Паул Эрдőс
Таваллуди 26-март 1913-йил
Будапешт, Австрия-Венгрия
Вафоти 20-сентябр 1996-йил(1996-09-20)
(83 ёшда)
Варшава, Полша
Истиқомат жойлари Венгрия
Англия
Исроил
АҚШ
Фуқаролиги Венгрия
Соҳаси Математика
Иш жойлари Манчестер Виcториа университети
Принcетон университети
Пурдуэ университети
Нотре Даме университети
Қуддус яҳудий университети
Технион – Исроил технология институти
Академик раҳбарлари Липóт Фежéр
Машҳур шогирдлари Жосепҳ Крускал
Георге Б. Пурдй
Алехандер Соифер
Бéла Боллобáс
Машҳур ишлари Кўплаб илмий мақола (1500 дан ортиқ) ва гипотеза
Мукофотлари Cоле мукофоти (1951)
Wолф мукофоти (1983/84)

Паул Эрдőс (талаффузи: Пал Эрдёш) (26-март 1913-йил — 20-сентябр 1996-йил) — венгриялик математик. Эрдőс ХХ асрнинг энг кўп илмий мақола ёзган олимларидан биридир: олим умумий ҳисобда 1500 дан ошиқ илмий мақола ёзган, уларннг тахминан 500 тасини – бошқа математиклар билан ҳамкорликда. 1983-йилда Wолф мукофоти билан тақдирланган.

Эрдőс 17 ёшида Будапешт университетига қабул қилинган. 20 ёшида Чербишев теоремасини исботлаган. 1934-йилда 21 ёшида математика бўйича ПҳД даражасини олган. Яҳудий бўлгани учун хатардан қутилиш учун Венгрияни тарк эриб, АҚШга кўчиб борган. Эрдőсни „ғалати инсон“ дея таърифлашган. Олим умри давомида бир ерда узоқ яшамаган, доим саёҳат қилиб, бошқа математиклар билан ҳамкорликда мақола ёзган. Ҳеч қачон оила қурмаган, атрофидаги жисм ва шахсларни ўз ўйлаб топган атамалар билан атаган.

Эрдőс замонавий математиканинг турли соҳасида ишлаган: комбинаторика, графлар назарияси, сонлар назарияси, математик анализ, яқинлашув назарияси, тўпламлар назарияси ва эҳтимоллик назарияси. Олим чекли математика соҳасида кўплаб масала ечимини топган. Эрдőс бутун умрини математика бағишлаган. Олим Варшавада геометрия масаласини ечганидан бир неча соат ўтиб вафот этган.