Паспорт (франсузча: пассепорт — портга кириш рухсатномаси) — айрим давлатларда фуқаро шахсини тасдиқловчи ҳужжат. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг П.и — Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини ва унинг эгаси шахсини тасдиқдовчи асосий ҳужжатдир. Ўзбекистон Республикаси да П. бериш ва ундан фойдаланиш, қайд этиш, рўйхатдан чиқариш тартиби, шунингдек, П. тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999-йил 26-февралдаги фармони билан тасдиқланган „Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисида“ги низом билан белгиланади. Мазкур Низомга биноан, Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлган барча фуқаролари Ўзбекистон Республикаси фукароси П.ига эга бўлишлари шарт. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳужжатлар асосида яшайдилар. П. хорижга жўнаб кетиш чоғида ҳам амал қилади. Хорижга жўнаб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси П.и Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади. „Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғри-сида“ги Ўзбекистон Республикаси қонуни (1992-йил 2-июл)га мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароси П.и „Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида“ги қонун кучга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида до-имий яшаб турган шахсларга, „Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида“ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган шахсларга ҳам берилади. Ўзбекистон Республикаси фуқароси П.ини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари беради. Ўзбекистон Республикасининг хорижда доимий яшайдиган фуқароларига, шунингдек, қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқароси П.и Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан берилади. Ўзбекистон Республикаси фуқароси П.и бутун Ўзбекистон Республикасида ягона намунада ўзбек, рус ва инглиз тилларида, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса, қорақалпоқ, узбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланади ва 32 бетдан иборат бўлади. П.га узбек, рус ва инглиз тилларида (Қорақалпоғистон Республикасида эса — қорақалпоқ тилида ҳам) фуқаронинг шахси тўғрисида қуйидаги маълумотлар ёзилади: фамилияси, исми, отасининг исми; туғилган йили, куни, ойи; туғилган жойи; миллати; жинси, шахс ухшашлигини аниқдаш рақами. П.да унинг эгасининг имзоси, П. берган масъул шахс имзоси булиши, шунингдек, П. берилган вақт ва амал қилиш муддати кўрсатилиши лозим. Шунингдек, П.га: балоғатга етмаган болаларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, куни, ойи; ҳар-бий хизматга муносабати тўғрисидаги; никохдан утиш ва никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги; паспорт эгасининг яшайдиган ва доимий қайд этилган жойи ҳақидаги; вақтинча қайд этилгани тўғри-сидаги; чет элга чиқиш учун рухсатнома ҳақидаги; хорижий давлатларга кириш учун визалар ҳақидаги маълумотлар ёзилади. Фуқаролар 25 ёшга ва 45 ёшга тўлганда ички ишлар органлари уларга янги П. беради. 45 ёшга тўлган фуқаролар П.ининг амал қилиш муддати чекланмайди. П. тизими қоидалари бажарилишини ички ишлар органлари ва ма-ҳаллий ҳокимият органлари назорат қиладилар. Фуқаролар: П.сиз, ёки ҳақиқий бўлмаган П. билан қайд эттирмай яшаганлик учун, П.ни атайлаб яроқсиз ҳолга келтирганлик ҳамда П.лардан ғаразли мақсадларда фойдаланганлик, П.ни авайлаб сақламай уни юқотганлик учун Ўзбекистон Республикаси крнунчилигида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Манбалар



Кҳусанова Дилрабо