Paul Karrer
Qiyofa

КАРРЕР (Каррер) Паул (1889.21.4 - Москва — 1971.18.6) — швейсар органик кимёгари ва биокимёгари. Сюрих университети профессори (1918-йилдан), шу университет ректори (1950—52), фахрий профессор (1959-йилдан). Асосий илмий ишлари каротиноидлар, флавинлар ва витаминларга оид. Ликопин С40Р56нинг (13 қўшбоғли) тузилишини аниқлаган (1911), шунингдек, каротинни хроматография усули билан оптик таъсирчан а ва оптик таъсирчан бўлмаган (3-изомерга ажратган. а- ва р-токоферолларни (Е витамини) синтез қилган (1938). К, витаминининг структура формуласини топган (1939). С-токсиферин, С-дигидротоксиферин, С-курарин, С-колебассининг тузилишини аниқлаган (1961). Нобел мукофоти лауреати (1937, инглиз олими У.Хоуорс билан ҳамкорликда)[1].
Манбалар
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |