Paul Cornu
Паул Cорну (талаффузи: Паул Cорну; 1881-йил 15-июн, Гло-ла-Ферриэр — 1944-йил 6-июн, Лисиэух) — франсуз механик-ихтирочи ва авиатори, илк вертолёцоз, вертолётда учган дунёдаги биринчи одам (1907-йил 3 (13) — ноябр).
| Паул Cорну | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
франсузча: Паул Cорну 15-июн 1881-йил Гло-ла-Ферриэр, Орн департаменти, Франсия |
| Вафоти |
6-июн 1944-йил (62 ёшда) Лисиэух, Франсия |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | механик-ихтирочи, авиамуҳандис, учувчи |
| Миллати | франсуз |
Таржимаи ҳоли
Жулес ва Лисиэух Cорнунинг 15 та фарзанди ичида энг каттаси бўлган. 1890-йилда, Паул 9 ёшга тўлганда, оила Нормандиядаги Лисиэухга кўчиб ўтди. Унинг отаси Жюл, қўли гул ҳунарманд бўлган, чизишни билган ва бир нечта ихтироларга эга эди, 1884-йилда у дирижабл режасини тузади. Отасининг севимли машғулотлари албатта ўғли Паулнинг келажагига ижобий таъсир қилади.
Паул 14 ёшида у ўзининг биринчи ихтиросини — инкубатор учун ҳарорат регуляторини ихтиро қилдиди. У отаси билан оилавий гаражда ишлар, велосипед ва тикув машиналарини таъмирларди. Уларнинг устахонасида насос ва моторлар ҳам таъмирланарди.
У бутун умрини бўйдоқликда ўтказди. Нормандияда қўшинларни тушириш операциясининг биринчи кунида Иттифоқчиларнинг франсуз қирғоқларини бомбардимон қилиши натижасида ҳалок бўлган.
Вертолёт ихтироси
Аввал, Cорну фақат икки от кучига эга бўлган кичик мотор билан ҳаракатланадиган икки винтли вертолёт моделини ясайди. Унинг оғирлиги 13 килограммни ташкил этади ва у ишлайди.
Cорну 1906-йил 4-октябрда маҳаллий коллеж ҳовлисида вертолётнинг ишлашини намойиш этди. Ҳайратга тушган томошабинлар олдида кичик вертолёт учиб кетди.

Шундан сўнг одамлар ихтирочи ҳақида гапира бошлашди. Шаҳар, ҳомийлар ёрдамида муҳандисга молиявий ёрдам берди ва у бир одамни ҳавога кўтаришга қодир бўлган янада кучли прототипни ясашга киришди. 3 (13) — ноябрда Нормандияда, у бутун дунёда биринчи бўлиб Вертолётда учиб ердан 2 м баландликка кўтарилиб, ҳавода тахминан 20 сония учиб туришга муваффақ бўлди. Cорнунинг асосий мақсади вертолётни бошқариладиган қилиш эди. Шу мақсадда ихтирочи парраклар остига махсус сиртларни ўрнатди, улар парраклардан келаётган ҳаво оқимини қайтариб, қурилмага маълум миқдорда маневр қилиш имкониятини берарди. Cорну вертолёти ҳали ҳам ёмон бошқарилса-да, муаммога ечим топишда тўғри йўналиш олганди[1].
Вертолёт нусхаси

2007-йил 13-ноябрда Паул Cорнунинг бутун дунёда илк бор амалга оширган парвозининг 100 йиллиги муносабати билан, Бюккебург вертолётлар музейи томонидан ихтирочинг „Cорну № ИИ“ вертолётининг ҳақиқий ўлчамдаги нусхасини ясайди ва уни музей экспозициясига қабул қилди.
Ихтиролар
Вертолётдан ташқари:
Манбалар
- ↑ „Этот день в истории: 1907 год — первый полет человека на вертолете“ (русча). ЭАДаилй. Қаралди: 3-ноябр 2020-йил.[сайт ишламайди]
Адабиётлар
- Савинский Ю. Э. Наследники инженера да Винчи. — CреатеСпаcе Индепендент Публишинг Платформ, 2012. — 460 с. — ИСБН 978-1475107234.