Patra jangi
Патра жанги – Венеция қўшини ва Усмонийлар ўртасида кечган ҳарбий тўқнашув. Жангда Усмонийлар ғолиб чиқиб, Патрада икки бор Венеция қўшинини мағлуб этган.
| Патра жанги | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Усмонийлар–Венеция урушининг (1463–1479) бир қисми | |||||||
| |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
Усмонийлар империяси
|
Венеция Республикаси
| ||||||
| Кучлар | |||||||
| 12 000 отлиқ аскар | 1-уруш: 2000 нафар 2-уруш:номаълум | ||||||
Тарихи
1466-йил апрел ойи охирида Усмонийларга қарши урушнинг ашаддий тарафдори ва ҳимоячиси Ветторе Cаппелло денгиз қоъшини бош қўмондони лавозимида Иаcопо Лоренданонинг ўрнини эгаллади. У 25 та галерадан иборат флот билан сузиб чиқиб, денгиздаги ҳаракатларни қайта бошлади. Cаппелло Усмонийлардан Имброс, Тасос ва Самофракия оролларини тортиб олишга муваффақ бўлди. Шунингдек, Афинага муваффақиятли юриш уюштирди, аммо Усмонийларни етарли даражада сиқиб чиқаришга муваффақ бўла олмадилар. Ушбу ғалабаларга қарамай, улар урушнинг боришини ўзгартира олмади. Қуруқликда эса венецияликларнинг аҳволи анча ёмон эди[1][2].
Жанг
1466-йил август ойида Сигисмондо Пандолфо Малатеста кетганидан сўнг Иакопо Барбариго қуруқликдаги қўшинлар қўмондонлигини ўз қўлига олди. Барбариго 2 000 кишилик кучга эга эди. Венецияликлар Патра шаҳрига ҳужум қилишди. Улар шаҳар деворларини қаттиқ ўққа тутишди ва деворлар тез орада қулаш арафасига келиб қолди. Ғалабага жуда яқин қолган бир пайтда Усмонийлар қоъшини саркардаси Тураҳаноğлу Умар Бей 12 000 отлиқдан иборат қўшин билан кутилмаганда пайдо бўлди. Бу эса венецияликларни денгиз томон чекинишга мажбур қилди. Венециялик аскарларнинг кўпи чўкиб кетди, кемалари ожиз ҳолатда қолди. Кейинги қирғинда 600 нафар венециялик ўлдирилди ва 100 нафари асир олинди. Барбариго қўлга олиниб, Патрага олиб келинди ва қатл этилди. Асирлар эса Истанбулга олиб кетилиб, оъша ерда қатл қилинди[3][4].
Cаппелло бу мағлубият хабарини эшитгач, бир неча кундан сўнг Патрага етиб келди. Венециянинг бу жангдаги мағлубияти учун қасос олишни истаган Cаппелло қўшинларини қирғоққа тушириб, Умар Бейга ҳужум қилди. Кейинги қонли жанг Усмонийларнинг ғалабаси ва венецияликларнинг тор-мор этилиши билан якунланди. Жангда тахминан 1 200 киши ҳалок бўлган деб айтилади. Cаппелло зўрға жанг майдонидан қочиб қутулиб, Халкидага йўл олди. 1467-йил март ойида у огъир тушкунликда вафот этди[5][6].