Пауло Cоэлҳо (талаффузи: Пауло Коэло; 1947-йил 24-августда туғилган) — бразилиялик шоир ва ёзувчи.

Пауло Cоэлҳо
Таваллуди 1947-йил 24-август (1947-08-24) (79 ёш)
Касби 1982-йилдан
Шоҳ асари „Алкимёгар“ (1988)

Таржимаи ҳоли

Cоэлҳо 24 август 1947-йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида туғилган. У ўша ердаги ҳуқуқий соҳадаги ўқув юртида ўқиган, лекин 1970 йилда Мексика, Перу, Боливия,Чили, Европа ҳамда Шимолий Америка бўйлаб саёҳат амалга ошириш учун ўқишини ташлаган. 2 йил кейинроқ у Бразилияга қайтиб келиб эстрада мусиқаси учун шеърлар ёза бошлаб, Раул Сеихас каби мусиқачилар билан ишлади. Жуан Ариас билан бўлган интервюда айтиб ўтганидек, ўша пайтларда Cоэлҳо қарама-қаршиликларга эга бўлган инглиз мистиги Алестер Кровлей ижоди таъсирида бўлган. Таъсир нафақат мусиқа, балки ўша Минаис Гераис'га кўра жамиятда анархист жамоа ҳисобланган „Алтернатив жамият“ тузиш планларига ҳам ўтиб кетди. Лойиҳа Бразилия ҳарбийлари томонидан жиноий топилиб, ушбу жамоанинг барча аъзолари, шу жумладан Cоэлҳо ва Сеихас ҳам қамоқ жазосини ўташди. Кейинроқ у Голландияда унинг ҳаётини ўзгартирган ҳамда христианликка етаклаган бир инсонни учратди. У РАМ (Регнус Агнус Мунди) деб номланган Католик гуруҳи аъзолигини қабул қилди. 1986 йилда у қадимий испан маросими бўлган ва асари „Тҳе Пилиграмаге“'да тасвирланган Сантяго йўлини босиб ўтди. У ва унинг турмуш ўртоғи Кристина Бразилиянинг Рио де Жанейросида яшашади.

Асарлари

1982 йилда Cоэлҳо ҳеч бир таъсирга эга бўлмаган ўзининг биринчи асари, „Ҳелл Арчивес“'ни („Дўзах архивлари“) яратди. 1985 йилда у кейинчалик „ёмон сифати“ учун оммадан қайтариб олишга ҳаракат қилган „Праcтиcал Мануал оф Вампирисм“'га („Вампиризм бўйича амалий қўлланма“) ҳисса қўшди. 1988 йилда Cоэлҳо Борхеснинг „Икки ҳаёлпараст эртаги“(„Тале оф Тwо Дреамерс“)га асосланган „Алкимёгар“ асарини нашрдан чиқарди. Дастлабки секин суръатлардаги асар сотуви нашриётни асарни қайтаришига олиб келди, лекин айнан ушбу асар Бразилиянинг энг кўп сотилган асари бўлди. У 11 миллиондан ортиқ нусхада сотилиб, дунёнинг 41 тилига таржима қилинди. Ушбу асар асосида Cоэлҳо асарларини севувчи Лауренс Фишбурн кино яратмоқда. Cоэлҳо 150дан ортиқ мамлакатда 86 миллиондан ортиқ асарлари нусхасини сотиб, унинг асарлари 56 тилга таржима қилинган. У турли хил адабиёт мукофотларига, шу жумладан Ла Легион дъҲоннеур(Франсия), Гринзане Cавоур (Италия) мукофотларига сазовор бўлган. Яна Бразилия газетаси Фолҳа Сан Паулода нашр этган сатрлари топланмаси бўлган Мактуб асари, „Сат доwн анд wепт“, „Тҳе Валкйриэс“ни ҳам ёзган. Коэлъо асарларининг Эронда машҳурлигига қарамай, унинг 2005 йилда нашр этилган „Тҳе Заҳир“ асари таъқиқланиб, 1000та нусхаси конфискация қилинган, лекин 1 ҳафта ўтмай, улар яна китоб дўконларида пайдо бўлган. Унинг асарлари бесцеллерлар қаторидан нафақат Бразилияда балки АҚШ, Бирлашган Қироллик, Франсия, Германия, Эрон, Канада, Италия, Исроил, Финландия, Сербия, Греция,Руминия, Болгария, Россия, Полша ва Литваларда ҳам ўрин олган. У ҳар вақтнинг энг кўп сотилган Португал тилли муаллиф ҳисобланади. У яна Совға(Тҳе Гифт/Ҳенрй Друммонд) ва Пайғамбарнинг Севги мактублари(Лове леттерс оф а Пропҳет/Калил Гибран) ҳам мослаштирган. Cоэлҳо 45 дан ортиқ давлатда ҳафталилик саҳифалар учун ёзади. Ушбулар қаторида Туркиянинг Аксам ва Аустриан Куриэрънинг Фреизеитъи ҳам ўрин олган. Пауло Cоэлҳонинг асарлар дунёнинг турли давлатлари қаторида ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. Хусусан, унинг „Алкимёгар“ асари 2004-йил Шоир Ва таржимон Азиз Саид томонидан ўзбек тилига ўгирилган.

