Pavel Benkov
Павел Петрович Бенков (1879.8(20).12, Қозон1949.16.1, Самарқанд) — рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1939). Қозон Бадиий билим юртида (1896—1902), Петербург Бадииёт акадимясида (1901—06, Д. Н. Кардовскийдан), Парижда рассом Р. Жюлианнинг хусусий академиясида (1906) таълим олган. Италия, Испания, Франсияга сафар қилган. "Ковалевский болаларининг портрети", "Рассом аёл портрети" ва бошқа асарлар, Қозон Катта театрининг "Руслан ва Людмила", "Кармен", "Аида" каби мумтоз опералари, "Олия Бону". "Тоҳир ва Зуҳра" кабн спектаклларига декорация чизгилари яратди (1913—28). 1929-йилдан Самарқандда. 1930-йилдан Самарқанд Бадинй билим юртида ўқитувчи. Асарларида, айникса, 30-йиллар ўрталарида яратган мавзули мужассамотларида Ўзбскистонни, унинг қад. шаҳарлари қиёфаси, ўзига хос иқлими, серкуёшлилигини, ўзбек миллати маданиятини, кишиларини ёрқин бўёқларда гавдалантирди ("Бухоро тими", 1929; "Хивалик қиз", 1931; "Дугоналар", 1940; "Қаҳрамоннинг онаси", 1942; "Жангчига совға", 1945; "Дуторчи қиз", 1947). "Бухорода ошхона" (1929), "Эски Бухоро" (1931), "Минораи калон" (30-йиллар), "Кўча" (1943), "Регистондаги чойхона" (1944) асарлари Ўзбекистоннинг мумтоз меъморий обидалари ва манзараларига бағишланган. Портретлар, Самарқанднинг куча ва боғлари, бозор ва ҳовлилари, майдон ва чойхоналари, улардаги ҳаётнинг ўзига хос гўзаллигини ёрқин ва ҳаётий ифодаловчи асарлар ҳам яратган. Ўзбекистонда тасвирий санъатни шакллантиришда, миллий кадрлар етиштиришда хизмати катта. 1949—97 йилларда Республикарассомлик билим юрти Б. номи билан аталган.
Ад:. Никифоров Б. М., Павел Петрович Бенков, М., 1967; Бенков П. П., Переписка. Воспоминания, Т., 1981.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |