Pavel Grebentsov
Павел Анатолиёвич Гребенцов (1981-йил 10-июн, Тошкент) – россиялик юнон-рум курашчиси, жамоат арбоби ва кураш (юнон-рум кураши) бўйича Россия халқаро тоифадаги спорт устаси.
| Павел Гребенцов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1981-йил 10-июн |
| Фуқаролиги |
|
| Веб-сайти | ҳттп://хн--б1аддд2бекффкҳ.хн--80асеҳдб содружество.онлайн |
Ҳаёти
Павел Гребенцов 1981-йил 10-июнда Тошкентда туғилган. Юнон-рум кураши билан 1992-йилда Тошкентда „Спартак“ спорт клубида тренерлар Валерий Николаевич Эма, Андрей Валеревич Нагорний ва Ғайрат Абдуллаев раҳбарлигида шуғулланишни бошлаган. 2002—2004-йилларда юнон-рум кураши бўйича Россия терма жамоаси аъзоси бўлган. 2002-йилдан 2005-йилгача армиянинг Марказий спорт клубида (CСКА, Москва) ҳарбий хизматни ўтаган.
У 2011-йили Сибир давлат хизмати академиясини „Давлат ва муниципал бошқарув“ мутахассислигини, 2018-йилда Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясининг „Давлат ва муниципал бошқарув“мутахассислиги бўйича магистратурасини тамомлаган.
Ижтимоий фаолияти
2005-йилда „Спорт Кузбасс“ автоном нотижорат ташкилотини ташкил этиб, унга бошчилик қилган. Ўсмирлар ўртасида СССР ЗМС В. П. Манаев хотирасига бағишланган юнон-рум кураши бўйича турнирни қайта тиклайди.
2007—2011-йилларда Кемерово вилояти юнон-рум кураш Федерацияси президенти бўлган. АНО асосчиларидан бири Юрий Арбачаковнинг бокс клуби да (2010) ишлаган. 2012-йилдан бошлаб „Ҳамдўстлик“ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича ано асосчиси ва раҳбари бўлган.
Павел Гребенцов бир қатор ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа ва тадбирларнинг ташаббускори бўлиб, уларни амалга оширилишига раҳбарлик қилган:
Афсонавий совет курашчиси, жаҳон чемпиони ва классик кураш бўйича Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори Владимир Петрович Манеэвга ёдгорлигини ўрнатиш – В. П. Манеев (Новокузнецк) номидаги 6-сонли спорт мактаби фасадига;
Новокузнецк марказий туманидаги булварга Владимир Петрович Манеев номини бериш;
В. П. Манеэв ҳайкали унинг номидаги булварда ўрнатилиши ва тантанали очилиши (2018[1]).
Шунингдек, у „Меҳнат заҳиралари“ ВФСО нинг Новосибирск минтақавий бўлими раиси (2019-йилнинг июн ойидан бери[2]).
Манбалар
- ↑ „Открыт памятник кузбассовскому «классику» Манееву“ (ру). Новосибирский региональный общественный фонд «Карелин-Фонд». 2021-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-май.
- ↑ „Летняя спартакиада под эгидой «Трудовые резервы» прошла на АО «НЗИВ»“ (ру). Трудовые резервы (2019-йил 5-сентябр). Қаралди: 2020-йил 18-май.[сайт ишламайди]