Патопсихология (юн. патҳос -касаллик ва психология) — психология соҳаси. Инсон бош миясининг за-рарланиши ёки унинг етарли даражада ривожланмаганлиги натижасида келиб чиқадиган руҳий касалликларни ўрганади. П. психиатрия билан мустаҳкам боғланган. П. ХИХ аср охиридан риюжлана бошлади. Дастлабки психологик тажриба ла-б.ларини немис психологи В. Вундт ташкил қидди. Патологик ўзгаришларнинг тахлили соғлом кишиларнинг хусусиятлари, ҳолатлари, билим жараёнлари шаклланиши ва кечишининг ўзига хослиги билан таққослаш асосида амалга оширилади. П. касалликнинг пайдо бўлиши унинг тузалиши, симптом билан синдромларнинг ўрин алмашишини клиник қонуний ҳолат деб ҳисоблайди. П. сезги, идрок, тасаввур, хотира, та-факкур, хаёл, малакалар, кўникмалар, ҳиссиёт, ирода сингари руҳий жараёнлар ҳамда ҳолатларнинг бузилишини психологик жиҳатдан таҳлил қилади. У руҳий жараёнлар тузилишининг ўзига хослиги, кечишининг хусусиятларини тадқиқетади. П. психик функсиялар бузилишини тиклашнинг илмий асосланган методларини ишлаб чиқишга ёрдам беради. Руҳий нуқсонларни тўлдиришнинг оқилона усулларидан фойдаланиш эвазига касалликни тезкор тузатиш им-конияти туғилади. П. маълумотларидан ташхис қўйиш мақсадларида, психиат-рик экспертизада — меҳнат, суд, ҳар-бий экспертизада фойдаланилади. П. болалар психиатриясида алохдда аҳамиятли бўлиб, у интеллект пасайиши да-ражасини белгилашда, боланинг ўқиш қобилиятини олдиндан айтиб беришда қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил