Павел Бутенко (1977-йил 14-декабрда туғилган) – туркманистонлик собиқ профессионал футболчи, дарвозабон ампуласида ўйнаган.

Павел Бутенко
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Павел Бутенко
Таваллуд санаси 1971-йил 14-декабр (1971-12-14) (54 ёш)
Таваллуд жойи Ашхобод, Туркманистон ССР
Амплуаси Дарвозабон
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1997—1998 Дагдан
1998—1999 Ниса Ашхобод
2000 Кöпетдаг
2000—2001 Галкин
2002—2003 Пахтакор 12 (0)
2003—2004 Навбаҳор 40 (0)
2005—2007 Машъал 77 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биография

Фаолиятининг дастлабки даврларида ватанида, Ашхободнинг „Дагдан“, „Ниса“, „Копетдаг“, „Галкан“ клубларида тўп сурган. 1998/1999 йилги мавсумда „Ниса“ клуби таркибида Туркманистон чемпиони, „Дагдан“ жамоаси билан эса 1997/1998-йилги мавсумда кумуш медал совриндори бўлди.

2002-йилги мавсумда Ўзбекистоннинг „Пахтакор“ (Тошкент) жамоаси таркибига ўтган. Бутенко дастлабки мавсумида Ўзбекистон чемпионатида 10 та ўйин ўтказган ва Пахтакор жамоаси билан мамлакат чемпиони бўлган. Кейинги йили мавсумнинг биринчи қисмида „Пахтакор“ жамноасида атиги 2 та ўйин ўтказган ва ўйин амалиёти камлиги учун Наманганнинг „Навбаҳор“ клубига ўтиб, жамоанинг асосий дарвозабони бўлган. „Навбаҳор“ клуби таркибида 2003 ва 2004-йиллардаги Ўзбекистон чемпионати бронза медали совриндори бўлган. 2005-йилги мавсумдан „Маш’ал“ жамоасида уч мавсум давомида ўйнаган. Муборак жамоаси билан миллий чемпионатнинг кумуш (2005) ва бронза (2007) совриндори, 2006-йилги Ўзбекистон кубоги финалчиси, 2006-йилги Осиё чемпионлар лигаси иштирокчиси (2006) бўлган. Ўзбекистон олий лигасида жами 129 та ўйинда иштирок этган.

Ютуқлар

Ҳаволалар