Патрик Шик (1996-йил 24-январда туғилган) – Чехиялик профессионал футболчи. Германия Бундеслигасининг „Баер Леверкузен“ клуби футболчиси. Чехия терма жамоасининг асосий ҳужумчиларидан бири.

Патрик Счик
2020-йилда Шик РБ Леипзиг либосида
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Патрик Счик
Таваллуд санаси 1996-йил 24-январ
Таваллуд жойи Прага, Чехия Республикаси
Бўйи 1.91 м
Амплуаси Ҳужимчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Баер Леверкусен
Рақами 14
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2007–2014 Спарта Прага
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2014–2016-йиллар Спарта Прага 4 (0)
2015–2016-йиллар → Боҳемианс 1905 (Ижара) 27 (8)
2016–2017-йиллар Сампдориа 32 (11)
2017–2020-йиллар Рома 46 (5)
2019–2020-йиллар → РБ Леипзиг (Ижара) 22 (10)
2020–йил Баер Леверкусен 70 (36)
Миллий терма жамоа‡
2011-йил Чехия У16 2 (0)
2012–2013-йиллар Чехия У17 11 (7)
2013–2014-йиллар Чехия У18 9 (2)
2014–2015-йиллар Чехия У19 13 (7)
2015–2017-йиллар Чехия У21 12 (11)
2016–йил Чехия 35 (18)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2023-йил 5-март учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2022-йил 27-сентябр учун)

Прагада туғилган Шик ўз фаолиятини маҳаллий "Спарта Прага" клубида бошлаган ва ўсмирлик чоғида дебютини ўтказгунга қадар ёшлар жамоаси сафидан кўтарилган. 2016-йилда, 20 ёшилигида "Боҳемианс 1905" клуби сафидаги ажойиб ўйинларидан кейин Италия А сериясининг „Сампдория“ жамоаси таркибига қўшилади. Италиядаги ажойиб дебют мавсумидан сўнг 2017-йилда клуб тарихидаги рекорд сумма эвазига "Рома" га ўтади. 2019-йилда бир мавсумга ижара асосида РБ Лейпциг таркибига бориб қўшилади. 2020-йил сентабрида эса Бундеслиганинг бошқа бир жамоаси Баер Леверкузенга тўлиқ трансфер қилинади.

16 ёшгача, 17 ёшгача, 18 ёшгача, 19 ёшгача ва 21 ёшгача бўлган халқаро тоифадаги Чехия терма жамоалари шадафини ҳимоя қилган. 2016-йил май ойида 20 ёшида Чехия миллий терма жамоасида дебют қилган. Миллий терма жамоаси либосида 30 дан ортиқ ўйин ўтказган. Чехия катталар жамоаси 2020 йилги Европа чемпионатининг чорак финалига чиқишга катта хисса қўшган футболчилардан бири, ҳамда мусобақада иккинчи энг яхши тўп урар ва кумуш буца соҳиби бўлишга эришган.

Ҳаётнинг бошланғич даври

Унинг футболдаги қаҳрамони "Манчестер Юнайтед" футболчиси Уэйн Руни эди.

Клублардаги фаолияти

Спарта Прага

Прагада туғилган футболчи 11 ёшидалигида ёқ Спарта Прага боллар жамоаси таркибига кирган. 2014-йилнинг 3-майида Теплиcеда сафарда 3:1 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда „Спарта“ сафидаги дебютини ўтказган. 2015-2016 йилги мавсумда шаҳарнинг бошқа жамоаси „Боҳемианс 1905“ таркибига ижара асосида бориб қўшилади. Кейинги мавсумда Спартага қайтади ҳамда мавсумда асосий ўйинчига айланиши ҳамда катта ўйинларда майдонга тушиши кутилган эди, аммо мураббийлар ундан кўра Девид Лафатани афзал кўришади. Спарта Шикка янги шартнома таклиф қилганида, унинг агенти буни рад этади[1].

Сампдория

Шик 2016-йилнинг июн ойида 4 миллион евро эвазига „Сампдория“ таркибига кўчиб ўтади ҳамда клуб билан шартнома имзолайди[2]. Италиядаги биринчи мавсумида 32 лига ўйинида майдонга тушиб 11 та гол уришга эришади. 14 марта майдонга тушди ва ҳар 137 дақиқада бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

2017-йилнинг май ойида бошқа клубга ўтишни кутиб, Сампдория билан шартномани узайтиришдан бош тортади[3]. 2017-йилнинг июн ойида "Ювентус" Шикнинг шартномаси бўйича 30 миллион евро миқдоридаги товон пулини бандидан фойдаланишга ўриниб кўради[4] лркин Шик иккита алоҳида тиббий кўрикдан ўта олмайди ва „Ювентус“ 18 июл куни келишувни бекор қилади[5][6].

Рома

2017-йилнинг 29-августида Шик 5 миллион евро эвазига вақтинчалик шартнома асосида футболчини яна 9 миллион еврога сотиб олиш шарти билан "Рома" жамосига кўчиб ўтади[7], маълум спорт мақсадларига эришилгач, бу клуб рекорди – 40 миллион эврога кўтарилиши мумкин эди, аммо бундай бўлиб чиқмади[1][8]. Шартномани имзолагандан сўнг, „Рома“ спорт директори Мончи Шикни „Жахон футболидаги энг ёрқин истиқболлардан бири“ деб таърифлайди. Шик „Рома“да ўзининг кўп вақтини ўнг қанотда ёки чап қанотда ўтказган ва 58 ўйинда атиги 8 марта гол уради.

2019/2020-йилги мавсум: РБ Лейпцигга ижарага

2019-йил 2-сентабрда РБ Лейпциг Шикни доимий равишда сотиб олиш опсияси билан мавсумий ижара шартномасини имзолаганини эълон қилади[9]. Унинг „Лейпциг“даги биринчи голи 2019-йил 11-ноябрда „Падерборн“ жамоасига қарши ўйинда (3:2) киритилган[10]. Лиганинг тўртта ўйинида учта голли серияни бошлайди, шу жумладан захирадан майдонга тушиб, "Боруссия Дортмунд" билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнайди[11]. Тимо Вернер билан бир қаторда Шик „Лейпциг“ учун 28 ўйинда 10 та гол уриб, ўз формасини тиклайди, чунки клуб Бундеслигада учинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқади[12][13].

Баер Леверкузен

2020-йил 8-сентабрда Шик Леверкузеннинг Баер клубига қўшинча бонуслари билан қўшиб ҳисоблаганда 26,5 миллион евро эвазига беш йиллик шартнома асосида қўшилади[14]. Шик ўзининг илк голини 2020-йил 26-ноябрда УЭФА европа лигаси турнерида уради ва Европа Лигаси гуруҳ босқичида Исроилнинг "Ҳапоэл Беэр Шева" жамоаси устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонади[15].

Шик БайАренадаги 2020-2021 йилги мавсумнинг аксарият қисмида марказий ҳужумчи сифатида ўйнайди, ҳамда лиганинг 29 ўйинида 9 та гол ўради.

2021-йил 4-декабрда Шик Грейтер Фюрт жамоаси устидан 7-1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйиннинг иккинчи бўлимида тўртта гол уради[16]. Шик ўзининг яхши формасини Леверкузеннинг кейинги икки лига ўйинида давом эттиради ва мос равишда Франкфуртнинг „Айнтрахт“ига[17] ҳамда „Хоффенхайм“ га қарши ўйинларда дубл қайд этади[18]. Бундеслиганинг 2021-2022 йилги мавсумини 27 ўйинда 24 та гол билан тўпурарлар пойгасида иккинчи тўпурар сифатида якунлайди, кейин эса клуб билан шартномасини 2027-йилгача узайтиради[19].

