Паве де куртей (Л) (Павет де Cоуртеилле) (1821 — Париж — 1889) — франсуз луғацҳуноси. Париж олий ўқув юртларида туркий тиллар кафедрасини бошқарган. "Бобурнома" (1871—73), "Мерожнома" (1882), "Тазкираи авлиё" (1889) асарларини нашр қилган. Паве де куртейК. илмий фаолиятида "Чиғатойча — франсузча луғат" алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур луғат сўзлиги Алишер Навоий асарлари асосида тузилган. Мисоллар ичида Бобур, Абулғозихон асарларидан олинган байт ва парчалар ҳам бор. Луғатда эски ўзбек тилидаги сўзлар франсузчага ихчам ва лўнда ағдарилган, шунингдек, ўзбекларнинг урф-одатларига оид сўзларга кенг изохлар берилган. Паве де куртейК.нинг ушбу луғати эски ўзбек тилини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил