Pavel I
Павел И [1754.20.9(1.10) - Петербург — 1801.12.(24).3] — Россия императори (1796-йилдан), Пётр ИИИ ва Екатерина ИИ нинг ўғли. Россияда ҳарбий полициячилик режимини, армияда прусс тартибларини жорий қилган; дворянлар имтиёзларини чеклаган. Нобарқарор шахс сифатида машҳур. 1796-йили онаси Экатерина ИИ ўлимидан сўнг тахтга чиққан. Экатерина ИИ ўғлига деярли ҳеч қачон илиқ муносабат кўрсатмаган. У онаси томонидан ўлдирилган отаси Пётр ИИИ ни хотираси туфайли онаси билан яқинлаша олмайди. Рицарларга хос характерга эга эди. Дастлаб инқилобий Франсияга қарши чиққан. Лекин, кейинчалик франсузлар Швецария ҳудудидаги рус асирларини Ватанига қайтариб юборгани, собиқ иттифоқчилари томонидан ва'да қилинган Малта ороли берилмагани сабаб 1800-йил Наполеон билан иттифоқ тузган. Ҳиндистонни франсузлар билан биргаликда забт этиш бўйича режалар тузган. Гвардиячи зобитлар фитнаси натижасида ўлдирилган. Унинг о'рнини Александр И эгаллади. Дастлаб, Пушкин ижодида Павел И ахмоқона образ сифатида ёритилган. Аммо, кейинчалик, шоирнинг муносабатлари ўзгарган.
| Павел И | |
|---|---|
| Император Павел И | |
|
| |
| Таваллуди |
1.10.1754 |
| Вафоти |
23.3.1801 Санкт-Петербург, Россия империяси |
| Болалари | Александер И Николай И |
| Отаси | Пётр ИИИ |
| Онаси | Екатерина ИИ |
| Имзоси | |
| Файл:СигнатуреПавел И.жпг | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
