Пат — куш терисидаги шохсимон моддали тузилма. Контур, ипсимон, парсимон, пар ва қилсимон пат турлари бўлади. Контур пат қалам учи, ўзак, ўқ ва унга жойлашган елпиғичдан иборат. Контур пат қуш қаноти ва думида бўлади; улар танасини қоплаб туради. Ипсимон пат узун, нозик ва юмшоқ ўқсан ҳамда унинг учида жойлашган сийрак соқолчалардан тузилган. Одатда, ипсимон патлар контур пат остида жойлашади. Парсимон Пат нозик ўзак ва ўзаро илашган майин соқолчалардан ташкил топган; пар билан бирга танани совишдан сакдайди. Парлар қисқа ва юмшоқ ўзакдан ҳамда бир-бири билан илашмаган соқолчалардан иборат. Килсимон патда эса ўзак ривожланган, лекин соқолчалар бўлмайди. Қилсимон ва ипсимон пат туйғу вазифасини бажариши тахмин қилинади. Патнинг ёйилиб, рангининг йўқолиши туллашга сабаб бўлади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил