Павел Бугало (русча: Бугало, Павел Викторович; 1974-йилнинг 21-августида туғилган) Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси дарвозабони ва собиқ футболчи[1].

Павел Бугало
Павел Бугало
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Павел Бугало Викторович
Таваллуд санаси 1974-йил 21-август (1974-08-21) (52 ёш)
Таваллуд жойи Чирчиқ Ўзбекистон ССР
Бўйи 1.85 м (6 фт 1 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Лақаби Паша
Клуб маълумоти
Жорий клуб
ОКМК Дарвозабонлар мураббийи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1989—1990 Пахтакор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1991 Чирчиқ 14 (0)
1992—1999 Пахтакор 172 (0)
2000—2001 ФC Спартак Владикавказ 10 (0)
2002—2004 ФC Женис 51 (0)
2005 ФC Жетйсу 22 (0)
2006 Ордабаси ФC 23 (0)
2007—2010 Бунёдкор 69 (0)
2010 Андижон 5 (0)
2011—2013 Локомотив Тошкент 35 (0)
2014—2017 Бунёдкор 12 (0)
Миллий терма жамоа
1995—2007 Ўзбекистон 40 (0)
Бошқарган клублари
2018 Бунёдкор (Дарвозабонлар мураббийи)
2019—2023 ОКМК (Дарвозабонлар мураббийи)
2023— Пахтакор (Дарвозабонлар мураббийи)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2018.12.31 учун)

Футболчилик фаолияти

У 1996 ва 1997-йилларда „Пахтакор“ сафида ўйнаб, Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси унвонига сазовор бўлган[2][3]. Кейинчалик у Россияда „Алания Владикавказ“ ва Қозоғистонда ўйнади ва 2002-йилда „Женис Астана“ билан кубок чемпиони бўлди. Шунингдек Қозоғистонда „Жетису“ ва „Ордабаси“ таркибида ҳам тўп сурди.

2007—2010-йилларда „Бунёдкор“ сафида тўп сурган ва 2008-йилда Ўзбекистон чемпионати ва кубогида ғолиб чиққан. 2010-йил давомида у „Андижон“ клуби сафини ҳимоя қилган. 2011-йилда пойтахтнинг бошқа клуби Тошкентнинг „Локомотив“ клубига ўтди ва у ерда 3 мавсум тўп сурди. 2013-йил декабр ойида у „Локомотив“ни тарк этиб, „Бунёдкор“га қайтди ва клуб билан шартнома имзолади. 2013-йилнинг декабр ойида „Локомотив“ни тарк этиб,[4] „Бунёдкор“ клубига қайтди ва у билан шартнома имзолади[5] ва шу клубдаги профессионал футболчилик фаолиятини якунлади[6].

Футболчи сифатидаги фаолиятини якунлагач, бизнес билан шуғуллана бошлаган[7]. Ҳозир „АГМК“ клубида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда.

Халқаро фаолияти

Бугало 1995-йилдан 2007-йилгача футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 40 та ўйинда майдонга тушган[8][9]. Миллий терма жамоа таркибида 1996-йилда БААда бўлиб ўтган футбол бўйича Осиё кубоги ва 2007-йилда Хитойда бўлиб ўтган футбол бўйича Осиё кубоги иштирокчиси бўлган[10].

Ютуқлар

Клуб

„Пахтакор“
  • Ўзбекистон лигаси (2): 1992, 1998
  • Ўзбекистон Лигаси иккинчи ўринчиси (1): 1993
  • Ўзбекистон кубоги (2): 1993, 1997; Женис
  • Қозоғистон кубоги (1): 2002;

Бунёдкор

  • Ўзбекистон лигаси (1): 2008, 2009
  • Ўзбекистон Лигаси иккинчи ўринчиси (1): 2007
  • Ўзбекистон кубоги (1): 2008,

; Локомотив

  • Ўзбекистон Лигаси иккинчи ўринчиси (1): 2013

Индивидуал

  • Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси (2): 1996, 1997[11]

Манбалар

  1. ↑ „43 ёшигача то'п тепган, О'збекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 46 ёшда!“. 2023-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июн.
  2. ↑ „“Пахтакор” сафида энг кўп о'йнаган дарвозабонлар: Яновский, Пшеничников, Бугало ва бошқалар“. 2023-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июн.
  3. ↑ „ОФК назарига тушган о'збекистонликлар“. 2023-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июн.
  4. ↑ „Павел Бугало Локомотивни тарк этди?“. 2023-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июн.
  5. ↑ „Бугало ҳам "қалдирг'оч"га айланди“. 2023-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июн.
  6. ↑ „Буцаларини михга илганлар“. 2022-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июн.
  7. ↑ „О'збекистонда йилнинг энг яхши футболчиси бўлган ягона дарвозабон Павел Бугало билан суҳбат“. 2023-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июн.
  8. ↑ „Бугало дебют қилганида, ким неча ёшда эди? Бу қизиқ!“. 2023-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июн.
  9. ↑ „Узбекистан - Реcорд Интернатионал Плаерс“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион. Қаралди: 2008-йил 21-октябр.
  10. ↑ „Из истории сборной Узбекистана“. 2012-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июн.
  11. ↑ Узбекистан – Фоотбаллер анд Cоач оф тҳе Еар (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-05-23 санасида архивланган) // рсссф.cом, 16 мая 2008

Ҳаволалар