Паттангачали каррак (лотинча: Cоусиниа птеролепида) — икки уруғпаллалилар синфи, мураккабгулдошлар оиласи, каррак туркумига мансуб кўп йиллик гулли ўсимлик тури. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти, Угом тизмаси, Қурушйўл довони ва Тепарсойда тарқалган[1]

Паттангачали каррак
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Юксак ўсимликлар
Синф: Икки уруғпаллалилар
Туркум: Каррак
Оила: Мураккабгулдошлар
Бинар номи
Cоусиниа птеролепида

Тавсифи

Баландлиги 35-45 см гача етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик. Ўқ илдиз системасига эга, ёғочлашади. Пояси кўп, шохланган, юзаси қалин туклар билан қопланган. Барглари қисқа бандли, чармсимон, юзаси қалин кулранг туклар билан қопланганлиги сабабли кулранг яшил тусда ко'ринади. Поянинг пастки қисмида жойлашган баргларнинг узунлиги 14-25 см, бутун, энг юқори қисмидаги барглари тиканли бўлакларга ажралган. Гуллари, бир жинсли, найсимон, поя учидаги саватча тўпгулда йиғилган. Саватчаси силиндрсимон, туксиз, силлиқ. Гултожибарглари пушти ёки оч қизил тусда. Тўпгулининг ости тикансимон ўрама баргчалар билан ўралган. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Август ойида гуллаб, меваси сентабрда пишиб етилади. Меваси бир уруғли қуруқ писта мева. Уруғи тескари тухумсимон шаклда, юзаси силлиқ. Уруғи ва илдизпояси орқали кўпаяди.

Тарқалиши ва ўсиш шароити

Табиатда кам учрайди. Тошкент вилояти Угом тизмаси, Қурушйўл довони ва Тепарсой ҳудудида тарқалган. Тоғларнинг юқори қисмида қуёш нури тик тушмайдиган пана жойларда, майда жинсли тупроқларда ўсади. Чорва молларининг кўплаб боқилиши натижасида ареали қисқариб кетган. Угом-Чатқол давлат миллий табиат бог'и ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Cоусиниа птеролепида Култ.“.
  2. ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.