Patricia Bishop
Патриcиа Алисон „Пат“ Бишоп (талаффузи: Патрисия Бишоп; 1940-йил 6-май — 2011-йил 20-август) Тринидадлик ўқитувчи, мусиқачи, рассом ва маданият арбоби эди. У пўлат барабанларни аранжировка қилган биринчи аёллардан бири бўлиб, Тринидад ва Тобагонинг энг юқори миллий мукофоти Тринитй Cросс билан тақдирланган.
| Патриcиа Бишоп | |
|---|---|
| Таваллуди |
Патриcиа Алисон Бишоп 6-май 1940-йил |
| Вафоти |
20-август 2011-йил (71 ёшда) Порт-оф-спейн, Тринидад |
| Касби | ўитувчи, мусиқачи, артист |
| Фаолият йиллари | 1961 — 2011 |
Ёшлик даври
Патриcиа Алисон „Пат“ Бишоп 1940-йил 6-майда Тринидаднинг Порт-оф спейн шаҳрида Эна ва Соннй Бишоп оиласида туғилган[1]. Унинг отаси мусиқачи, онаси эса тикувчи ва моделер бўлган. Бишопнинг заргарлик дизайнери бўлган Гиллиан исмли синглиси бор эди[2]. Бишоп Транқуилитй қизлар мактабида ўқиган ва Анстей юқори мактабини тамомлаган[3]. 1958-йилда у Тринидад ва Тобаго миллий ҳукумати стипендиясини қўлга киритган ва Дурҳам университетининг Кинғс коллежида тасвирий санъат бўйича бакалавр даражасини олиш учун Англияга жўнаб кетган[1][4]. Бишоп расм ва мусиқа соҳасида ўқишини тамомлагандан сўнг, Тринидадга қайтиб келган.
Фаолияти
Бишоп ўзи ўқиган Бишоп Анстей мактабида дарс беришни бошлаган ва мактабда бир неча йил фаолият юритган[1]. У ўзининг биринчи санъат асарлари тўпламини 1961-йилда аcкиэ Ҳинксон ва Питер Миншалл билан биргаликда гуруҳ кўргазмасида намойиш этган. Унинг илк асарлари, юзлар ва манзараларнинг реал тасвирлари бўлган, лекин университетда ўқиб юрганида ўқитувчиси Ричард Ҳамилтон орқали поп-арт билан танишган. Тринидад ва Тобаго байроғини яратган ва маҳаллий санъатни[1] эстетик жиҳатдан тарғиб қилган Cарлисле Чанг Тринидадга қайтиб келганида унга устозлик қилган[2][5]. Бишопнинг асарлари орасида Қаттиқ чиқиндиларни бошқариш компаниясининг (Солид Wасте Манагемент Cомпанй) чиқиндига қарши ҳаракати учун яратилган машҳур „Чарлиэ“ персонажи ҳам бор эди[2]. Кейинчалик ўз фаолияти давомида у „Тҳе Темпест“ (Бўрон) филми кадрларидан олиб чизилган санъат асарларини акс эттирувчи „Калибан оролига қадар“ деб номланган бир қатор миниатюралар яратган[6].
1960-йилларнинг охирида Бишоп Wест Индиэс университетида (УWИ) магистрлик даражасини олиш учун тъалим соҳасига қайтади. У „1740-1807-йилларда Ямайкадаги қочоқ қуллар“ номли диссертацияни 1970-йилда тугатиб,санъат тарихи бўйича магистрлик даражасини олишга муваффақ бўлади[7][8]. 1970 ва 1972-йиллар орасида у Ямайка санъат ва ҳунармандчилик мактабида ўқитувчи сифатида санъат тарихи ва дизайндан дарс берган. Кейин Бишоп саккиз йил давомида УWИнинг Мона ва Ст. Аугустине университетларида маърузачи сифатида санъат ва Ғарбий Ҳиндистон тарихидан дарс берган[7].
Мусиқани аранжировка қилишдан ташқари, Бишоп Тринидад халқ анъаналари асосида иккита тўлиқ метражли халқ операси ва бир нечта хор асарларини яратди. „Далинда анд Тҳе Сwам“, "Воиcе анд Стеэл " номли операларида барабан ва гобойни (мусиқа асбоби) бирлаштирган. 1981-йилда у Счоолс Стеэлбанд мусиқа фестивалининг асосчиларидан бири бўлган ва кўп йиллар давомида фестивалда ҳакам сифатида ишлаган[9].
2004-йилда Бишоп анъаналарни сақлаш ва янги истеъдодларни ривожлантириш, мусиқий маҳорат ва мусиқани ўргатиш билан шуғулланадиган „Мусиc Литераcй Труст“ ташкилотининг асосчиларидан бирига айланди. Тринидад ва Тобаго анъаналарини сақлаб қолиш учун мусиқа тўпламларининг рақамли ва босма форматдаги аранжировкалари йиғилиб, олий ўқув юртларига топширилди[10]. Бишоп вафотигача УWИда дарс берган. Унинг сўнгги синфи, 2011-йилда Испания Порт шаҳри музейи ва Тобаго тарихий музейида ўзининг тарихий тадқиқот лойиҳаларини намойиш этган[4].
Вафоти ва ҳотираси
Бишоп 2011-йил 20-августда[4] миллий маданий тақдимотларни муҳокама қилиш учун расмийлар билан учрашувда инсултдан вафот этди[11]. Ўлимидан сўнг Мусиc Литераcй Труст талабалари ва аранжировкачиларга ўз билимларини оширишда ёрдам бериш учун Пат Бишоп стипендия дастури ишлаб чиқилди[10].
2012-йил январ ойида Панорама танловида Боогсиэ Шарпе бошчилигидаги Пҳасе ИИ Пан Гроове гуруҳи тақдимоти бўлиб ўтди, тақдимотда Грегори „ГБ“ Баллантйне томонидан Бишопга бағишланган қўшиқ сўзлари ёзилган. Дастлаб, қўшиқ „Тҳе Бишоп оф Пан“ деб номланган, аммо бошқа мусиқачиларнинг тавсиясига кўра, бу ном „Тҳе Арчбишоп оф Пан“ деб ўзгартирилган[12].
Ўлимидан тўрт йил ўтгач, Бишопнинг синглиси Гиллиан Бишоп ўзининг якуний санъат кўргазмасини ўтказди. Кўргазма „Ше Селлс Сеа Шеллс бй тҳе Сеа Шоре“ (У денгиз бўйида чиғаноқлар сотади) деб номланган шахсий кўргазма бўлиб, унда денгиз тасвирига асосланган 20 та санъат асари намойиш этилган. Кўк, оқ ва олтин ранглардан фойдаланган ҳолда, Бишопнинг асарлари океан, қуёш, қум ва пляжда топиш мумкин бўлган нарсаларга қаратилган[2]. Бишоп Тринидад ва Тобаго Марказий банкининг доимий коллексиясига кирувчи бадиий асарларга эга. Уларнинг коллекцияси Тринидаддаги энг йирик шахсий санъат коллекцияларидан биридир[13].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Эмрит 2002.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Андреwс 2015.
- ↑ Дудлей 2008.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Cричлоw 2011.
- ↑ Министрй оф тҳе Арц анд Мултиcултуралисм 2015.
- ↑ Маэс-Желинек 2002.
- ↑ 7,0 7,1 Тринидад Гуардиан 2011.
- ↑ Тҳе Алма Жордан Либрарй 2008.
- ↑ Блаке 1995.
- ↑ 10,0 10,1 Чарлес-Фаррай 2014.
- ↑ Cоопер 2011.
- ↑ Wалcотт 2012.
- ↑ Cентрал Банк оф Тринидад анд Тобаго 2017.