Миллий жамоа таркибида

Шик Чехия терма жамоасига илк бор УЭФА Эвро-2016дан олдинги йиғинда чақирилади[20]. 2016-йил 27-май куни Малтага қарши ўтказилган тайёргарлик ўйинида миллий терма жамоаси сафида илк бор майдонга тушади. Ўша ўйинда терма жамоадаги илк голини уради ва 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган[21].

УЭФА Эвро 2020

2021-йил 25-май куни Шик Чехиянинг УЭФА Эвро-2020 турнири учун 26 кишилик якуний таркибига киритилади[22]. 14 июн куни Глазгодаги Хемпден Паркда Шотландияга қарши гуруҳ босқичининг биринчи ўйинида Чехия 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганида Шик иккала голни ҳам муаллифлик қилади[23]. Ўйинда Шикнинг иккинчи голи майдоннинг қоқ ярмидан киритилади ҳамда Эврода 1980-йилдан бери 45 метрдан ўрилган энг узоқ масофадан жойлаб қўйилган гол бўлади. Кейинчалик бу гол турнирнинг энг чиройли голи сифатида тан олинади[23][24]. Бу гол ФИФА Пушкаш мукофотига номзод бўлган. Бироқ, бу футбол тарихидаги энг узоқ вақтлардан бири эмас[25][26] яъни 2006 йилги Жаҳон чемпионатида Томаш Росиcкйдан кейин йирик турнирда дубл қайд этган ва 2004-йилда Милан Барошдан кейин Европа чемпионатида гол урган биринчи чех футболчисига айланишига сабаб бўлади[23][27].

18-июн куни Хорватияга қарши ўйинда Шик пеналтидан гол уриб, жамоасига 1:1 ҳисобида дурангни олиб беради[28]. 27-июн куни эса Чехия 1/8 финалда Голландия устидан қозонилган ғалабадан сўнг турнирдаги ўзининг тўртинчи голини уради[29]. 3-июл куни чорак финалда Данияга қарши ўйинда 2:1 ҳисобида мағлуб бўлади. Шик турнерда Чехия терма жамоаси сафида Европа чемпионатида 5 та гол урган Милан Барошнинг рекордини такрорлайди[30][31]. Криштиану Роналду билан бир қаторда у 5 та гол билан Евро-2020 қўшма тўпурари бўлади ва ўйиндан урилган голлар сони бўйича ҳаммадан устун бўлган[32].

Ўйин услуби

Шик асосан марказий ҳужумчи сифатида марказий ролда ўйнаса-да, унинг майдонни кўра олиш қобиляти, бош билан иккинчи қаватда яхши ўйин кўрсатиши, чап оёғидаҳам ўйнай олиш қобилиятлари туфайли,иккинчи ҳужумчи ёки ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнашга қодир[33][34][35]. У тезкор, чаққон ўйинчи бўлиб, яхши техника ва дриблинг кўникмаларига эга[33][35].

Шахсий ҳаёт

Шикнинг катта синглиси Кристина Шикова (1994-йил 31-июлда туғилган), у модел ва ижтимоий тармоқлардаги фаолияти билан кўпчиллика таниш[36][37]. Ўсмирлик йилларида Шик карерасини модел сифатида кўриб чиқади, лекин унинг ўрнига рақобатбардош футболга эътибор қаратади. 2020-йил июл ойида севгилиси Ҳана Беҳоунковага (1996-йилда туғилган) уйланади, ундан 2020-йил октабрда туғилган Виктория исмли қизи ва 2021-йил октабрда туғилган Нико исмили ўғли бор[38].

Фаолият статистикаси

Халқаро

2018-йилда Чехия терма жамоаси таркибида.
2022-йил 27-сентябргача бўлган ўйинлар [39]
Терма жамоа ва йил бўйича кўриниш ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Чех Республикаси 2016-йил 3 1
2017-йил 2 0
2018 9 4
2019 8 4
2020 0 0
2021-йил 11 8
2022 2 1
Жами 35 18

Ютуқлар

Спарта Прага [40]

Чехия терма жамоаси

  • Чина cуп бронза: 2018[42].

Индивидуал

  • Чехияда йилнинг энг яхши футболчиси : 2021[43], 2022[44],
  • Чехия Олтин тўпи : 2022[45]
  • Йилнинг Чех истеъдоди: 2016[46]
  • УЭФА Европа чемпионатининг кумуш буцаси: 2020[47]
  • Турнирнинг УЭФА Европа чемпионатидаги энг чиройли голи: 2020[48]
  • Бундеслигада ойнинг энг яхши футболчиси: 2021-йил декабр[49]
  • Киcкер Бундеслиганинг мавсумдаги жамоаси: 2021–2022[50]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Патрик Счиcк: тҳе Cзеч Эурос стар wҳо wас толд ҳе wоулд невер маке ит“. Тҳе Гуардиан (2021-йил 21-июл). Қаралди: 2021-йил 26-сентябр.
  2. ↑ „Счиcк наконеc Спарту опоуšтí, подепсал смлоуву в Сампдории Жанов“. иДНЕС.cз (2016-йил 13-июл). Қаралди: 2017-йил 19-июл.
  3. ↑ „Фотбаловý úтоčнíк Счиcк одмíтл в Сампдории набíдку новé смлоувй“. иДНЕС.cз (2017-йил 12-май). Қаралди: 2017-йил 19-июл.
  4. ↑ „Счиcк абсолвовал здравотнí проҳлíдку, уž брзй пřэстоупí до Жувентусу“. иДНЕС.cз (2017-йил 22-июн). Қаралди: 2017-йил 19-июл.
  5. ↑ „Счиcкůв пřэступ се неконá. Сампдориа се с Жувентусем недоҳодла“. иДНЕС.cз (2017-йил 18-июл). Қаралди: 2017-йил 19-июл.
  6. ↑ Жувентус Ф.C. (2017-йил 18-июл). „Оффиcиал cлуб статемент Ин релатион то тҳе плаер Патрик Счиcк“. Пресс-релиз.
  7. ↑ „Патрик Счиcк сигнс фор Рома ин реcорд деал“ (эн). бета.асрома.cом. Қаралди: 2023-йил 14-июл.
  8. ↑ „Рома сигн Патрик Счиcк фром Сампдориа ин cлуб-реcорд трансфер“. ЭСПН (2017-йил 29-август). Қаралди: 2021-йил 14-июн.
  9. ↑ „Трансфермелдунг: Патрик Счиcк коммт Леиҳwеисе зу РБ Леипзиг“ (де). РБ Леипзиг (2019-йил 2-сентябр). Қаралди: 2019-йил 2-сентябр.
  10. ↑ „Тимо Wернер стрикес агаин ас РБ Леипзиг ҳолд он фор wин агаинст спиритед Падерборн“. Бундеслига (2019-йил 11-ноябр). Қаралди: 2021-йил 14-июн.
  11. ↑ „Дортмунд'с Жадон Санчо сcорес агаин ин 3-3 тҳриллер wитҳ леадерс РБ Леипзиг“. Тҳе Гуардиан (2019-йил 17-декабр). Қаралди: 2021-йил 14-июн.
  12. ↑ „Патрик Счиcк стрикес фром 50 ярдс ас ҳе ҳиц тwо гоалс агаинст Сcотланд“. Тҳе Атҳлетиc (2021-йил 14-июн).
  13. ↑ „Парис Ст-Гермаин аре тҳроугҳ то тҳеир фирст Чампионс Леагуэ финал cоуртесй оф а десервед виcторй овер РБ Леипзиг ин ан энтертаининг семи-финал ин Лисбон.“. ББC (2020-йил 18-август). Қаралди: 2021-йил 14-июн.
  14. ↑ „Оффиcиал: Рома селл Счиcк то Леверкусен“. фоотбалл-италиа (2020-йил 8-сентябр). Қаралди: 2020-йил 8-сентябр.
  15. ↑ „Леверкусен 4-1 Ҳ. Беэр-Шева“. УЭФА (2020-йил 26-ноябр). Қаралди: 2021-йил 14-июн.
