Pavel Gan
Павел Викторович Ган (1894-йил, 29-июн, ҳозирги Себеж шахри, Россиянинг Псков вилояти – 1967-йил, 29-январ, Тошкент) – манзарачи рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1965). 1928-йилда Ўрта Осиёда, Самарқандда, 1935-йилдан Тошкентда яшаган. 1936—1957-йилларда Республика рассомлик билим юртида дарс берган. Асарларида Ўзбекистон, хусусан Бўстонлиқ манзаралари („Чирчиқ водийсида“, 1952; „Тоғ оқшоми“, „Оқшом“, 1956; „Чимён этагида“, 1957) акс эттирилган. Кўплаб этюдлари, портретларида меҳнат аҳлини улуғлаган, манзараларида инсонни табиатнинг ажралмас қисми сифатида акс эттирган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |