Paul Ehrlich
Паул Эҳрлич [1854.14.3, Штрелен, Силезия — 1915.20.8, Гамбург] — немис врачи, бактериологи ва биокимёгари; кимётерапия ва иммунология асосчиларидан бири. Бреславл, Страсбург ва Лейпсиг университетиларида ўқиган. Берлин клиникаси, Роберт Коч институти, Штеглицдаги зардобларни ўрганиш институти, ФранкфуртМайн экспериментал терапия институти (1878—1901)да турли лавозимларда фаолият кўрсатган. 1901-йилдан хавфли ўсмалар устида тадқиқот олиб борган. Иммунологик реаксияларнинг 1кимёвий изоҳи — "ён боғлар назарияси"ни таърифлаб берган. Кимёвий терапевтик моддаларни мақсадга кўра синтез қилиш мумкинлигини исбот этган. Захм касаллигини даволашда қўлланиладиган салварсан препаратини кашф этган. Илмий ишлари онкология, гистология, гематологияга оид. Нобел мукофоти лауреати (1908, И.И.Мечников билан ҳамкорликда)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |