Паскал Гросс (немисча талаффузи: [пасˈкаːл ˈɡʁоːс], баъзан инглиз тилида Гросс сифатида кўрсатилади; 1991-йил 15-июнда туғилган) – Германиялик профессионал футболчи, Ангиля Премиэр Лигасининг „Бригҳтон & Ҳове Албион“ жамоаси аъзоси. Германия терма жамоаси футболчиси.

Паскал Гросс
2018-йилда Паскал Гросс Бригҳтон & Ҳове Албион либосида
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Пасcал Гроß[1]
Таваллуд санаси 1991-йил 15-июн
Таваллуд жойи Маннҳеим, Германия
Бўйи 1.81 м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Бригҳтон & Ҳове Албион
Рақами 13
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2007-йил ВфЛ Неcкарау
2007–2008-йиллар ТСГ Ҳоффенҳеим
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2008–2011-йиллар ТСГ Ҳоффенҳаим 5 (0)
2009–2011-йиллар ТСГ Ҳоффенҳаим ИИ 17 (4)
2011–2013-йиллар Карлсруҳер СC 25 (3)
2011-йил Карлсруҳер СC ИИ 11 (1)
2012–2017-йиллар ФC Инголстадт 04 158 (17)
2013-йил ФC Инголстадт 04 ИИ 1 (0)
2017–йил Бригҳтон & Ҳове Албион 197 (28)
Миллий терма жамоа‡
2008–2009-йиллар Германия У18 10 (2)
2009-йил Германия У19 2 (0)
2010–2011-йиллар Германия У20 4 (0)
2023–йил Германия 2 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2023-йил 16-сентябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2023-йил 12-сентябр учун)

Кўп қиррали ўйинчи, фаолияти бошида ҳимоявий ярим ҳимоячи, ўнг қанот ҳимоячиси, ҳужумкор ярим ҳимоячи, ҳаттоки ҳужумчи сифатида ҳам ўйнаган.

Гросс Германия терма жамоаси сафида халқаро миқёсда ўйнаган[2]. Гросс 32 ёшида я'ни 2023-йил августида, Германиянинг асосий терма жамоаси сафига чақирилган ва терма жамоа таркибида дебют қилган[3]. Ўша йилнинг 9-сентябрида Японияга қарши ўртоқлик учрашувида Немис либосида илк марта майдонга тушган[4].

Клублардаги фаолияти

Дастлабки йиллар

Гросс Бундеслигадаги биринчи тўлиқ профессионал ўйинини 1899-йилда Хоффенхайм таркибида, 2009-йилнинг 2-майида ВфЛ Волфсбург жамоасига қарши ўйинда (0:4) ўтказади[5]. Ўша ўйиннинг 89-дақиқасида Чинеду Обаси ўрнига майдонга тушади. Фаолиятидаги биринчи голини 2009-йил 16-августда „Хоффенхайм ИИ“ сафида „Штутгартер Киcкерс ИИ“ га қарши ўйинда киритади. 2011-йил январ ойида „Хоффенхаймдаги“ жамоадоши Марко Терраззино билан „Карлсруҳер СC“ жамоаси таркибига кўчиб ўтади[6].

Инголштадт

2012-йилнинг ёзида Гросс икки йиллик шартнома асосида Инголштадт жамоаси сафигага қўшилади[7]. 2014-2015-йилги мавсумда у Инголштадтнинг Бундеслигага кўтарилишида муҳим рол ўйнайди, чунки жамоа таркибида 7 та гол уриб, 23 та голга ассистентлик қилади[8].

Гросс 2016-2017-йилги мавсумда Инголштадт учун лигада бешта гол урган, чунки улар Бундеслигадан тушиб кетишган эди. У ўша мавсумда лиганинг бошқа ўйинчиларига қараганда кўпроқ голлик имконият яратади, жами 95 та голлик имконият[9].

Бригҳтон & Ҳове Албион

2017-2018-йилги мавсум

2017-йилнинг май ойида Бригҳтон & Ҳове Албион Гросс билан 3 миллион фунт стерлинг эвазига шартнома имзолайди[10][11]. У тўрт йиллик шартномага рози бўлади, шу билан бирга Инголштадтга тўланган трансфер суммаси ўша мавсумда клуб учун рекорд суммадаги трансферларнинг дастлабкиси эди[12].

