Patrick Kisnorbo
Патрик Фадио Максим Киснорбо (инглизча: Патриcк Фабио Махиме Киснорбо)1981 -йил 24-мартда АвстралиянингМелбурн шаҳрида туғилган. Патрик Фадио Максим Киснорбо австралиялик футболчи бўлиб, майдонда ярим ҳимоячи вазифасини бажарган. „Лестер Cитй“, „Мелбурн Cитй“ ва Австралия терма жамоасида ўйнаган. Ҳозирги кунда „Мелбурн Cитй“ жамоаси бош мураббийи.
| Патриcк Фабио Махиме Киснорбо | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Умумий маълумотлари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Исм шарифи | Патриcк Фабио Махиме Киснорбо | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Туғилган | 24-март 1981-йил(41 ёш) Мелбурн, Австралия | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Фуқаролиги | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Бўйи | 188 см | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Позиция | ҳимоячи | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Ҳозирги жамоси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Клуб | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Вазифаси | Бош мураббий | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Халқаро медаллари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Жамоалардаги фаолияти
Киснорбо ўз фаолиятини Жанубий Мелбурнда ўз шаҳридан бошлаган. У жамоада 3-5 мавсум ўйнади ва уларга Миллий Лига чемпиони бўлишларига ёрдам берди[1].
2003-йилда Патрик Шотландиянинг „Ҳеарт оф Мидлотҳиан“ жамоасига кўчиб ўтган[2]. У жамоа билан икки йиллик шартнома имзолаган. 2004-йил 24-октабрда „Ҳиберниан“га қарши ўйинда Киснорбо Шотландия Премер-лигасидаги ягона голини урган[3]. Патрик тезда янги жамоага мослашди ва унинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди. 2004-йилда у клубга УЭФА кубогида ёрдам берди ва Португалиянинг „Брага“ дарвозасига гол урган[4].
2005-йилда Киснорбо чемпионатдан Англиянинг “Леиcестер Cитй" жамоасига ўтган[5]. Патрик билан йил охиригача олти ойлик шартнома имзоланган. 15-октабр куни „Wатфорд“га қарши баҳсда у „тулкилар“ сафидаги илк голини урди. „Лестер“даги муваффақиятли ўйинлари ва қисқа муддатли келишув тугаганидан сўнг, Киснорбо „Уиган Атлетик“ билан шартнома имзолашни хоҳлади, аммо „Фох“ раҳбарияти шартномани янада қулайроқ шартларда уч йилга узайтиришга муваффақ бўлди. Тўрт мавсум давомида Патрик клуб таркибида кўплаб ўйинлар ўтказди.
2009-йилнинг ёзида у икки йиллик шартнома асосида „Лидс Унитед“га ўтган[6]. 8-август куни „Эхетер Cитй“ клубига қарши ўйинда Патрик янги жамоада дебют қилган[7]. Киснорбо „Лидс“ сафидаги илк голини 24-октабр куни „Миллуолл“га қарши ўйинда киритган[8]. 2013-йил бошида у „Ипсвич Таун“ сафида ижара асосида ўйнай бошлаган[9].
Ўша йилнинг сентабр ойида Киснорбо ўз ватанига қайтиб келди ва у ерда „Мелбурн Ҳеарт“ билан бир йиллик шартнома имзолаган[10]. 12-октабр куни „Мелбурн Виcторй“га қарши дуэлда у А-лигада дебют қилган[11]. 2014-йил 25-январда „Аделаида Унитед“га қарши ўйинда Патрик янги клуби учун биринчи голини урган[12]. 2016-йилнинг 1-май куни Киснорбо нафақага чиққанини эълон қилди ва „Мелбурн Cитй“ ёшлар жамоаси бошқарувчиси лавозимини эгаллади[13].
Халқаро фаолияти
2001-йилда Киснорбо Аргентинада бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этди.
2007-йилда у Осиё Кубогида иштирок этган. Турнирда Киснорбо Уммон ва Ироқ жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушган[14][15].
Австралия терма жамоаси сафида киритган голлари
| № | сана | Жой | Рақиб | Ҳисоб | Натижа | Мусобақа |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1. | 2009-йил 5-сентабр | Сеул Wорлд Cуп стадиум, Сеул, Корея Республикаси | 2: 1 | 3: 1 | Ўртоқлик учрашуви |
Манбалар
- ↑ „Фоотбалл.cо.ук Профиле“ (эн). Фоотбалл.cо.ук. 2013-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 28-октябр.
- ↑ Петер О`Роурке. „Ауссиэ аcе макес Ҳеарц сwитч“ (эн). Скй Спорц (2-июл 2003-йил). 2016-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-март.
- ↑ Стуарт Cроwтҳер. „Репорц: Ҳеарц 2–1 Ҳиберниан“ (эн). Ҳиберниан Ф.C. (24-октабр 2004-йил). 2004-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 9-апрел.
- ↑ „Ҳеарц 3–1 Брага“ (эн). ББC Спорт (16-сентабр 2004-йил). 2013-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 28-октябр.
- ↑ Паул Ҳигҳам. „Киснорбо ин Фохес мове“ (эн). Скй Спорц (26-апрел 2005-йил). 2020-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-март.
- ↑ „Унитед сwооп фор интернатионал дефендер“ (эн). Леэдс Унитед А.Ф.C. (22-июл 2009-йил). 2020-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-март.
- ↑ „Лидс Юнайтед ВС. Эксетер Сити 2:1“ (эн). соccерwай (2009-йил 8-август). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-январ.
- ↑ „Миллуолл ВС. Лидс Юнайтед 2:1“ (эн). соccерwай (2009-йил 24-октябр). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-январ.
- ↑ „Патриcк Киснорбо сеалс Ипсwич Тоwн лоан деал“ (эн). ББC Спорт (3-январ 2013-йил). 2021-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-март.
- ↑ Даве Леwис. „Мелбоурне Ҳеарт сеалс Киснорбо сигнинг“ (эн). Тҳе Wорлд Гаме (2013-йил 9-октябр). Қаралди: 2021-йил 4-март.
- ↑ „Мельбурн Виктори ВС. Мельбурн Сити 0:0“ (эн). соccерwай (2013-йил 12-октябр). 2014-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-январ.
- ↑ „Аделаида Юнайтед ВС. Мельбурн Сити 2:2“ (эн). соccерwай (2014-йил 25-январ). 2014-йил 14-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-январ.
- ↑ Мичаэл Лйнч. „А-Леагуэ: Патриcк Киснорбо ретирес афтер 16 еарс, wилл стай wитҳ Cитй ас ёутҳ cоач“ (эн). Тҳе Сйдней Морнинг Ҳералд (1-май 2016-йил). 2020-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-март.
- ↑ „Австралия ВС. Оман 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2008-йил 7-июл). 2014-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-январ.
- ↑ „Ирак ВС. Австралия 3:1“ (эн). соccерwай.cом (2008-йил 13-июл). 2015-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-январ.