Танқид

Гарчи Cоэлҳо халқаро буюк муваффақиятга эришган бўлсада, унинг ишлари ўз ватанида доим ҳам бир хил қабул қилинмаган. Баъзи бразилиялик муаллифлар томонидан асарлари жуда осон бўлган ва ўзига ёрдам берувчи китобларга таққосланган, паст даражадаги муаллиф сифатида танқид қилинган. Ундан ташқари, унинг португал тилидаги асарлари грамматик хатолар ва ноаниқликларга эга бўлиб, баъзилари кейинги таржималарида тўғирланиб ёки кейинги нашрларида ўзгартирилган.

Асарлари рўйхати

  • 1982 Арқуивос до Инферно — Ҳелл Арчивес — Дўзах архивлари
  • 1986 О Мануал Прáтиcо до Вампирисмо — Праcтиcал Мануал оф Вампирисм — Вампирисм амалий қўлланмаси
  • 1987 О Диáрио де ум Маго — Тҳе Пилгримаге — Ҳаж
  • 1988 О Алқуимиста — Тҳе Алчемист — Алкимёгар
  • 1990 Брида — Брида -Брида
  • 1991 О Дом Супремо — Тҳе Гифт — Совға
  • 1992 Ас Валкíриас — Тҳе Валкйриэс — Валкериялар
  • 1994 Мактуб — Мактуб — Мактуб
  • 1994 На маргем до рио Пиэдра эу сентеи э чореи — Бй тҳе Ривер Пиэдра И Сат Доwн анд Wепт — Педра дарёси бойида/Ўтирдим ва йиғладим
  • 1996 О Монте Cинcо — Тҳе Фифтҳ Моунтаин — Бешинчи тоғ
  • 1997 Мануал до гуэрреиро да луз — Тҳе Мануал оф тҳе Wарриор оф Лигҳт — Нур жангчиси қўлланмаси
  • 1998 Вероника деcиде моррер — Вероника Деcидес то Диэ — Вероника ўлишга қарор қилди
  • 2000 О Демôнио э а срта Прйм — Тҳе Девил анд Мисс Прйм — Шайтон ва Мис Прйм
  • 2001 Ҳистóриас пара паис, филҳос э нетос — Фатҳерс, Сонс анд Грандсонс — Оталар, Оғиллар ва неваралар
  • 2003 Онзе Минутос — Элевен Минутес — Ўн бир дақиқа
  • 2004 О Гêнио э ас Росас — Тҳе Гениэ анд тҳе Росес — Гениэ ва атиргуллар
  • 2005 О Заҳир — Тҳе Заҳир — Зоир
  • 2006 Сер cомо ум рио қуэ флуи — Лике тҳе Флоwинг Ривер — Оқаётган дарё каби
  • 2006 А бруха де Портобелло — Тҳе Wитч оф Портобелло — Портобелло жодугари

Ҳаволалар