Пасттекисликлар - океан сатҳидан 200 м гача баланд бўлган қуруқликлар. Пасттекисликларнинг ер юзаси кўпинча ясси ёки паст-баланд текисликлардан иборат. Пасттекисликлар тектоник чўкиш натижасида ҳосил бўлиб, денгиз чўкиндилари ёки даре аллювийларидан таркиб топган. Платформаларнинг аста пасайиши ва денгиз саёзлигининг кўтарилиши оқибатида ҳам Пасттекисликлар вужудга келади. Баъзи Пасттекисликлар океан сатҳидан паст жойлашган (Каспий бўйи, Жанубий Каспий ва бошқалар).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил