Patricia J. Adams
Патриcиа Ж. Адамс (1952-йил) ангилиялик ёзувчи ва собиқ ўқитувчи. Унинг номи билан аталган йиллик мукофот ижодий ёзишда фаол бўлган 3-, 5- ва 6-синф ўқувчиларига ҳар йили таълим бўлими томонидан берилади. Адамс 2012-йилда Ангуилла кунида Қиролича сертификати ва фахрий кўкрак нишони соҳиби бўлган.
| Патриcиа Ж. Адамс | |
|---|---|
| Таваллуди |
Патриcиа Жулиэтте Чристиан 1952 (ёши 73–74) |
| Касби | Ўқитувчи, ёзувчи |
| Фаолият йиллари | 1969-ҳозиргача |
Ёшлиги
Патриcиа Жулиэтте Чристиан 1952-йилда Ангуилланинг Фаррингтон ҳудудида Анн Жулиэтте ва Малcолм Линдбергҳ Чристиан оиласида туғилган[1]. Чристиан беш ака-уканинг тўнгичи ва оиладаги ягона қиз фарзанд эди. Унинг оиласи болалигида С.т Мартинга кўчиб ўтган ва Чристиан бувиси томонидан тарбиялана бошлаган[2]. У бошланғич таълимни Валлей Гирлс' Счоол мактабида олган ва Валлей Сеcондарй Счоол ўрта мактабини 1969-йилда тугатган[1].
Фаолияти
Чристиан ўқишни битирган пайтларида шеър ёзишни бошлаган, аммо уни ҳеч ким қўллаб қувватламаган[1]. У Ангуиллан инқилоби ҳақида шеър ёзган ва шеърда Ангуиллан жамиятининг элита аъзолари учун бўлган Ландсоме ҳудуди қандай қилиб армия аскарларининг уйига айланганини муҳокама қилган. Чристиан ишларини чоп этиш учун нашриёт топа олмагани сабабли ёзувчиликни тўхтатади[2]. 1969-йилда Радио Ангуилла 95.5 ФМ жамоат радиосида ишлай бошлайди. 1972-йилда Чристиан Cалвин Б. Адамсга турмушга чиқади ва эр-хотин беш фарзанд дунёга келтиради. Чристиан 1973-йилда радиостанцияни тарк этиб, 1977-йилда банк ходими ва телефон оператори бўлиб фаолият юрита бошлайди.
1987-йилда Адамс бошланғич мактаб ўқитувчиси бўлиб ишлай бошлайди, касб унга ёзувчи сифатида ривожланишига имкон беради. Ўқитувчилик фаолияти давомида у болалар учун ҳикоялар, песалар, шеърлар ва қўшиқлар ёзган, улардан иккитаси — „Оҳ Ангуилла“ ва „Тҳис ис Ангуилла“ миллий мадҳиядан ҳам юқори даражада кенг ижро этилган[1]. 1989-йилда у ўқитувчилик сертификатини олиш учун Ст. Китцга кўчиб ўтади ва 1991-йилда С.т Китц-Невис ўқитувчиларни тайёрлаш коллежида ўқишни тугатади[1][2]. 1994-йилда қиролича Элизабетҳ ИИ нинг қироллик ташрифи чоғида Чристиан томонидан ёзилган иккала қўшиқ қиролича учун болалар хори томонидан ижро этилган[1].
"Дей cут оут мй wҳоле тонгуэ
Ан' гиве ме ҳалф а тонгуэ, |
Адамс 1998-йилда „Wиндоwс то Естереар“ деб номланган биринчи шеърий тўпламини ва 2003-йилда „А Гифт оф Фире: Cултурал Wритингс то Энлигҳтен анд Амусе“ иккинчи тўпламини нашр этди. Унинг „Тҳе Ангуилла Револутион“ спектакли 2004-йилда Британия босқинининг 35 йиллиги муносабати билан яратилган. "Жеwел Маде оф Сан" 2006-йилда нашр этилган. Адамс ямайкалик шоира Лоуисе Беннетдан илҳомланган ва шогирдларини биринчи тиллари билан фахрланишга ундаган[2]. У 2005-йилда ўқитувчиликдан нафақага чиқди[3].
2008-йилдан бошлаб Таълим бўлими томонидан Патриcиа Ж. Адамс Литерарй Аwард (Патриcиа Ж. Адамс адабий мукофоти) 3, 5 ва 6-синфлардаги композицияни ёзишда устунлик қилган бошланғич ўқувчиларга берилади. Адамс ўзининг биринчи креол тилидаги романини 2016-йилда нашр этди. Китоб оталар ва ўғиллар ўртасидаги муносабатлар ҳақида бўлиб, воқеалар Ангуиллан инқилобидан олдинги ўн йил ичида содир бўлади. У нашр этилгандан сўнг, Ёшлар ва маданият вазирлиги томонидан байрам йиғилиши бўлиб ўтди, унда Адамс Ангуилла маданий анъаналарини сақлаб қолган адабий иши учун мақтовга сазовор бўлди[4].
Манбалар
Адабиётлар
- Wалиcек, Дон Э. „Адамс, Патриcиа Жулиэтте (1952– )“, . Диcтионарй оф Cариббеан анд Афро–Латин Америcан Биограпҳй. Охфорд, Энгланд: Охфорд Университй Пресс, 2016. ИСБН 978-0-199-93579-6. Андоза:Субсcриптион неэдед
- Wалиcек, Дон Э. (2011). "Ангуилла'с Орал Традитион: Ан Интервиэw wитҳ Поэт Патриcиа Адамс". Саргассо (Сан Жуан, Пуэрто Риcо: Университй оф Пуэрто Риcо, Департмент оф Энглиш) (Спеcиал): 114–128. ИССН 1060-5533. ҳттп://3104ингл.wеэблй.cом/уплоадс/3/6/7/4/3674706/18.__wалиcек.доc. Қаралди: 17 Фебруарй 2017.Патриcиа Ж. Адамс]]
- „9тҳ Аннуал Примарй Счоол Натионал Аwардс Cеремонй“. Тҳе Валлей, Ангуилла: Тҳе Ангуиллиан (2015-йил 30-ноябр). 2016-йил 28-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 17-феврал.
- „Ҳоноуринг тҳе Гуардианс оф а Промисе оф А Беттер Ангуилла“. Тҳе Валлей, Ангуилла: Тҳе Ангуилла Неwс (2012-йил 31-май). 2012-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 17-феврал.
- „Патриcиа Адамс Cроwнс Литерарй Wорк wитҳ Блуэ Беанс Новел“. Тҳе Валлей, Ангуилла: Тҳе Ангуиллиан (2016-йил 6-июн). 2016-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 17-феврал.
- „Патриcиа Ж. Адамс“. Эммануэл Публишинг Ҳоусе (2015). 2017-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 17-феврал.
- „Тен Ҳоноуред он Ангуилла Дай“. Тҳе Валлей, Ангуилла: Тҳе Ангуиллиан (2012-йил 1-июн). 2017-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 17-феврал.
- „Тҳинк анд Кноw: Wҳере И Сеэ тҳе Сун — Cонтемпорарй Поэтрй ин Ангуилла“. Симпсон Бай, Синт Маартен: Соуалига Неwсдай (2015-йил 14-июн). 2016-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 17-феврал.