2017-йилнинг 12-августида Премер-лигада „Брайтон“ сафида дебют қилади, ўз уйида чемпионлик пойгасида фаворит "Манчестер Сити" дан 2:0 ҳисобида мағлуб бўлади[13]. 2017-йил 9-сентабрда Гросс „Брайтон“ таркибидаги ўзининг Премер-лигадаги илк голини уради, танаффусдан кўп ўтмай иккинчи голни ҳам киритади ва "Вест Бромвич" га қарши ўз уйида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Ўша ўйинда у Томер Ҳемед голига ассистентлик ҳам қилган[14][15]. 15-сентабр куни „Брайтон“нинг "Борнмут" меҳмони бўлади ва 2:1 ҳисобида мағлубиятга учрайди. Учрашувида Гросс Солли Мартнинг биринчи голига ассистентлик қилади[16].

Халқаро майдонда

2023-йил 31-август куни Гроß Германия терма жамоасига биринчи марта бош мураббий Ханси Флик томонидан Япония ва Франсияга қарши ўртоқлик ўйинларига чақирув олади[17][18]. У 9-сентабр куни Японияга қарши уйинда 4:1 ҳисобида мағлубиятга учраган учрашувда 64-дақиқада захирадан майдонга тушади[4]. 11-сентябр куни эса Франсияга қарши ўйиннинг 25-дақиқасида Ханс Фликнинг ўрнига тайинланган, вақтинчалик мураббий Руди Вуллер Гроссни майдонга ташлайди. Ўйинда Франсия 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади[19]. Гроß Германия терма жамоасидаги илк ўйинини АҚШга қарши 3:1 ҳисобида ғалаба билан бошлади.

Ўйин услуби

Гросс марказий ярим ҳимоячи, вингер, ҳужумкор ярим ҳимоячи ва ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳаракат қила оладиган кам сонли футболчилардан бири[20].

Шахсий ҳаёт

Унинг отаси Стефан проффисионал футболчи бўлган. Ўз вақтида Паскалнинг отаси Карлсруҳер СCда жамоаси шарафини ҳимоя қилган[6].

Фаолият статистикаси

2023-йилнинг 16-сентябригача бо'лган о'йинлар[21]
Клуб Мавсум Лига Миллий жамоа[а] Лига кубик[б] Бошқа Жами
Дивисион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
1899 Ҳоффенҳейм 2008–2009 Бундеслига 4 0 0 0 — — 4 0
2009–2010 Бундеслига 1 0 1 0 — — 2 0
Жами 5 0 1 0 — — 6 0
1899 Ҳоффенҳеим ИИ 2010–2011 Регионаллига Сüд 17 4 — — — 17 4
Карлсруҳер СC ИИ 2010–2011 Регионаллига Сüд 3 0 — — — 3 0
2011–2012 Регионаллига Сüд 8 1 — — — 8 1
Жами 11 1 — — — 11 1
Карлсруҳер СC 2010–2011 2. Бундеслига 3 1 0 0 — — 3 1
2011–2012 2. Бундеслига 22 2 1 0 — 2[c] 1 25 3
Жами 25 3 1 0 — 2 1 28 4
ФC Инголстадт 2012–2013 2. Бундеслига 30 2 1 0 — — 31 2
2013–2014 2. Бундеслига 29 2 2 0 — — 31 2
2014–2015 2. Бундеслига 34 7 1 0 — — 35 7
2015–2016 Бундеслига 32 1 1 0 — — 33 1
2016–2017 Бундеслига 33 5 2 0 — — 35 5
Жами 158 17 7 0 — — 165 17
ФC Инголстадт ИИ 2013–2014 Регионаллига Баерн 1 0 — — — 1 0
Бригҳтон & Ҳове Албион 2017–2018 Премиэр Леагуэ 38 7 1 0 0 0 — 39 7
2018–2019 Премиэр Леагуэ 25 3 1 0 1 0 — 27 3
2019–2020 Премиэр Леагуэ 29 2 1 0 1 0 — 31 2
2020–2021 Премиэр Леагуэ 34 3 3 0 3 0 — 40 3
2021–2022 Премиэр Леагуэ 29 2 2 0 2 0 — 33 2
2022–2023 Премиэр Леагуэ 37 9 5 1 2 0 — 44 10
2023–2024 Премиэр Леагуэ 5 2 0 0 0 0 0 0 5 2
Жами 197 28 13 1 9 0 0 0 219 29
Фаолиятидаги жами 414 53 22 1 9 0 2 1 447 55

Халқаро

матч плаед 12 Септембер 2023-йил 12-сентябргача бо'лган о'йинлар
Терма жамоа ва йил бўйича кўриниш ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Германия 2023-йил 2 0
Жами 2 0

Ютуқлар

Инголштадт 04

  • 2. Бундеслига : 2014–2015

Индивидуал

  • Бригҳтон & Ҳове Албион йилнинг энг яхши футболчиси: 2017–2018[22].

