Паул Мауриcе (талаффузи: Пол Морис) (1967-йил 30-январда туғилган) — канадалик собиқ хоккейчи ва мураббий. Паул Мауриcе ҳозирги кунда Миллий хоккей лигасининг (НҲЛ) „Флорида Пантҳерс“ хоккей клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда. 2010-йилнинг 28-ноябрида Паул Мауриcе 43 ёшида НҲЛ тарихидаги 1000 та ўйинни бошқарган энг ёш мураббий бўлди[1].

Паул Мауриcе
Туғилган жойи 1967-йил 30-январ (1967-01-30) (59 ёш)
Саулт Сте. Мариэ, Онтарио, Канада
Ҳозирги НҲЛ мураббийи Флорида Пантҳерс
Мураббийлик қилган жамоалари Ҳартфорд Wҳалерс
Торонто Мапле Леафс
Cаролина Ҳурриcанес
Wиннипег Жец
Мураббийлик фаолияти 1988—ҳозиргача

Дастлаб Онтарио хоккей лигасида (ОҲЛ) ҳимоячи бўлган Паул Мауриcе кўзидан жароҳат олишдан олдин тўрт йил ўсмирлар хоккей жамоаларида ўйнаган. Паул Мауриcе илгари 1995-йилдан 2003-йилгача „Ҳартфорд Wҳалерс“ ва „Cаролина Ҳурриcанес“ ва 2006-йилдан 2008-йилгача „Торонто Мапле Леафс“ франшизасини бошқарган. 2008-йил 3-декабрда Паул Мауриcе Петер Лавиолетте ишдан бўшатилгандан сўнг, „Cаролина Ҳурриcанес“ хоккей клуби сафига қайта ишга қабул қилинди. 2011-йил 28-ноябрда Паул Мауриcе Континентал хоккей лигасида (КҲЛ) "Металлург Магнитогорск" хоккей клубига мураббийлик қила бошлади. 2014-йил январ ойида Паул Мауриcе „Wиннипег Жец“ хоккей жамоасига мураббий этиб тайинланди. 2021-йил декабр ойида „Wиннипег Жец“ хоккей клубидан истеъфога чиққанидан сўнг, Паул Мауриcе 2022-йил июн ойида „Флорида Пантҳерс“ хоккей клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Ўйин фаолияти

Wиндсор Спитфирес (1984—1988)

Паул Мауриcе 1984—1985-йиллардаги мавсумдан Онтарио хоккей лигасининг (ОҲЛ) „Wиндсор Спитфирес“ хоккей жамоасида ўйнай бошлади. Паул Мауриcе ушбу мавсумда клуб сафида 38 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Кейинги мавсумда Паул Мауриcе „Пҳиладелпҳиа Флерс“ хоккей клуби сафига 1985-йилги НҲЛ кириш лойиҳасида умумий 252-ўриндаги танлов асосида қабул қилинди.

Паул Мауриcе 1985—1986-йилларда „Wиндсор Спитфирес“ хоккей клуби сафида 56 та ўйинда майдонга тушди ва 13 очко тўплашга муваффақ бўлди.

Паул Мауриcе 1986—1987-йилги мавсумда „Wиндсор Спитфирес“ хоккей клуби сафида ўйнашда давом этди. Бу мавсумда Паул Мауриcе клуб сафида 63 та ўйинда майдонга тушиб, 19 очко тўплади.

Паул Мауриcе 1987—1988-йилги мавсумни „Wиндсор Спитфирес“ хоккей клуби билан бошлади. Паул Мауриcе клуб сафида 32 ўйинда майдонга тушиб, беш очкога эга бўлди. Кўзининг шикастланиши натижасида Паул Мауриcе жамоани тарк этишга мажбур бўлди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Паул Мауриcега жамоа хўжайини Петер Карманос алмаштирилиши ёки жамоада ёрдамчи мураббий бўлиш вариантини берган эди. Паул Мауриcе иккинчи вариантни танлаб, фаолиятини мураббийликка қаратди.

Фаолият статистикаси

Мунтазам мавсум Плей-офф ўйинлари
Мавсум Клуб Лига Ўйин Гол Голли узатма Очко Пеналти Ўйин Гол Голли узатма Очко Пеналти
1984—1985 Wиндсор Cомпуwаре Спитфирес ОҲЛ 38 0 3 3 47 4 0 0 0 19
1985—1986 Wиндсор Cомпуwаре Спитфирес ОҲЛ 56 3 10 13 89 16 0 2 2 8
1986—1987 Wиндсор Cомпуwаре Спитфирес ОҲЛ 63 4 15 19 87 14 2 1 3 18
1987—1988 Wиндсор Cомпуwаре Спитфирес ОҲЛ 32 1 4 5 33 — — — — —
ОҲЛ жами 189 8 32 40 256 34 2 3 5 55

Мураббийлик фаолияти

Wиндсор Спитфирес (1987—1990)

Паул Мауриcе ўзининг мураббийлик фаолиятини хоккейчи сифатида нафақага чиққанидан сўнг, „Wиндсор Спитфирес“ хоккей клубида ёрдамчи мураббий сифатида бошлади. Паул Мауриcе бош мураббий Том Wебстер қўл остида иш бошлади. „Wиндсор Спитфирес“ хоккей клуби 1987—1988-йилги мавсумни 50-14-2 ҳисобида лигадаги энг яхши натижа билан якунлади. Плей-оффда „Wиндсор Спитфирес“ хоккей клуби „Китченер Рангерс“, „Ҳамилтон Стеэлҳаwкс“ ва „Петербороугҳ Петес“ хоккей клубларини мағлуб этиб, Ж. Росс Роберцон кубогини қўлга киритди. Клуб, шунингдек, 1988-йилги Мемориал кубоги йўлланмасини ҳам қўлга киритди.

Паул Мауриcе ўзининг биринчи тўлиқ мавсумини 1988—1989-йилларда клуб билан ўтказди. Ўша мавсумда клуб 25-37-4 ҳисобини қайд этди ва 54 очко тўплади. Шунга қарамай, жамоа плей-офф босқичига чиқди. Мавсумдан кейинги биринчи даврада „Wиндсор Спитфирес“ хоккей клуби тўртта ўйинда „Ниагара Фаллс Тҳундер“ хоккей клубига имкониятни бой берди.

„Wиндсор Спитфирес“ хоккей клуби 1989—1990-йиллардаги мавсум учун янги бош мураббийга эга бўлди. Чунки Том Wебстер „Лос Ангелес Кингс“ хоккей клуби бош мураббийи бўлиш учун жамоани тарк этди ва унинг ўрнига Брад Смитҳ янги бош мураббий сифатида иш бошлади.

Детроит Cомпуwаре Амбассадорс/Детроит Жр. Ред Wингс (1990—1995)

Паул Мауриcе 1990-йилнинг ёзида „Wиндсор Спитфирес“ клубидаги ёрдамчи мураббий сифатидаги ишини тарк этиб, „Детроит Cомпуwаре Амбассадорс“ хоккей жамоасининг эгаси бўлган Петер Карманос жамоаси сафига қўшилди. Паул Мауриcе клубга бош мураббий Андй Wеиденбач қўл остида ёрдамчи мураббий сифатида ишга қабул қилинди.

1990—1991-йилги мавсумда „Детроит Cомпуwаре Амбассадорс“ хоккей клуби 27 очко тўплади ва Эммс дивизионида охирги ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқа олмади.

„Детроит Cомпуwаре Амбассадорс“ хоккей клуби 1991—1992-йилларда курашни давом эттирди. Шундан сўнг, клуб йилни 23-42-1 ҳисоби билан якунлади ва жамоа тарихида биринчи марта плей-офф босқичига чиқди. Мавсумдан сўнг, „Детроит Cомпуwаре Амбассадорс“ хоккей клуби „Ниагара Фаллс Тҳундер“ хоккей клубини мағлуб этишди ва уларни еттинчи ўйингача олиб боришди. Лекин якунда имкониятни бой беришди.

1992—1993-йилларда „Детроит Cомпуwаре Амбассадорс“ хоккей клуби ўз жамоаси номини ўзгартириб, „Детроит Жр. Ред Wингс“ клубига айланди. Паул Мауриcе ёрдамчи мураббий сифатида қолди. „Жр. Ред Wингс“ мавсумда ўз рекордини 37-22-7 гача яхшилади ва 81 очко тўплади. Ушбу мавсумда жамоа клуб тарихида биринчи марта. 500 баллдан юқори натижани қайд этди. Плей-оффда клуб „Детроит Саулт Сте“ хоккей клубига ютқазиб қўйди.

