Патриcк Тwумаси (талаффузи: Патрик Твумаси) (1994-йил 9-майда туғилган) – ганалик профессионал футболчи, Исроилнинг „Маккаби Нетаня“ клубида ўнг қанот ҳимоячиси ампуласида ўйнайди. У 2017-йилда Гана терма жамоаси сафида иккита ўйинда майдонга тушган.

Патриcк Тwумаси
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1994-йил 9-май (1994-05-09) (32 ёш)
Таваллуд жойи Обуаси, Гана
Бўйи 1.78 м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Маccаби Нетаня
Рақами 27
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Ред Булл Гҳана
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2012—2014 Спартакс Жūрмала 31 (16)
2013 → Астана (Ижара) 11 (6)
2014 → Амкар Перм (Ижара) 6 (0)
2014 → Астана (Ижара) 11 (10)
2015—2018 Астана 101 (32)
2018—2020 Алавéс 11 (0)
2019—2020 → Газиантеп (Ижара) 26 (6)
2020—2022 Ҳанновер 96 22 (3)
2022—2023 Маccаби Нетаня 40 (14)
Миллий терма жамоа
2017— Гана 2 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 1-июн учун)

Клубдаги фаолияти

Спартакс Жūрмала

Обуаси шаҳрида туғилган Патрик Тwумаси Латвия Олий Лигасининг 2012-йилги мавсуми олдидан Ред Булл Гҳанадан Латвия Олий Лигасининг „Спартакс Журмала“ клубига қўшилган. Кўп ўтмай у ўзини асосий ўн бир футболчидан бири сифатида кўрсатган. У 22 лига ўйинида 10 гол урган ва жамоанинг энг яхши тўпурарига айланган ва чемпионатнинг еттинчи тўпурари бўлган. 2013-йилги мавсум бошида Тwумаси дастлабки тўққизта ўйинда олтита гол урган ва 2013-йил май ойида Латвия Олий Лигасининг энг яхши футболчиси деб топилган[1].

Ижара мавсумлари

2013-йилнинг июл ойида Тwумаси „Спартакс Журмала“дан ижара асосида Қозоғистон Премер-лигасининг „Астана“ клубига ўтган[2]. У ижара вақтида 11 ўйинда 6 та гол урган ва кейинроқ Журмаланинг „Спартакс“ жамоасига қайтган.

2014-йилги мавсум олдидан Тwумаси Россия Премер-лигасининг „Амкар Перм“ клубига ижарага берилган. У Россия Премер-лигасида дебютини 2014-йилнинг 10-мартида Нижний Новгороднинг „Волга“ жамоасига қарши ўйинда ўтказган[3].

2014-йилнинг 9-июлида Тwумаси 2014-йилги мавсумнинг қолган қисмини ижара асосида „Астана“ клубида ўткзган[4]. 11 ўйинда 10 та гол уриб, клубнинг энг яхши тўпурари бўлган ва „Астана“га чемпион бўлишига ёрдам берган.

Астана

Тwумаси бошқа Европа клубларининг эътиборини тортганига қарамай, 2015-йилги мавсум олдидан „Астана“ билан доимий шартнома имзолаган[5],

2017-йилнинг 27-июлида Тwумаси „Астана“ билан янги икки йиллик шартнома имзолаган[6].

Алавес

2018-йилнинг 27-июлида Тwумаси Ла Лига вакили Депортиво Алавес билан тўрт йиллик шартнома имзолаган[7].

Газиантеп

2019-йилнинг 16-августида Тwумаси Туркия Суперлигасининг „Газиантеп“ клуби билан бир йиллик ижара шартномасини имзолаган[8][9].

Ҳанновер 96

2020-йил 4-сентабр куни Тwумаси Бундеслига клуби Ганновер 96 билан уч йиллик шартнома имзолаган[10][11][12].

Маccаби Нетаня

2022-йил 3-февралда Тwумаси Исроилнинг Премер-лига клуби Маккаби Нетаня билан шартнома имзолаган[13].

Халқаро фаолияти

Тwумаси 2016-йил июн ойида Маврикийга қарши Африка Миллатлар Кубоги-2017 саралаш ўйинида Аврам Грант томонидан Гана терма жамоасига чақирилган[14].

Фаолият статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Мамлакат Кубоги Қитъа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Спартакс Жūрмала 2012 Латвия олий Лигаси 22 10 0 0 - - 22 10
2013 9 6 1 0 - - 10 6
2014 0 0 0 0 - - 0 0
Жами 31 16 1 0 - - 32 16
Астана (Ижара) 2013 Қозоғистон Премер Лигаси 11 6 0 0 - - 11 6
Амкар Перм (Ижара) 2013—2014 Россия Премер Лигаси 6 0 0 0 - - 6 0
Астана (Ижара) 2014 Қозоғистон Премер Лигаси 11 10 1 0 5 0 - 17 10
Астана 2015 Қозоғистон Премер Лигаси 28 6 5 6 6 4 1 0 40 16
2016 28 5 2 0 10 1 1 0 41 6
2017 30 13 1 0 12 9 1 0 44 22
2018 15 8 0 0 2 1 1 0 18 9
Жами 101 32 8 6 30 15 4 0 143 53
Алавéс 2018—2019 Ла Лига 11 0 2 0 - - 13 0
2019—2020 0 0 0 0 - - 0 0
Жами 11 0 2 0 - - 11 0
Газиантеп (Ижара) 2019—2020 Сüпер Лиг 26 6 1 0 - - 27 6
Ҳанновер 96 2020—2021 2. Бундеслига 22 3 2 0 - - 24 3
2021—2022 0 0 0 0 - - 0 0
Жами 22 3 2 0 - - 24 3
Маccаби Нетаня 2021—2022 Исроил Премер Лигаси 15 7 0 0 - 0 0 15 7
Карерада жами 237 79 17 6 35 15 4 0 293 101

Халқаро

Терма жамоада йил бўйича ўйин ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Ўйин Гол
Гана 2017-йил 2 0
Жами 2 0

Ютуқлар

Жамоавий совринлар

Гана (20 ёшгача)

  • Африка Миллатлар Кубоги ғолиби: 2012.

Остона

  • Қозоғистон чемпиони (4): 2014, 2015, 2016, 2017
  • Қозоғистон вице-чемпиони (1): 2013
  • Қозоғистон кубоги ғолиби : 2016
  • Қозоғистон кубоги финалчиси: 2015
  • Қозоғистон Суперкубоги соҳиби (2): 2015, 2018

Шахсий совринлар

  • Латвия олий лигасида ойнинг энг яхши футболчиси : 2013-йил, май
  • Қозоғистон кубогининг энг яхши тўпурари: 2015 (6 гол)
  • 2017 йилги Қозоғистон чемпионатининг энг яхши ўнг ярим ҳимоячиси.

Манбалар

  1. ↑ „Маижа лабāкаис спēлēтāжс Вирслīгā - Твумаси“ (лв). спортаcентрс.cом (2013-йил 5-июн). Қаралди: 2015-йил 15-феврал.
  2. ↑ „ЭХCЛУСИВЕ: Гҳанаиан ёунгстер Патриcк Тwумаси жоинс Казакҳ сиде ФК Астана он лоан“. гҳанасоccернет.cом. Гҳанасоccернет (2013-йил 21-июл). Қаралди: 2014-йил 7-июл.
  3. ↑ „Матч Репорт“. Руссиан Премиэр Леагуэ (2014-йил 10-март). 2014-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ „ҳттп://фcа.кз/рус/неwс/3821/“ (ру). фcа.кз. ФC Астана. Қаралди: 2014-йил 9-июл.
  5. ↑ „Патриcк Тwумаси: Гҳанаиан ёутҳ форwард cонфирмс Астана стай“. гҳанасоccернет.cом. Гҳанасоccернет (2015-йил 1-январ). Қаралди: 2015-йил 15-феврал.
  6. ↑ „Патрик Твумаси и Джуниор Кабананга продлили контракты с Астаной“ (ру). фcа.кз. ФC Астана (2017-йил 27-июл). Қаралди: 2017-йил 27-июл.
  7. ↑ „Эл Депортиво Алавéс инcорпора ал эхтремо диэстро Патриcк Тwумаси“ (эс). Депортиво Алавéс (2018-йил 27-июл). Қаралди: 2018-йил 29-июл.
  8. ↑ „ТРАНСФЕР - ПАТРИCК ТWУМАСИ ГАЗİŞЭҲİР'ДЕ!“. ГФК (2019-йил 16-август). 2019-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 16-август.
  9. ↑ „Патриcк Тwумаси сале cедидо ал Газисеҳир Газиантеп“ (эс). депортивоалавес.cом/. Депортиво Алавéс (2019-йил 16-август). Қаралди: 2019-йил 19-август.
  10. ↑ „"Давон гетрäумт, ин Деуцчланд зу спиэлен": Тwумаси счлиэßт сич Ҳанновер 96 ан“ (де). киcкер.де. киcкер (2020-йил 4-сентябр). Қаралди: 2020-йил 4-сентябр.
  11. ↑ Депортиво Алавéс (2020-йил 4-сентябр). „Тwумаси, траспасадо ал Ҳанновер“ (эс). Пресс-релиз.
  12. ↑ Ҳанновер 96 (2020-йил 4-сентябр). „НÄCҲСТЕР НЕУЭР ФÜР ДИЭ ОФФЕНСИВЕ: ТWУМАСИ УНТЕРСCҲРЕИБТ ФÜР ДРЕИ ЖАҲРЕ“ (де). Пресс-релиз.
  13. ↑ „Тwумаси верлäсст Ҳанновер доч ноч“ (де). киcкер.де. киcкер (2022-йил 3-феврал). Қаралди: 2022-йил 3-феврал.
  14. ↑ „Бреакинг Неwс: Партей, Тwумаси амонг трио ҳандед дебут Гҳана cалл-упс фор Мауритиус АФCОН cлаш“. гҳанасоccернет.cом (2016-йил 26-май). Қаралди: 2016-йил 12-июл.

Ҳаволалар