  16. ↑ „Фоур-гоал Счиcк леадс Леверкусен то 7-1 демолитион оф Фуэртҳ“. ЭСПНФC (2021-йил 4-декабр). Қаралди: 2021-йил 4-декабр.
  17. ↑ „Эинтрачт Франкфурт 5:2 Баер 04 Леверкусен“ (Герман). ДФБ (2021-йил 12-декабр). Қаралди: 2021-йил 15-декабр.
  18. ↑ „2:2 ГЕГЕН ҲОФФЕНҲЕИМ – РЕМИС ИМ ЛЕТЗТЕН ҲЕИМСПИЭЛ ДЕС ЖАҲРЕС“ (Герман). Баер 04 Леверкусен (2021-йил 15-декабр).
  19. ↑ „Wорлд cласс стрикер Патрик Счиcк сигнс неw деал“. Баер Леверкусен (2022-йил 26-май).
  20. ↑ „Патрик Счиcк Ҳас Wорлд ат Ҳис Феэт, бут тҳе Тиме Ҳас Cоме то Деливер он Промисе“. Блеачер Репорт (2017-йил 18-октябр). Қаралди: 2021-йил 14-июн.
  21. ↑ „Малта суccумбс то ҳеавй 0-6 дефеат агаинст Cзеч Републиc“. Малта Индепендент (2016-йил 27-май). Қаралди: 2021-йил 24-июн.
  22. ↑ „Čэскá репрезентаcе ознáмила номинаcи на УЭФА ЭУРО 2020“ (cс). Фоотбалл Ассоcиатион оф тҳе Cзеч Републиc (2021-йил 25-май). Қаралди: 2021-йил 25-май.
  23. ↑ 23,0 23,1 23,2 „Сcотланд 0-2 Cзеч Републиc: Патрик Счиcк доубле сеэс офф Сcоц ат Эуро 2020“. Скй Спорц (2021-йил 14-июн).
  24. ↑ „Cзеч Републиc'с Счиcк Сcорес Фром Ҳалфwай Лине, Лонгест Гоал ат Эурос Синcе 1980“. Спорц Иллустратед (2021-йил 14-июн).
  25. ↑ „Патрик Счиcк сcорес а стуннер ас Cзечс дефеат Сcоц 2-0“. Фоотбаллехпресс.cо.ук (2021-йил 16-июн). 2023-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-сентябр.
  26. ↑ „ФИФА Пускáс Аwард: 11 бест гоалс анноунcед“. ФИФА. Қаралди: 2021-йил 30-ноябр.
  27. ↑ „CЗЕCҲ РЕПУБЛИC 3-0 ДЕНМАРК АТ ЭУРО 2004: ТҲЕ ДАРК ҲОРСЕС WҲО БЛАЗЕД А ПАТҲ ТО ТҲЕ ФИНАЛ“. Тҳесе Фоотбалл Тимес (2020-йил 27-июн). Қаралди: 2021-йил 14-июн.
  28. ↑ „Cроатиа-Cзеч Републиc УЭФА ЭУРО 2020“. УЭФА.cом (2021-йил 18-июн). Қаралди: 2021-йил 3-июл.
  29. ↑ „Cзеч Републиc шоcк Нетҳерландс то гет инто Эуро 2020 Қуартер Финалс“ (эн). www.спортбибле.cом. 2021-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-июн.
  30. ↑ „Счиcк ин сигҳт оф Бароš реcорд“. УЭФА (2021-йил 3-июл).
  31. ↑ „Cзеч Републиc вс. Денмарк сcоре: Тwо эарлй гоалс пут Данес тҳроугҳ то УЭФА Эуро 2020 семифиналс“. CБС Спорц (2021-йил 3-июл).
  32. ↑ „Роналдо wинс Эуро 2020 Голден Боот он тиэ-бреакер овер Счиcк“. Гоал (2021-йил 12-июл).
  33. ↑ 33,0 33,1 Стефано Чиоффи. „Счиcк, ил cентраванти делла Репубблиcа Cеcа Ундер 21 è энтрато неи пиани ди мезза Сериэ А“ (ит). Ил Cорриэре делло Спорт (2016-йил 14-июн). Қаралди: 2019-йил 12-март.
  34. ↑ Марcо Лигнана. „Счиcк сcеглиэ ла Самп, Додò а ун пассо“ (ит). Ла Репубблиcа (2016-йил 9-июл). Қаралди: 2019-йил 12-март.
  35. ↑ 35,0 35,1 Дамиэн Ҳаwкес. „Патрик Счиcк Ҳопинг фор 2нд Сеасон Суccесс“. Прагуэ Пост (2018-йил 17-июн). Қаралди: 2019-йил 12-март.
  36. ↑ „Кристйна Счиcкова - Моделс“. ЭастWестМоделс. 2023-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-сентябр.
  37. ↑ „Фаст cонфессион - модел Кристýна Счиcковá: Ше чармед Жон Бон Жови ор Леонардо ДиCаприо“. Лухурй Прагуэ Лифе (2020-йил 13-сентябр). 2023-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-сентябр.
  38. ↑ „Ан эхcеллент Cзеч фоотбаллер беcаме а фатҳер фор тҳе сеcонд тиме: Лоок ат тҳат беаутифул бабй!“. Наутив (2021-йил 11-октябр). 2023-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-декабр.
  39. ↑ „Патрик Счиcк – натионал фоотбалл теам плаер“. ЭУ-Фоотбалл.инфо. Қаралди: 2020-йил 21-июн.
  40. ↑ Патрик Счиcк Соccерwай сайтида
  41. ↑ 41,0 41,1 „Патрик Счиcк: Wҳо ис Баер Леверкусен'с фреэ-сcоринг Cзеч форwард?“. Бундеслига (2021-йил 14-июн).
  42. ↑ „Чина ПР вс. Cзеч Републиc“. соccерwай.cом. Соccерwай (2018-йил 26-март). Қаралди: 2020-йил 4-май.
  43. ↑ „Счиcк čэскýм фотбалистоу року! За нíм дуо з Wест Ҳаму čи Ваcлíк“ (cс). испорт.блеск.cз. ČТК (2022-йил 29-май). Қаралди: 2022-йил 29-май.
  44. ↑ Šпрйňар. „Счиcк Фотбалистоу року: стříлел гóлй, стíҳал Леwу, але брздила ҳо зранěнí“ (Cзеч). испорт.блеск.cз (2023-йил 20-март). Қаралди: 2023-йил 20-март.
  45. ↑ Павлис. „Далší Счиcкůв триумф. По вíтěзствí в анкетě Фотбалиста року му патří и Златý мíč“ (cс). спорт.cз (2022-йил 20-сентябр). Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
  46. ↑ „Фотбалистоу року же знову Čэч, мези тренéрй сконčила Врбова сéриэ“ (cс). иДНЕС.cз (2017-йил 21-март). Қаралди: 2017-йил 28-март.
  47. ↑ „Cристиано Роналдо wинс ЭУРО 2020 Алипай Топ Сcорер аwард“. УЭФА (2021-йил 11-июл). Қаралди: 2021-йил 11-июл.
  48. ↑ „Патрик Счиcк wинс УЭФА ЭУРО 2020 Гоал оф тҳе Тоурнамент“. УЭФА (2021-йил 14-июл). Қаралди: 2021-йил 14-июл.
  49. ↑ „Бундеслига Плаер оф тҳе Монтҳ“. Бундеслига. Қаралди: 2021-йил 18-ноябр.
  50. ↑ „Сечс Клубс вертретен: Диэ киcкер-Элф дер Саисон 2021/22“ (де). киcкер.де (2022-йил 26-май). Қаралди: 2022-йил 15-ноябр.

Ҳаволалар

  • Профиле Баер 04 Леверкусен сайтида
  • {{ФИФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
  • {{УЭФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.