Паулине Лоуисе Ҳаммарлунд (1994 - йил 7-майда туғилган) — швециялик футболчи, Швеция чемпионатида Гётебург клуби (2016-йилда у Питеа шаҳридан кўчиб ўтган) ва Швеция терма жамоаси таркибида халқаро турнирларда тўп суради.

Паулине Ҳаммарлунд
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Паулине Лоуисе Ҳаммарлунд
Таваллуд санаси 1994-йил 7-май (1994-05-07) (32 ёш)
Таваллуд жойи Стоcкҳолм, Швеция
Бўйи 172cм
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
БК Ҳäcкен
Рақами 11
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Скогåс-Трåнгсундс ФФ

‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2019-йил 14-декабр учун)

Ҳаёти

Дастлабки йиллар

15 ёшига қадар Паулина ўғил болалар жамоаси таркибида хоккей ўйнаган, аммо ўйин вақтидаги тўқнашув туфайли мия чайқалиши ва қўлидан жароҳат олганидан кейин у хоккейни тарк этган тарк этган. Натижада футбол билан шуғуллана бошлаган[2].

Жамоалардаги фаолияти

Ҳаммарслунд жамоасининг фарм клуби[2] Ского-Тронгсунд клуби мактаби тарбияланувчиси. У 16 ёшида Тюрешонинг асосий жамоасида дебют қилган[3]. 2013-йилда у Линкöпингга кўчиб ўтди ва у ерда бир йил ўйнади. 2014 ва 2015-йилларда у Питеада тўп сурди ва у ерда ишончли ҳужумчига айланди: у 16 марта гол урди, учта голга ассистентлик қилди[3]. 2015-йилда Ҳаммарлунд Швециянинг энг яхши аёл футболчилари рўйхатида 3-ўринни эгаллади[2].

2016-йил бошланишидан олдин у клубни тарк этган голландиялик футболчи Манон Мелис ўрнига Готҳенбург билан икки йиллик шартнома имзолади[4].Готҳенбург сафида у 12 марта гол урди ва 4 та голли узатма берди[3].

Терма жамоадаги карераси

Ҳаммарлунд 2010-йилдан буён миллий терма жамоаларга жалб этилган. У 17 ёшгача бўлганлар терма жамоасида 8 та, 19 ёшгача бўлганлар терма жамоасида 27 та, 23 ёшгача бўлганлар терма жамоасида 14 та ўйин ўтказган[5]. 2015-йилнинг 17-сентябр куни Швециянинг асосий аёллар терма жамоасида Молдова билан ўйинда дебют қилган[6]. 2017-йилнинг мартига қадар у 16 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди[5]. Рио-де-Жанейродаги Ёзги Олимпия ўйинларида кумуш медали совриндори.

Халқаро майдондаги голлар

Гол Сана Жой Рақиб # Ҳисоб Натижа Турнир
1 2015-09-17 Орҳеи, Молдова Moldova Молдовия 1.1 0-3 0-3 Евро 201- саралаш
2 2016-01-26 Готҳенбург, Швеция Shotlandiya Шотландия 2.1 5-0 6-0 Ўртоқлик
3 2.2 6-0
4 2020-10-22 Готҳенбург, Швеция Latviya Латвия 3.1 5-0 7-0 Евро 2021 саралаш
5 3.2 6-0

Манбалар

  1. ↑ „Плаер Профиле“. свенскфотболл.се. 16-апрел 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-декабр 2019-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 ТТ (2015-09-20): «Паулине Ҳаммарлунд валде рäтт». фотболлсканален.се. Лäст 10 марс 2017.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 «Паулине Ҳаммарлунд». свенскфотболл.се. Лäст 10 марс 2017.
  4. ↑ Брåстедт, Мац (2015-10-30): «Ҳаммарлунд лäмнар Питеå фöр Гöтеборг». эхпрессен.се. Лäст 10 марс 2017.
  5. ↑ 5,0 5,1 «Ландслагсдатабасен». свенскфотболл.се. Лäст 10 марс 2017.
  6. ↑ „Питеåс Паулине Ҳаммарлунд гжорде суccé и ландслагсдебутен“ (шведча). Сверигес Телевисион. Қаралди: 17-сентабр 2015-йил.