Пассат оқимлари
Пассат оқимлари — океан юзасида пассатлар таъсирида ҳосил бўладиган сув оқимлари. Атлантика ва Тинч океанларда — Шимолий ва Жанубий Пассат оқимлари, Ҳинд океанида — Жанубий ярим шардаги Пассат оқимлари мавжуд. Пассат шамоллари эсиб турга-нидан Пассат оқимлари шаркдан гарбга томон соатига 1–2 км тезликда ҳаракат қилади (океанларнинг ғарбий қисмларида бу тезлик соатига 3 км га етади). Пассат оқимлари океанларнинг шарқида, антициклон айланма шамолларнинг совуқ оқимларидан бошланади; ғарбга силжиган сари анчагина исиб қолади. Экваторда шимоли-шарқий ва жан.-шарқий пассатлар таъсирида шим. ва жан. Пассат оқимлари оралиғида (экваториал) тескари оқимлар вужудга келади. Бу тизим Тинч океанда йил бўйи давом этади; Атлантика океанида езда бўлади; Ҳинд океанида кишки Пассат оқимлари йўқ, чунки бу океаннинг шим. кисми муссонлар таъсирида бўлади. Океанларнинг ғарбий қисмларида Пассат оқимларидан илиқ оқимлар бошланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |