Патефон (франс. фирмаси "Патҳе" номи ва ... фон) — граммофон пластинкасига ёзилган товушни қайта эшиттириш учун хизмат қиладиган аппарат, граммофоннингтури. Дастлабки П. катта карнайли бўлган, кейинчалик кар-найи кути ичига жойлаштирилган. Дискини даста билан бураб таранглаб туриладиган пружина айлантиради. П. ХХ аср 50-йилларигача ишлатилган. Баъзи хонадонларда, музейларда ҳозир ҳам сақланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил