МАК-МАГОН (Маc-Маҳон) Мари Эдм Патрис Морис (1808.13.6, Сюлли, Сона ва Луара департаменти — 1893.17.10, Ла-Форе, Луара департаменти) — Франсия маршали, герсог , Франсия Президенти (1873—1879). М.-М. Қрим уруши (1853—1856) қатнашчиси; Австрия-Италия-Франсия уруши (1859) да Мажент шаҳри бўсагасидаги ғалаба учун герсог ва маршал унвонини олган. 1864—1870 йилларда Жазоир генерал-губернатори. Франсия-Пруссия уруши (1870—1871)да Седан шаҳри ёнида маглубиятга учраган армияни бошқарган; Париж коммунасини бостирган версалчилар қўшинига қўмондонлик қилган (1871). Мағлубиятга учраган монархик тўнтаришни тайёрлашда қатнашгач, истеъфога чиққан (1879)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил