Павел Георгиевич Булгаков (1927-йил 7-июл, Тошкент – 1993-йил 28-октябр, Тошкент) – совет араб филологи, машҳур шарқшунос олимлардан бири, кўзга кўринган тадқиқотчи ва Ўрта Осиё халқлари араб тилидаги адабиётининг ўрта аср ёдгорликлари таржимони. Яқин Шарқ, Ўрта асрлар Шарқ астрономияси, географияси ва математикаси тарихчиси, араб қўлёзмалари, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино ва бошқа ўрта асрлар Шарқ олимлари ҳаёти ва фаолиятини ўрганган. Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси, Ўзбекистон Республикада хизмат кўрсатган фан арбоби. Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати. Филология фанлари доктори, профессор[1].

Павел Георгиевич Булгаков
Таваллуди 7-июл 1927-йил
Вафоти 28-октябр 1993-йил(1993-10-28)
(66 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР → Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Санкт-Петербург давлат университети
Касби филолог

Ҳаёти

Павел Булгаков 1927-йил 7-июлда Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган.

1944—1945-йилларда армияда (авиация мактабида) хизмат қилган. 1951-йилда Ленинград давлат университети (ЛДУ) Шарқ факултети араб филологиясини тамомлаган. 1954—1957-йилларда Ленинград давлат университетининг Шарқ факултетида ўқитувчи, 1957—1964-йилларда Ўзбекистон ССОД раиси, Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида катта илмий ходим (1964—70), директор ўринбосари (1970-йилдан) бўлган. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясида 1971-йилдан директорнинг фан бўйича ўринбосари бўлган. У Ибн Синонинг „Тиб қонунлари“ асарини рус тилига таржима қилишда иштирок этган. „Абу Дулафнинг иккинчи рисоласи“ асарини рус тилига (А.Холидов билан ҳамкорликда) таржима қилган, нашр эттирган (1960). У Берунийнинг „Таҳдид ниҳоёт ила мокин ли ташиҳ масофат илмасокин“ („Геодезия“) асарининг араб тилидаги танқидий матнини биринчи марта Қоҳирада чоп эттирган (1962), сўнг уни рус тилига таржима қилиб, изоҳлар билан Тошкентда нашр қилдирган (1966). У „Берунийнинг ҳаёти ва ижоди“ асари муаллифи (1972). Берунийнинг сайланма асарларининг 5 жилдига кирган „Масъуд қонуни“ асари ва бошқа астрономияга оид рисолаларини рус тилига таржима қилади (1973). Шунингдек, Хоразмий ҳақида ҳам асарлар ёзган.

Павел Георгиевич Булгаков Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати ҳисобланади (1971).

1954-йилда П.Г.Булгаков „ИХ-Х аср бошларидаги араб географларининг Марказий Осиё йўналишлари ва шаҳарлари ҳақидаги маълумотлари“ номли номзодлик, 1967-йилда Абу Райхон Берунийнинг „Геодезия“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1977-йилда унга профессор илмий унвони берилди, 1979-йилда П.Г.Булгаков Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг мухбир аъзоси этиб сайланди.

Ўрта Осиёнинг тарихий географиясига бағишланган 60 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Ўрта асрлар Шарқ астрономияси, география ва математикаси, араб қўлёзмалариларини ўрганган. У Берунийнинг „Геодезия“ (1962, 1966) асарининг арабча матни, тадқиқоти ва илмий шарҳланган таржимаси, Берунийнинг „Мас’уд қонунлари“ асарининг тадқиқоти ва таржимаси муаллифи. Абдуллоҳ ан-Насафий қаламига мансуб „Юлдузлар кўтарилган маскан ва илмлар маркази“ номли араб тилидаги илмий қўлёзмасини ўрганган. Ибн ал-Асирнинг Ал-комил фи-т-та’рих асарини ўрганган.

1971-йилда П.Г.Булгаков бир қатор олимлар билан биргаликда Ўзбекистон Давлат мукофотига сазовор бўлди.

П.Г.Булгаков кўплаб илмий сессиялар, симпозиумлар, конференсиялар, жумладан семитикологларнинг ИИ конференсияси (Тбилиси, 1966), Ўрта Осиё фанлари тарихи бўйича Бутуниттифоқ конференсияси (Душанбе, 1967) ва бошқалар иштирокчиси.

П.Г.Булгаков илмий фаолиятини илмий-ташкилий ва илмий-педагогик фаолият билан муваффақиятли бирлаштирди. Унинг раҳбарлигида 10 дан ортиқ докторлик ва номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган.

1993-йил 28-октябрда оғир хасталикдан сўнг вафот этди ва Дўмбробод қабристонига дафн қилинди[2].

Илмий ишлари

  • Булгаков П. Г. Жизнь и труды Беруни / Институт востоковедения им. Абу Райхана Беруни. — Ташкент: Фан, 1972. — 430 с.
  • Баратов М. Б.; Булгаков П. Г.; Каримов У. И. Абу Али Ибн Сина: к 1000-летию со дня рождения. — Ташкент: Фан, 1980. — 248 с.
  • Булгаков П. Г.; Розенфельд Б. А.; Ахмедов А. А. Мухаммад ал-Хорезми: около 783 — около 850. — М.: Наука, 1983.
  • Материалы по истории и истории науки и культуры народов Средней Азии / составители: Павел Георгиевич Булгаков, Усмон Каримов. — Ташкент: Фан, 1991. — 337 с.
  • Неразик Э. Э.; Булгаков П. Г. Кҳwаризм // Ҳисторй оф cивилизатионс оф Cентрал Асиа (англ.) / эдитед бй Б. А. Литвинскй. — П.: УНЕСCО Публишинг, 1996. — Вол. ИИИ: Тҳе cроссроадс оф cивилизатионс: А.Д. 250 то 750. — С. 207—231. — ИСБН 92-3-103211-9.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



  1. ↑ „Булгаков Павел Георгиевич“. www.ташкентпамят.ру. 2023-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ „Сотрудники РНБ — деятели науки и культуры“. www.нлр.ру. Қаралди: 25-ноябр 2023-йил.