Пау Вícтор Делгадо (2001-йил 26-ноябрда туғилган) – испаниялик профессионал футболчи, ҳужумчи ёки вингер сифатида ўйнайди. Ҳозирда эркин агент, у охирги марта Ла Лиганинг "БарсеБарcелонабида ўйнаган.

Пау Вícтор
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Пау Вícтор Делгадо
Таваллуд санаси 2001-йил 26-ноябр (2001-11-26) (24 ёш)
Таваллуд жойи Сант Cугат дел Валлèс, Испания
Бўйи 1.84 м (6 фт 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳужумчи, вингер
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2008—2015 Жуниор
2015—2018 Сабаделл
2018—2020 Гирона
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2020—2024 Гирона 8 (0)
2020—2022 Гирона Б 45 (14)
2022—2023 →  Сабаделл 36 (7)
2023—2024 →  Барcелона Б 35 (18)
2024 Барcелона 13 (2)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2024-йил 15-декабр учун)

Футболчилик фаолияти

Виктор Испаниянинг Барселона провинсиясидаги Сант Cугат дел Валлèс шаҳрида туғилган. Футболдаги илк йилларини Сабаделл академиясида машғулотларида бошлаган[1]. 2018-йилда эса „Жирона“ клубининг футбол академиясига қабул қилинган[2]. 2020-йил 20-июл куни „Жирона“ ўринбосарлари жамоасидаги муваффақиятли ўйинидан сўнг, Пау „Алкоркон“ клубига қарши Сегунда чемпионатида профессионал дебют ўйинини ўтказган[3].

2022-йил 29-августда Делгадо ва жамоадоши Áлех Сала Сабаделл клуби Жирона томонидан ижарага берилган[4]. Сабаделл клуби таркибида мавсум давомида Пау еттита гол урган ва олтита голли узатмани амалга оширган[5]. Паунинг муваффақиятлари сабабли Жирона жамоаси у билан амалдаги шартномасини 2025-йилгача узайтирган ва 2023-йил 17-августда „Барcелона“ клубининг фарм жамоасига ижарага берилган[6].

2024-йилнинг 24-июлида „Барcелона“ Виктор билан 2029-йилгача шартнома имзолаганини эълон қилди[7][8]. 2024-йил 31-июлда Пау „Барселона“ асосий жамоаси таркбида „Манчестер Cитй“га қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилган ва гол урган. 2024-йилнинг 4-августида Делгадо ўзининг навбатдаги ўйинида „Реал“га қарши ўйинда дубл қайд этган ва каталонияликларга ғалаба келтирган. 2024-йил 17-август куни Виктор „Барселона“ сафидаги илк расмий ўйинини Испания чемпионати доирасида „Валенcиа“ жамоасига қарши ўтказган[9][10].

„Барcелона“ уни ва Дани Олмони 2025-йилгача рўйхатдан ўтказа олмагани учун у исталган клуб билан музокаралар олиб бориш учун эркин агентга айланди[11].

Фаолият статистикаси

Сўнгги ўйинини 2024-йил 15-декабрда ўтказган[12]
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича иштироки ва голлари
Клуб Мавсум Лига Cопа дел Рей Европа Бошқа Жами
Дивизион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Гирона 2019–20 Сегунда Дивисиóн 1 0 0 0 – 0 0 1 0
2020–21 7 0 3 0 – 0 0 10 0
Жами 8 0 3 0 0 0 0 0 11 0
Гирона Б 2020–21 Терcера Дивисиóн 14 6 – – 1[а] 0 15 6
2021–22 Терcера Дивисиóн РФЕФ 31 8 – – 2[б] 0 33 8
Жами 45 14 0 0 0 0 3 0 48 14
Сабаделл (ижара) 2022–23 Примера Федераcиóн 36 7 0 0 – 0 0 36 7
Барcелона Б (ижара) 2023–24 Примера Федераcиóн 35 18 – – 4[c] 2 39 20
Барcелона 2024–25 Ла Лига 13 2 0 0 4[д] 0 0 0 17 2
Умумий фаолият статистикаси 135 41 3 0 4 0 7 2 151 43
  1. ↑ Терcера Дивисиóн плай-офф босқичидаги иштироки
  2. ↑ Терcера Дивисиóн РФЕФ плай-офф босқичидаги иштироки
  3. ↑ Примера Федераcиóн плай-офф босқичидаги иштироки
  4. ↑ УЭФА Чемпионлар Лигасидаги иштироки

Ютуқлар

Индивидуал

  • Примера Федераcиóн тўпурари: 2023–24[13]

Манбалар

  1. ↑ „Пау Вícтор, ун таленто преcоз, се эмпиэза а ганар а Флиcк“ [Пау Вícтор, а преcоcиоус талент, старц то wин овер Флиcк] (эс). Диарио АС (2024-йил 31-июл). 2025-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 17-август.
  2. ↑ „Валерй и элс жовес дел плантер Пау Вícтор и Кебé сóн лес гранс новетац де ла ллиста“ [Валерй анд тҳе ёунгстерс оф тҳе сқуад Пау Виcтор анд Кебé аре тҳе греат неwс оф тҳе лист] (cа). Диари де Гирона (2020-йил 13-июн). Қаралди: 2020-йил 14-июн.
  3. ↑ „Виcтòриэс дел Гирона Б и дел Жувенил Б давант ла ФЕ Грама и эмпат дел Жувенил А ал Ноу Сарденя“ [Виcториэс оф Гирона Б анд тҳе Жувенил Б овер ФЕ Грама анд драw фром тҳе Жувенил А ат тҳе Ноу Сарденя] (cа). Гирона ФC (2020-йил 14-декабр). Қаралди: 2024-йил 17-август.
  4. ↑ „Пау Вícтор и Àлех Сала, cедиц ал Сабаделл“ [Пау Вícтор анд Àлех Сала, лоанед то Сабаделл] (cа). Гирона ФC (2022-йил 29-август). Қаралди: 2022-йил 30-август.
  5. ↑ „Пау Вícтор, д’íдол а энемиc: "Эл Сабаделл тé потенcиал пер эстар мéс амунт"“ [Пау Вícтор, фром идол то энемй: "Сабаделл ҳаве тҳе потентиал то бе море абове"] (cа). Диари де Сабаделл (2023-йил 10-ноябр). Қаралди: 2024-йил 17-август.
  6. ↑ „Пау Вícтор, cедит ал Барçа Атлèтиc“ [Пау Вícтор, лоанед то Барçа Атлèтиc] (cа). Гирона ФC (2023-йил 17-август). Қаралди: 2023-йил 22-август.
  7. ↑ „Пау Вícтор, блауграна унтил 2029“ (эн). Официальный сайт ФК «Барселона» (2024-йил 25-июл).
  8. ↑ „Пау Вícтор, блауграна унтил 2029“. ФC Барcелона (2024-йил 24-июл).
  9. ↑ „Эвенинг оф cомпетитиве дебуц ат Месталла“ (эн). Официальный сайт ФК «Барселона» (2024-йил 17-август).
  10. ↑ „Герард Мартíн анд Пау Вícтор Маке Леагуэ Дебут фор Барçа“. Мундо Депортиво (2024-йил 17-август). Қаралди: 2024-йил 18-август.
  11. ↑ Сандерсон, Том „Ла Лига Эрасес Тwо ФC Барcелона Плаерс Фром Оффиcиал Сқуад Лист“ (эн). Форбес. Қаралди: 2025-йил 1-январ.
  12. ↑ Пау Вícтор Соccерwай сайтида
  13. ↑ „1ст РФЕФ Гроуп И 2023–24“. БДФутбол. Қаралди: 2023-йил 11-октябр.

Ҳаволалар