Манбалар

  1. ↑ „Сқуадс фор 2017/18 Премиэр Леагуэ cонфирмед“. Премиэр Леагуэ (2017-йил 1-сентябр). Қаралди: 2017-йил 9-сентябр.
  2. ↑ „Пасcал Гроß Персоненпрофил :: ДФБ – Деуцчер Фуßбалл-Бунд э.В.“. датенcентер.дфб.де.
  3. ↑ „Мит Гроß унд сечс Рücккеҳрерн геген Жапан унд Франкреич“ (де). Герман Фоотбалл Ассоcиатион (2023-йил 31-август). Қаралди: 2023-йил 31-август.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Германй 1-4 Жапан: Ҳанси Флиcк ундер прессуре афтер ҳеавй дефеат“. ББC Спорт (2023-йил 9-сентябр). Қаралди: 2023-йил 9-сентябр.
  5. ↑ „13-Минутен-Ҳаттриcк вон Дзеко“. киcкер.де (2009-йил 2-май). Қаралди: 2009-йил 3-май.
  6. ↑ 6,0 6,1 „КСC верпфличтет зwеи У20-Натионалспиэлер: Терраззино унд Гроß wечселн ин ден Wилдпарк“ (де). оффиcиал wебсите. Карлсруҳер СC (2011-йил 28-январ). 2011-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 28-январ.
  7. ↑ ВАВЕЛ.cом. „Пасcал Гроß: Тҳе мидфиэлд метрономе тҳат ҳас Инголстадт тиcкинг тоwардс тҳе Бундеслига“ (эн). ВАВЕЛ (2021-йил 2-июл). Қаралди: 2022-йил 14-март.
  8. ↑ „Пасcал Гросс wоулд бе ан идеал сигнинг фор Ливерпоол ин Жануарй“ (эн-ГБ). Медиа Рефереэ (2018-йил 17-декабр). Қаралди: 2022-йил 14-март.[сайт ишламайди]
  9. ↑ „Бригҳтон сигн Пасcал Гроß“. Гоал.cом. Қаралди: 2017-йил 9-сентябр.
  10. ↑ „Пасcал Гросс: Бригҳтон & Ҳове Албион сигн ФC Инголстадт 04 мидфиэлдер“. ББC Спорт (2017-йил 19-май). Қаралди: 2017-йил 19-май.
  11. ↑ Ҳалл, Пете. „Бригҳтон'с ундер тҳе радар сигнинг Гросс провинг ҳис wортҳ“. Реутерс (2017-йил 22-сентябр). 2018-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.
  12. ↑ Лаwлесс, Жош. „Бригҳтон Ҳаве Брокен Тҳеир Трансфер Реcорд Ет Агаин“. Спорт Библе (2017-йил 7-август). 2023-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.
  13. ↑ „Бригҳтон & Ҳове Албион 0–2 Манчестер Cитй“. ББC Спорт (2017-йил 12-август).
  14. ↑ „Премиэр Леагуэ руфт! Гросс верлäсст ФCИ“ (де). киcкер Онлине (2017-йил 19-май). Қаралди: 2017-йил 19-май.
  15. ↑ „Бригҳтон & Ҳове Албион 3–1 Wест Бромwич Албион“. ББC Спорт (2017-йил 9-сентябр). Қаралди: 2017-йил 10-сентябр.
  16. ↑ „АФC Боурнемоутҳ 2–1 Бригҳтон & Ҳове Албион“. ББC Спорт (2017-йил 15-сентябр).
  17. ↑ „Мит Гроß унд сечс Рücккеҳрерн геген Жапан унд Франкреич“ (де). Герман Фоотбалл Ассоcиатион (2023-йил 31-август). Қаралди: 2023-йил 31-август.
  18. ↑ „Пасcал Гросс гец фирст Германй cалл-уп“. Бригҳтон & Ҳове Албион Ф.C. (2023-йил 31-август). 2023-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-август.
  19. ↑ Германй 2-1 Франcе: Руди Воллер ин интерим чарге оф Германй ин wин. ББC Спорт (2023-йил 12-сентябр). Қаралди: 2023-йил 13-сентябр.
  20. ↑ „Пасcал Гросс эхcлусиве: 'Рефс ҳере дон'т гиве манй фоулс. Ит лоокс ступид wҳен ёу лай он тҳе гроунд фор нотҳинг'“. Тҳе Телеграпҳ. 2020-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-октябр.
  21. ↑ Паскал Гросс Соccерwай сайтида. Қаралган сана: 8 Жуне 2018.
  22. ↑ „Баргаин буй Гросс намед Албион'с Плаер оф тҳе Сеасон“ (эн). Тҳе Аргус. Қаралди: 2018-йил 17-май.

Ҳаволалар

  • Профиле ат тҳе Боруссиа Дортмунд wебсите
  • {{ДФБ}} андоза идентификатори йўқ ва Wикидатада мавжуд эмас.
  • {{УЭФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.