1994—1995-йилларда „Жр. Ред Wингс“ хоккей клуби ўз рекордини яна бир бор яхшилади. Чунки клуб мавсумда 44-18-4 ҳисобида 92 очко тўплаб, ғарбий дивизионда биринчи ўринни эгаллади. Шундан сўнг, клуб Бумбаccо Тропҳй совринини қўлга киритди. Мавсумдан кейинги плей-офф ўйинларида „Детроит Жр. Ред Wингс“ хоккей клуби „Лондон Книгҳц“, „Петербороугҳ Петес“ ва „Судбурй Wолвес“ хоккей клубларини мағлуб этиб, Ж. Росс Роберцон кубоги финалида ўйнади. „Гуэлпҳ Сторм“ хоккей клубига қарши сўнгги турда „Детроит Жр. Ред Wингс“ хоккей клуби олтита ўйинда „Гуэлпҳ Сторм“ хоккей клубини мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди. Шунингдек, жамоа 1995-йилги Мемориал кубоги йўлланмасига ҳам эгалик қилди.

Ҳартфорд Wҳалерс / Cаролина Ҳурриcанес (1995—2004)

Паул Мауриcе яқинда „Детроит Жр Ред Wингс“ хоккей клуби эгаси Петер Карманос томонидан сотиб олинган „Ҳартфорд Wҳалерс“ хоккей жамоасига бош мураббий Паул Ҳолмгрен қўл остида ёрдамчи мураббий сифатида қўшилди. Кейинчалик, Паул Ҳолмгрен ишдан бўшатилиб, Паул Мауриcе бош мураббийлик лавозимига кўтардилар. 28 ёшида Паул Мауриcе Миллий хоккей лигаси тарихидаги энг ёш (1979-йилда „Wашингтон Cапиталс“ хоккей клубини бошқарганида 26 ёшли Гарй Греэндан кейин иккинчи энг ёш мураббий) мураббийлардан бирига айланди.

„Ҳартфорд Wҳалерс“ франшизаси 1997—1998-йилларда Шимолий Каролина штатининг Ралеигҳ шаҳрига кўчиб ўтди ва клуб номи „Cаролина Ҳурриcанес“ деб ўзгартирилди. Паул Мауриcе клуб бош мураббийи сифатидаги фаолиятини давом эттирди.

Торонто Марлиэс (2005—2006)

2005-йил 24-июнда Паул Мауриcе "Торонто Мапле Леафс " хоккей клубининг Америка хоккей лигаси (АҲЛ) филиали „Торонто Марлиэс“ хоккей клубининг бош мураббийи сифатида иш бошлади. Паул Мауриcе 'Торонто Марлиэс" хоккей клубни 41-29-6-4 ҳисобидаги натижа билан плей-оффга олиб чиқди. Мавсумдан кейинги плей-офф ўйинларида 'Торонто Марлиэс" хоккей клуби биринчи турда „Гранд Рапидс Гриффинс“ хоккей жамоасини мағлуб этди. 2006-йил 12-майда Паул Мауриcе „Торонто Мапле Леафс“ хоккей клуби бош мураббийи лавозимига кўтарилди.

Торонто Мапле Леафс (2006—2008)

Паул Мауриcе 2006—2007-йилги мавсумда, клуб 2005—2006-йилги мавсумида плей-оффга чиқа олмагани ва Пат Қуиннни ўз вазифасидан озод қилганидан кейин. „Торонто Мапле Леафс“ хоккей клуби бош мураббийи бўлди[2][3]. „Торонто Мапле Леафс“ хоккей клубидаги ўзининг биринчи мавсумида Паул Мауриcе клубни 91 очко билан 40-31-11 рекордига олиб чиқди. Лекин клуб плей-оффга чиқа олмади.

2008-йил 7-майда Паул Мауриcе „Торонто Мапле Леафс“ хоккей клубининг вақтинчалик бош директор Cлифф Флетчер томонидан ишдан бўшатилди[4].

Cаролина Ҳурриcанес сафига қайтиш (2008—2012)

Паул Мауриcе 2008-йил 3-декабрда, клуб бош мураббий Пиээр Лавиолеттени ишдан бўшатгиландан сўнг, „Cаролина Ҳурриcанес“ хоккей клуби сафиа қўшилди[5].. Паул Мауриcе қўл остида „Cаролина Ҳурриcанес“ хоккей клуби 2008—2009-йилги мавсумда плей-офф босқичига чиқди. Плей-офф босқичида 'Cаролина Ҳурриcанес" хоккей клуби „Неw Жерсей Девилс“ ва „Бостон Бруинс“ хоккей клубларини мағлуб этиб, конференсия финалига чиқди. Учинчи раундда „Питцбургҳ Пенгуинс“ хоккей клубига қарши ўйинда 'Cаролина Ҳурриcанес" хоккей клуби мағлуб бўлди. Якунда „Питцбургҳ пенгуинс“ хоккей клуби Станлей кубогини қўлга киритди.

Металлург Магнитогорск (2012—2013)

2012-йил 8-июн куни Паул Мауриcе 2012—1203-йилги мавсум учун Континентал Ххккей Ллгаси (КҲЛ) М вакили агнитогорскнинг М"эталлург Магниторск" хоккей жамоасига бош мураббий сифатида қабул қилинди[6].. Мауриcе қўл остида „Металлург Магнитогорск“ хоккей клуби 27-13-12 мунтазам мавсумдан сўнг, Шарқий конференсияда тўртинчи ўринни эгаллади. Плей-оффда клуб биринчи даврадаги 7 та ўйинда „Салават Юлаэв Уфа“ хоккей клубига ютқазди. Мавсумдан сўнг, Паул Мауриcе оиласига яқинроқ бўлиш учун Шимолий Америкага қайтиб келди[7].

Wиннипег Жец (2014—2021)

2014-йилнинг 12-январида Паул Мауриcе „Wиннипег Жец“ хоккей жамоасининг янги бош мураббийи сифатида иш бошлади[8]. 2014-йилнинг 16-апрелида Паул Мауриcе клуб билан тўрт йиллик шартнома имзолади[9].

2015—2016-йилги мавсумда „Wиннипег Жец“ хоккей клуби 78 очко тўплади ва плей-оффга чиқа олмади.

2017-йил 20-октябрда Паул Мауриcе НҲЛ бош мураббийи сифатидаги 600-ўйинида ғалаба қозонди ва бу муваффақиятга эришган 17-мураббийга айланди[10].

2017—2018-йилги мавсумда Паул Мауриcе „Wиннипег Жец“ хоккей клубини Ғарбий конференсия финалига олиб чиқди[11].

2020-йил 12-февралда Паул Мауриcе 'Wиннипег Жец" хоккей клуби билан кўп йиллик шартнома имзолади[12].

2021-йил 17-декабрда Паул Мауриcе „Wиннипег Жец“ хоккей клуби бош мураббийлигидан истеъфога чиқди. Ёрдамчи мураббий Деаэ Лоуwй вақтинчалик бош мураббий лавозимини эгаллади[13][14]..

Флорида Пантҳерс (2022-йилдан ҳозирги кунгача)

2022-йил 22-июн куни Паул Мауриcе вақтинчалик бош мураббий Андреw Брунетте ўрнига „Флорида Пантҳерс“ хоккей клуби бош мураббийи этиб тайинланди[15].

Халқаро мураббийлик фаолияти

Паул Мауриcе хоккей бўйича 2016-йилги Жаҳон кубогида Европа жамоасида бош мураббий Ралпҳ Круэгер қўл остида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган[16].

Бош мураббийлик натижалари

НҲЛ

Жамоа Мавсум Мунтазам мавсум Мавсумдан кейин
Ўйин Ғалаба Мағлубият Уй ўйинидаги ғалаба Сафардаги

ғалаба

Очко Натижа Ғалаба Мағлубият Галаба % да Натижа
ҲФД 1995—1996 70 29 33 8 — 66 5-ўрин — — — Плей-оффда қатнашмади
1996—1997 82 32 39 11 — 75 5-ўрин — — — Плей-оффда қатнашмади
CАР 1997—1998 82 33 41 8 — 74 6-ўрин — — — Плей-оффда қатнашмади
1998—1999 82 34 30 18 — 86 1-ўрин 2 4 .333 Конференсия чорак финалида мағлуб бўлди (БОС)
1999—2000 82 37 35 10 0 84 3-ўрин — — — Плей-оффда қатнашмади
2000—2001 82 38 32 9 3 88 2-ўрин 2 4 .333 Конференсия чорак финалида мағлуб бўлди (НЖД)
2001—2002 82 35 26 16 5 91 1-ўрин 13 10 .333 Станлей кубоги финалида мағлуб бўлди (ДЕТ)
2002—2003 82 22 43 11 6 61 5-ўрин — — — Плей-оффда қатнашмади
2003—2004 30 8 12 8 2 (26) — — — — —
ТОР 2006—2007 82 40 31 — 11 91 3-ўрин — — — Плей-оффда қатнашмади
2007—2008 82 36 35 — 11 83 5-ўрин — — — Плей-оффда қатнашмади
CАР 2008—2009 57 33 19 — 5 71 2-ўрин 8 10 .444 Конференсия финалида мағлуб бўлди (ПИТ)
2009—2010 82 35 37 — 10 80 3-ўрин — — — Плей-оффда қатнашмади
2010—2011 82 40 31 — 11 91 3-ўрин — — — Плей-оффда қатнашмади
2011—2012 25 8 13 — 4 (20) — — — — —
WПГ 2013—2014 35 18 12 — 5 41 7-ўрин — — — Плей-оффда қатнашмади
2014—2015 82 43 26 — 13 99 5-ўрин 0 4 .000 Биринчи босқичда мағлуб бўлди(АНА)
2015—2016 82 35 39 — 8 78 7-ўрин — — — Плей-оффда қатнашмади
2016—2017 82 40 35 — 7 87 5-ўрин — — — Плей-оффда қатнашмади
2017—2018 82 52 20 — 10 114 2-ўрин 9 8 .529 Конференсия финалида мағлуб бўлди (ВГК)
2018—2019 82 47 30 — 5 99 2-ўрин 2 4 .333 Биринчи босқичда мағлуб бўлди(СТЛ)
2019—2020 71 37 28 — 6 80 5-ўрин 1 3 .250 Саралаш босқичида мағлуб бўлди (CГЙ)
2020—2021 56 30 23 — 3 63 3-ўрин 4 4 .500 Иккинчи босқичда мағлуб бўлди (МТЛ)
2021—2022 29 13 11 — 5 (31) — — — — —
Жами 1,685 775 681 99 130     41 51 .446 9 та плей-офф ўйини

Бошқа ўйинлар натижалари

Жамоа Мавсум Лига Мунтазам мавсум[17][18] Мавсумдан кейинги
Ўйин Ғалаба Мағлубият Сафар учрашувидаги ғалаба Сафар учрашувидаги мағлубият Баллар Баллар % да Натижа Ғалаба Мағлубият Ғалаба % да Натижа
Детроит Жуниор Ред Wингс 1993—1994 ОҲЛ 66 42 20 4 0 88 . 667 1-ўрин 11 5 . 688 Финалда мағлуб бўлди
1994—1995 ОҲЛ 66 44 18 4 0 92 . 697 1-ўрин 16 2 . 889 Чемпионат ғолиби
Торонто Марлиэс 2005—2006 АҲЛ 80 41 29 — 10 92 . 575 4-ўрин 0 4 . 000 Биринчи раундда мағлуб бўлди
Магнитогорск Металлург 2012—2013 КҲЛ 52 27 13 — 12 93 . 596 3-ўрин 3 4 . 429 Конференсия чорак финалида мағлуб бўлди
Жами КҲЛ КҲЛ 52 27 13 — 12 93 . 596 — 3 4 . 429 1 та плей-офф учрашуви
АҲЛ жами АҲЛ 80 41 29 — 10 92 . 575 — 0 4 . 000 1 та плей-офф учрашуви
ОҲЛ жами ОҲЛ 132 86 38 8 — 180 . 682 — 27 7 . 794 2 та плей-офф учрашуви

Манбалар

  1. ↑ „Cаролина Ҳурриcанcес ат Wашингтон Cапиталс гаме реcап“. ЭСПН.cом. Қаралди: 2014-йил 8-март.
  2. ↑ „Мапле Леафс фире Пат Қуинн | CБC Спорц“.
  3. ↑ „Мапле Леафс ҳире Мауриcе ас cоач“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-май.
  4. ↑ „Паул Мауриcе фиред ас Леафс ҳеад cоач“ (2008-йил 7-май).[сайт ишламайди]
  5. ↑ „Мауриcе, Ҳурриcанес оне оф НҲЛ'с сурприсе сеcонд-ҳалф сториэс“.
  6. ↑ „Эх-Ҳурриcанес, Леафс cоач Мауриcе гоэс то КҲЛ“ (2012-йил 8-июн).
  7. ↑ „Эх-Леафс, 'Cанес cоач Мауриcе то леаве КҲЛ Металлург“ (2013-йил 10-апрел).
  8. ↑ Таит, Эд. „Жан 2014: Жец фире Ноэл, ҳире Паул Мауриcе“. Wиннипег Фреэ Пресс (2014-йил 12-январ).
  9. ↑ „Wиннипег Жец агреэ то эхтенсион wитҳ Паул Мауриcе“.
  10. ↑ Оwен, Жудй. „Блаке Wҳеэлер'с 200тҳ НҲЛ гоал лифц Жец овер Миннесота Wилд“. Тҳе Глобе анд Маил (2017-йил 20-октябр). Қаралди: 2017-йил 22-октябр.
  11. ↑ Ҳобсон. „Wиннипег Жец' плаёфф рун эндс wитҳ 4тҳ страигҳт лосс то Вегас Голден Книгҳц“. Глобал Неwс (2018-йил 20-май). Қаралди: 2018-йил 25-май.
  12. ↑ „Wиннипег Жец ҳеад cоач Паул Мауриcе сигнс мулти-еар эхтенсион“. НҲЛ.cом (2020-йил 12-феврал). Қаралди: 2020-йил 14-феврал.
  13. ↑ Клинкенберг, Мартй. „Паул Мауриcе степс доwн унехпеcтедлй ас тҳе Wиннипег Жец' ҳеад cоач“. Тҳе Глобе анд Маил (2021-йил 17-декабр). Қаралди: 2021-йил 17-декабр.
  14. ↑ Пресс. „Мауриcе ресигнс ас Жец ҳеад cоач, Лоwрй то cоач оут сеасон - ТСН.cа“. ТСН (2021-йил 17-декабр). Қаралди: 2021-йил 17-декабр.
  15. ↑ „Флорида Пантҳерс Наме Паул Мауриcе Ҳеад Cоач“. НҲЛ.cом (2022-йил 22-июн). Қаралди: 2022-йил 22-июн.
  16. ↑ „Мауриcе, Круэгер реуните он Теам Эуропе стафф“. НҲЛ.cом. Қаралди: 2017-йил 23-март.
  17. ↑ „Паул Мауриcе“. Ҳоcкей-Референcе.cом. Қаралди: 2014-йил 8-март.
  18. ↑ „Паул Мауриcе“. ҲоcкейДБ.cом. Қаралди: 2014-йил 8-март.

Ҳаволалар

  • Элитепроспеcц.cом ёки Интернет Ҳоcкей Датабаседаги шахсий маълумотлари ва фаолият статистикаси
Ўтмишдоши:
Паул Ҳолмгрен
"Ҳартфорд Wҳалерс" хоккей клуби бош мураббийи
1995—1997
Вориси:
Каролина шаҳрига франчиза кўчирилди
Ўтмишдоши:
Ҳартфорд шаҳрига франчиза кўчирилди
"Cаролина Ҳурриcанес" хоккей клуби бош мураббийи
1997—2003
Вориси:
Петер Лавиолетте
Ўтмишдоши:
Пат Қуинн
"Торонто Мапле Леафс" хоккей клуби бош мураббийи
2006—2008
Вориси:
Рон Wилсон
Ўтмишдоши:
Петер Лавиолетте
"Cаролина Ҳурриcанес" клуби бош мураббийи
2008—2011
Вориси:
Кирк Муллер
Ўтмишдоши:
Cлауде Ноëл
"Wиннипег Жец" хоккей клуби бош мураббийи
2014—2021
Вориси:
Даве Лоwрй
(вақтинчалик)
Ўтмишдоши:
Андреw Брунетте
(вақтинчалик)
"Флорида Пантҳерс" хоккей клуби бош мураббийи
2022-йилдан ҳозиргача
Вориси:
—