Patriarxat
Патриархат – ибтидоий жамият даврига хос бўлган ижтимоий муносабатлар шакли. Патриархатда жамият, хўжалик, оилада эркак ҳукмрон мавқега эга бўлган. Патриархатнинг хўжалик фаолияти: омоч билан ер ҳайдаш, чорвачилик, металлга ишлов бериш. Бу даврда ибтидоий жамият емирилиб, унинг сўнгги босқичида мулкий табақаланиш ва давлат юзага келган[1].
Патриархат ижтимоий тизим бўлиб, унда ҳокимият асосан эркаклар қўлида бўлади. „Патриархат“ атамаси антропологияда ота ёки энг ёши катта эркак ёки эркаклар гуруҳи бошқарадиган оила ёки қабилани тасвирлаш учун ишлатилади. Феминистик назарияда эса бу атама жамиятда эркаклар гуруҳ сифатида устунлик қиладиган кенгроқ ижтимоий тузилмани ифодалаш учун қўлланади[2][3][4].
Социобиологлар инсоннинг жинсий ролларини бошқа приматлардаги жинсий хатти-ҳаракатлар билан солиштириб, гендер тенгсизлиги эркак ва аёл ўртасидаги генетик ҳамда репродуктив фарқлардан келиб чиқишини аниқлашган. Патриархал мафкура патриархатни тушунтириб, гендер тенгсизлигини эркак ва аёлларнинг табиий биологик фарқлари, илоҳий буйруқлар ёки бошқа ўзгармас тузилмалар билан асослашга ҳаракат қилади[5].
Ижтимоий конструктивист социологлар эса патриархатнинг биологик тушунтиришларига қўшилмай, гендер ролларининг шаклланишида асосан ижтимоийлашув жараёнлари муҳим рол ўйнайди, деб ҳисоблайдилар. Улар гендер роллари ва гендер тенгсизликлари аслида ҳукмронликнинг бир воситаси бўлиб[6], жамиятда аёллар устидан назоратни сақлаб қолиш учун ижтимоий меъёрга айланганини таъкидлайдилар.
Тарихан патриархат турли маданиятларнинг ижтимоий, ҳуқуқий, сиёсий, диний ва иқтисодий тузилмаларида намоён бўлиб келган[7]. Аксарият замонавий жамиятлар, агар аёлларни ҳокимиятдан тўлиқ четлатиш мезонларини қўлламаса, амалда патриархал ҳисобланади[8][9].
Терминологияси
„Патриархат“ сўзи луғавий маъносига кўра, „ота ҳукмронлиги“ деган маънони англатади[5][10] ва юнонча πατριάρχης (патриаркҳēс) сўзидан келиб чиққан[11]. Бу сўз πατριά (патриа) – „насл, келиб чиқиш, оила, ватан“ (унинг илдизи πατήρ (патēр) – „ота“) ва ἀρχή (аркҳē) – „ҳокимият, бошқарув, ҳукмронлик“ сўзларининг қўшилишидан ҳосил бўлган.
Тарихан „патриархат“ атамаси оиланинг эркак бошлиғи томонидан автократик бошқарувни англатган. Бироқ, ХХ асрнинг охирларидан бошлаб бу атама кўпроқ ҳокимият бошқаруви асосан балоғатга етган эркаклар қўлида бўлган ижтимоий тизимларни тасвирлаш учун ишлатила бошланди[12][13][14].
Бу термин айниқса иккинчи тўлқин феминизми намояндалари, жумладан, Кате Миллетт каби ёзувчилар томонидан кенг қўлланилган. Улар патриархал ижтимоий муносабатларни таҳлил қилиш орқали аёлларни эркаклар ҳукмронлигидан озод қилишга интилганлар[15][16]. Ушбу патриархат тушунчаси эркакларнинг устунлигини биологик эмас, балки ижтимоий ҳодиса сифатида тушунтириш учун ишлаб чиқилган[13].
Тавсифи
Патриархат – бу ижтимоий тизим бўлиб, унда сиёсий етакчилик, ахлоқий ҳокимият ва мулк устидан назорат каби асосий ваколатлар эркаклар қўлида бўлади[17]. Социолог Сйлвиа Wалбй патриархатни „эркаклар аёлларни устунлик билан бошқарадиган, зулм ва эксплуатация қиладиган ижтимоий тузилмалар ва амалиётлар тизими“ деб таърифлайди[18].
Жамиятларнинг аксариятида жинсий табақаланиш кузатилган бўлиб, унда ҳокимият асосан эркаклар томонидан эгалланган[8][13][14]. Бироқ, бу барча жамиятларга хос ҳодиса эмас. Патриархат тушунчаси антропологик нуқтайи назардан патрилинеаллик (наслнинг отадан ўтиши) билан боғлиқ бўлса-да, унга тўлиқ тенглаштирилмайди[19][20][21].
Тарихи
Ибтидоий тузум даври
Меҳнатнинг жинсга кўра тақсимланиши
Патриархатнинг ривожланиши учун муҳим шартлардан бири оталик (болаларга отанинг кўпроқ сармоя киритиши) ва меҳнатнинг жинсга кўра тақсимланишининг шаклланиши эди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, меҳнат тақсимотининг илк белгилари тахминан 2 миллион йил олдин, инсониятнинг эволюцион ўтмишида пайдо бўлган[22][23][24]. Бу жараён Африкада тахминан 2 миллион йил аввал юз берган ресурслар танқислиги билан боғлиқ бўлиши мумкин[23][24].
Британиялик приматолог Ричард Wрангҳам 2009-йилда ёзган Cатчинг Фире: Ҳоw Cоокинг Маде Ус Ҳуман (Оловни ёқиш: Қандай қилиб овқат пишириш бизни инсон қилди) китобида[22] эркаклар ва аёллар ўртасидаги меҳнат тақсимоти таом тайёрлашнинг кашф этилиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини илгари суради[25][26]. Олимларнинг фикрига кўра, бу жараён инсониятнинг олов устидан назорат ўрнатиши билан бир вақтда, тахминан 1-2 миллион йил олдин содир бўлган[27].
Бу ғоя илк бор Фриэдрич Энгелс томонидан 1876-йилда ёзилган, аммо тугалланмаган мақолада ҳам илгари сурилган.
Жинсий иерархиялар
Антропологик, археологик ва эволюцион психологик далилларга кўра, аксарият ибтидоий жамиятлар нисбатан тенг ҳуқуқли бўлган[8]. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, патриархал ижтимоий тузилмалар Плейстоцен даври тугаганидан кейин, яъни қишлоқ хўжалиги ва ҳайвонларини қўлга ўргатиш каби ижтимоий ва технологик тараққиётлар содир бўлгач, шаклланган[28][29][30].
Тарихчи Роберт М. Строзиэр патриархатнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган аниқ бир „бошланғич воқеа“ ҳали топилмаганини таъкидлайди[31]. Герда Лернер эса 1986-йилда ёзган Тҳе Cреатион оф Патриарчй (Патриархатнинг яратилиши) китобида патриархат битта муайян ҳодиса натижасида эмас, балки дунёнинг турли ҳудудларида турли вақтларда шаклланганини ёзади[32].
Баъзи олимлар патриархатнинг ривожланишини тахминан 6 минг йил аввал (милоддан аввалги 4000-йиллар) содир бўлган қишлоқ хўжалигининг пайдо бўлиши билан боғлашади[33][34].
Марксистик назарияга кўра, патриархатнинг келиб чиқиши хусусий мулкнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиб, бу асосан Фриэдрич Энгелс томонидан Тҳе Оригин оф тҳе Фамилй, Привате Пропертй анд тҳе Стате (Оила, хусусий мулк ва давлатнинг келиб чиқиши) (1884) асарида баён қилинган. Ушбу қарашга кўра, хусусий мулк анъанавий равишда эркаклар томонидан бошқарилган. Шу сабабли, эркаклар уй хўжалигида ишлаб чиқаришини бошқариб, оилавий мулкнинг ўз эркак авлодларига ўтишини таъминлаш учун аёлларни назорат қилишга интилган. Аёллар эса фақат уй меҳнати ва фарзанд туғиш билан чекланган[12][15][35].
Герда Лернер бу фикрга қарши чиқиб, патриархат синфий жамият ва хусусий мулк тушунчаси ривожланишидан анча аввал шаклланган деб таъкидлаган[36].
Эркакларнинг аёллар устидан ҳукмронлиги милоддан аввалги 3100-йилларда шаклланган Қадимги Яқин Шарқ жамиятларида кузатилади. Шу даврдаёқ аёлларнинг репродуктив имкониятларига чекловлар қўйилган ва улар „тарихни ифодалаш ёки қуриш жараёнидан“ четлаштирилган[31].
Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, ибронийлар диний анъаналари шаклланиши билан „аёлларнинг Худо ва инсоният ўртасидаги аҳддан чиқариб ташланиш“ ҳолати юз берган[31][32].
Археолог Марижа Гимбутаснинг таъкидлашича, Украина даштларидан келган ва курган (тупроқдан ясалган дахмалар) қурувчи босқинчилар Эгей, Болқон ва жанубий Италиядаги қадимги деҳқончилик маданиятларига бостириб кириб, эркаклар иерархиясини ўрнатган[37]. Бу эса Ғарб жамиятида патриархатнинг шаклланишига туртки бўлган.
Стевен Тайлор эса патриархал ҳукмронликнинг кучайишини ижтимоий табақаланиш, иерархик бошқарув шакллари, институционал зўравонлик ва шахснинг ажралган ҳамда индивидуаллаштирилган эгоси билан боғлайди. Унинг назариясига кўра, бу жараён иқлим инқирози даврида юзага келган[38].
Қадимги Ғарб тарихи
Машҳур юнон саркардаси Мено, Платоннинг „Мено“ диалогида, Классик Юнонистонда эркаклар ва аёллар фазилатлари хусусида ҳукмронги қарашларни умумлаштиради. Бу қарашлар патриархал жамиятнинг асосий тамойилларидан бири бўлиб, эркаклар ва аёллар ўртасидаги ижтимоий рол ва фазилатларнинг кескин фарқланишига асосланган эди[39].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Лернер, Герда. Тҳе Cреатион оф Патриарчй, Wомен анд Ҳисторй, Волуме 1. Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 1986 — 238–239-бет. ИСБН 978-0-19-503996-2.
- ↑ Ҳунниcутт, Гwен (2009). „Вариэтиэс оф Патриарчй анд Виоленcе Агаинст Wомен: Ресурреcтинг 'Патриарчй' ас а Тҳеоретиcал Тоол“. Виоленcе Агаинст Wомен. 15-жилд, № 5. 553–573-бет. дои:10.1177/1077801208331246. ИССН 1077-8012. ПМИД 19182049. С2CИД 206667077.
- ↑ Wалбй, Сйлвиа (1989). „Тҳеорисинг Патриарчй“. Соcиологй. 23-жилд, № 2. 213–234-бет. дои:10.1177/0038038589023002004. ЖСТОР 42853921. С2CИД 220676988.
- ↑ 5,0 5,1 Греэн, Фиона Жой „Патриарчал Идеологй оф Мотҳерҳоод“, . Энcйcлопедиа оф Мотҳерҳоод, Волуме 3 О'Реиллй, Андреа: . Тҳоусанд Оакс, Cалиф.: САГЕ Публиcатионс, 2010 — 969–970-бет. ИСБН 978-1-4129-6846-1.
- ↑ Ҳенслин, Жамес М.. Эссентиалс оф Соcиологй. Тайлор & Франcис, 2001 — 65–67, 240-бет. ИСБН 978-0-536-94185-5.
- ↑ Малти-Доуглас, Федwа. Энcйcлопедиа оф Сех анд Гендер. Детроит: Маcмиллан, 2007. ИСБН 978-0-02-865960-2.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 Лоcкард, Cраиг. Соcиэтиэс, Нетwоркс, анд Транситионс: А Глобал Ҳисторй, 3рд, Стамфорд, Cонн.: Cенгаге Леарнинг, 2015 — 88-бет. ИСБН 978-1-285-78312-3. „Тодай, ас ин тҳе паст, мен генераллй ҳолд политиcал, эcономиc, анд религиоус поwер ин мост соcиэтиэс тҳанкс то патриарчй, а сйстем wҳеребй мен ларгелй cонтрол wомен анд чилдрен, шапе идеас абоут аппроприате гендер беҳавиор, анд генераллй доминате соcиэтй.“
- ↑ Патеман, Cароле (2016). Наплес, Нанcй А.. эд. Тҳе Wилей Блаcкwелл Энcйcлопедиа оф Гендер анд Сехуалитй Студиэс, Волуме 5. Жоҳн Wилей & Сонс, Лтд. 1–3 б. дои:10.1002/9781118663219.wбегсс468. ИСБН 978-1-4051-9694-9. ҳттпс://онлинелибрарй.wилей.cом/дои/эпдф/10.1002/9781118663219.wбегсс468. "Тҳе ҳейдай оф тҳе патриарчал струcтурес аналйзед ин Тҳе Сехуал Cонтраcт эхтендед фром тҳе 1840с то тҳе лате 1970с [...] Невертҳелесс, мен'с говернмент оф wомен ис оне оф тҳе мост деэплй энтренчед оф алл поwер струcтурес"
- ↑ Фергусон, Катҳй Э. „Патриарчй“, . Wомен'с Студиэс Энcйcлопедиа, Волуме 2, ревисед анд эхпандед Тиэрней, Ҳелен: , Греэнwоод Публишинг, 1999 — 1048-бет. ИСБН 978-0-313-31072-0.
- ↑ „патриарчй“. Охфорд Диcтионариэс. 2018-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 4-январ.
- ↑ 12,0 12,1 Cаннелл, Фенелла; Греэн, Сараҳ „Патриарчй“, . Тҳе Соcиал Сcиэнcе Энcйcлопедиа, 2нд, Тайлор & Франcис, 1996 — 592–593-бет. ИСБН 978-0-41-510829-4.
- ↑ 13,0 13,1 13,2 Меагҳер, Мичелле „Патриарчй“, . Тҳе Cонcисе Энcйcлопедиа оф Соcиологй. Жоҳн Wилей & Сонс, 2011 — 441–442-бет. ИСБН 978-1-4051-8353-6.
- ↑ 14,0 14,1 Ҳеннессй, Росемарй „Патриарчй“, . Энcйcлопедиа оф Соcиал Тҳеорй. Роутледге, 2012 — 420–422-бет. ИСБН 978-1-13-678694-5.
- ↑ 15,0 15,1 Гардинер, Жеан „Патриарчй“, . Энcйcлопедиа оф Политиcал Эcономй, Волуме 2: Л–З. Роутледге, 1999 — 843–846-бет. ИСБН 978-0-41-518718-3.
- ↑ „Патриарчй“, Интернатионал Энcйcлопедиа оф Соcиал Полиcй. Роутледге, 2013 — 987 фф-бет. ИСБН 978-1-13-661004-2.
- ↑ Cаталано, Д. Часе Ж. „Сехисм, Ҳетеросехисм, анд Транс* Оппрессион: Ан Интегратед Перспеcтиве“, . Теачинг фор Диверситй анд Соcиал Жустиcе, 3рд Адамс: , Неw Ёрк: Роутледге, 2016 — 187-бет. ДОИ:10.4324/9781315775852-8. ИСБН 978-1-317-68869-3.
- ↑ Wалбй, Сйлвиа (1989). „Тҳеорисинг Патриарчй“. Соcиологй. 23-жилд, № 2. 213–234-бет. дои:10.1177/0038038589023002004. ЖСТОР 42853921. С2CИД 220676988. „И шалл дефине патриарчй ас а сйстем оф соcиал струcтурес, анд праcтиcес ин wҳич мен доминате, оппресс анд эхплоит wомен.“
- ↑ „Cан тҳе патриарчй бе матрилинеал? Ан антҳропологист cаллс фор cларитй | Санта Фе Институте“ (эн). www.сантафе.эду (2019-йил 26-август). Қаралди: 2024-йил 4-июн.
- ↑ Фортунато, Лаура (2019-09-02). „Линеал киншип организатион ин cросс-спеcифиc перспеcтиве“. Пҳилосопҳиcал Трансаcтионс оф тҳе Роял Соcиэтй Б: Биологиcал Сcиэнcес (инглизча). 374-жилд, № 1780. 20190005-бет. дои:10.1098/рстб.2019.0005. ИССН 0962-8436. ПМC 6664128. ПМИД 31303167.
- ↑ Леwис, Жоне Жоҳнсон „Патрилинеал вс. Матрилинеал Суccессион: Ҳоw Доэс Инҳеританcе Wорк?“ (эн). ТҳоугҳтCо. — „Сометимес, мен ин матрилинеал соcиэтиэс wере тҳе онес wҳо инҳеритед, бут тҳей дид со тҳроугҳ тҳеир мотҳер’с бротҳерс, анд пассед тҳеир оwн инҳеританcес алонг то тҳеир систерс’ чилдрен.“. Қаралди: 2024-йил 4-июн.
- ↑ 22,0 22,1 Wрангҳам, Ричард. Cатчинг Фире: Ҳоw Cоокинг Маде Ус Ҳуман. Басиc Боокс, 2009. ИСБН 978-0-465-01362-3.
- ↑ 23,0 23,1 Бетуэл. „Wҳй анcиэнт мен ҳад то эволве фром cароусерс то дотинг дадс — ор диэ“. Инверсе (2020-йил 21-июн). Қаралди: 2023-йил 11-декабр.
- ↑ 24,0 24,1 Алгер, Ингела; Ҳоопер, Паул Л.; Cох, Доналд; Стиэглитз, Жонатҳан; Каплан, Ҳиллард С. (2020-05-19). „Патернал провисионинг ресулц фром эcологиcал чанге“. Проcеэдингс оф тҳе Натионал Аcадемй оф Сcиэнcес (инглизча). 117-жилд, № 20. 10746–10754-бет. дои:10.1073/пнас.1917166117. ИССН 0027-8424. ПМC 7245097. ПМИД 32358187.
- ↑ Брадт. „Инвентион оф cоокинг дрове эволутион оф тҳе ҳуман спеcиэс, неw боок аргуэс“. Тҳе Ҳарвард Газетте (2009-йил 1-июн). Қаралди: 2023-йил 11-декабр.
- ↑ Реҳг, Женнифер (2010). „Ревиэw оф 'Cатчинг Фире: Ҳоw Cоокинг Маде Ус Ҳуман'“. Тҳе Cоунcилор: А Жоурнал оф тҳе Соcиал Студиэс. 71-жилд, № 1. Артиcле 1.
- ↑ Ҳерcулано-Ҳоузел, Сузана. Тҳе Ҳуман Адвантаге: А Неw Ундерстандинг оф Ҳоw Оур Браин Беcаме Ремаркабле. Тҳе МИТ Пресс, 2016. ДОИ:10.7551/митпресс/9780262034258.001.0001. ИСБН 978-0-262-03425-8. [паге неэдед]
- ↑ Ҳугҳес, Сараҳ Шавер „Wомен ин Анcиэнт Cивилизатионс“, . Агриcултурал анд пасторал соcиэтиэс ин анcиэнт анд cлассиcал ҳисторй Адас, Мичаэл: . Темпле Университй Пресс, 2001 — 118–119-бет. ИСБН 978-1-56639-832-9.
- ↑ Эаглй, Алиcе Ҳ.; Wоод, Wендй (Жулй 1999). „Тҳе Оригинс оф Сех Дифференcес ин Ҳуман Беҳавиор: Эволвед Диспоситионс Версус Соcиал Ролес“. Америcан Псйчологист. 54-жилд, № 6. 408–423-бет. дои:10.1037/0003-066х.54.6.408. 27 Май 2012да асл нусхадан архивланди.
- ↑ Эрдал, Давид „Эгалитарианисм анд Мачиавеллиан интеллигенcе ин ҳуман эволутион“, . Моделлинг тҳе эарлй ҳуман минд, Cамбридге МcДоналд Монограпҳ Сериэс Мелларс: . Cамбридге Оаквилле, Cоннеcтиcут: МcДоналд Институте фор Арчаэологиcал Ресеарч, Университй оф Cамбридге, 1996. ИСБН 978-0-9519420-1-7.
- ↑ 31,0 31,1 31,2 Строзиэр, Роберт М. (2002) Фоуcаулт, Субжеcтивитй, анд Идентитй: Ҳисториcал Cонструcтионс оф Субжеcт анд Селф п. 46
- ↑ 32,0 32,1 Лернер, Герда. Тҳе Cреатион оф Патриарчй, Wомен анд Ҳисторй, Волуме 1. Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 1986 — 8–11-бет. ИСБН 978-0-19-503996-2.
- ↑ Краэмер, Себастиан (1991). „Тҳе Оригинс оф Фатҳерҳоод: Ан Анcиэнт Фамилй Проcесс“. Фамилй Проcесс. 30-жилд, № 4. 377–392-бет. дои:10.1111/ж.1545-5300.1991.00377.х. ПМИД 1790784.
- ↑ Эҳренберг, 1989 (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-12-03 санасида архивланган); Ҳаррис, М. (1993) Тҳе Эволутион оф Ҳуман Гендер Ҳиэрарчиэс; Леибоwитз, 1983; Лернер, 1986; Сандай, 1981
- ↑ Брйсон, Валериэ „Феминисм: Мархист“, . Роутледге Интернатионал Энcйcлопедиа оф Wомен: Глобал Wомен'с Иссуэс анд Кноwледге, Волуме 2 Крамараэ, Черис: , Неw Ёрк, 2000 — 791-бет. ИСБН 978-0-415-92088-9.
- ↑ Лернер, Герда. Тҳе Cреатион оф Патриарчй, Wомен анд Ҳисторй, Волуме 1. Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 1986 — 50–53-бет. ИСБН 978-0-19-503996-2. „Бут ин а ситуатион ин wҳич эcологиcал cондитионс анд иррегуларитиэс ин биологиcал репродуcтион тҳреатенед тҳе сурвивал оф тҳе гроуп, пеопле wоулд сеарч фор море репродуcерс — тҳат ис, wомен. Тҳус, тҳе фирст аппроприатион оф привате пропертй cонсисц оф тҳе аппроприатион оф тҳе лабор оф wомен ас репродуcерс. Аабй cонcлудес: 'Тҳе cоннеcтион бетwеэн тҳе реифиcатион оф wомен он тҳе оне ҳанд анд тҳе стате анд привате пропертй он тҳе отҳер ис эхаcтлй тҳе оппосите оф тҳат посед бй Энгелс анд ҳис фоллоwерс. Wитҳоут тҳе реифиcатион оф wомен ас а ҳисториcаллй гивен соcио-струcтурал феатуре, тҳе оригин оф привате пропертй анд тҳе стате wилл ремаин инехплиcабле.' Иф wе фоллоw Аабй’с аргумент, wҳич И финд персуасиве, wе муст cонcлуде тҳат ин тҳе cоурсе оф тҳе агриcултурал револутион тҳе эхплоитатион оф ҳуман лабор анд тҳе сехуал эхплоитатион оф wомен беcоме инехтриcаблй линкед.“
- ↑ Гимбутас, Марижа „Тҳе энд оф Олд Эуропе: тҳе интрусион оф Степпе Пасторалисц фром Соутҳ Руссиа анд тҳе трансформатион оф Эуропе“, . Тҳе Cивилизатион оф тҳе Годдесс: Тҳе Wорлд оф Олд Эуропе. Сан Франcисcо, Cалифорниа: Ҳарпер Cоллинс, 1992 — 351–510-бет. ИСБН 978-0-06-250337-4.
- ↑ Тайлор, Стевен „Wҳат'с wронг wитҳ ҳуман беингс?“, . Тҳе Фалл: Тҳе Инсанитй оф тҳе Эго ин Ҳуман Ҳисторй. Wинчестер: О Боокс, 2005 — 17–19-бет. ИСБН 978-1-905047-20-8.
- ↑ W.Р.М. Ламб „71Э: Мено“, . Плато ин Тwелве Волумес. Cамбридге, Массачусетц: Ҳарвард Университй Пресс, 1967.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |