Павел Михайлович Лессар (1851-йил, Усмонлилар империяси – 1905-йил 21-апрел, Пекин, Син империяси) – рус ҳарбий муҳандиси ва дипломати, Марказий Осиё юришлари иштирокчиси, Рус империясининг Хитойдаги элчиси. Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи.

Павел Михайлович Лессар
 Россиянинг Хитойдаги вакили-
Мансаб даври
1901-йил 29-сентабр – 1905-йил март
Монарх Николай ИИ
Ўтмишдоши Михаил Николаэвич Гирс
Вориси Дмитрий Дмитриевич Покотилов
 Бухорода сиёсий агент-
Мансаб даври
1890 – 1895
Монарх Александр ИИИ
Николай ИИ
Ўтмишдоши Николай Валеревич Чариков
Вориси Владимир Иванович Игнатиев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Павел Михайлович Лессар

1851-йил
Усмонлилар империяси, ҳозирги Черногория
Вафоти 1905-йил 21-апрел
Пекин Син империяси
Дафн этилган жойи Қадимги христиан қабристони

Таржимаи ҳоли

Павел Лессар Одессада номдор франсузлар, маёр Михаил Лукич Лессар (Лессард/Лессарт)[1] ва унинг рафиқаси Генриэтта Семёновна Стифеллар оиласида туғилган. Лессар „Темир йўл муҳандислари институтини“ тамомлагандан сўнг, 1877—1878-йилларда бўлиб ўтган рус-турк уруши пайтида Поти портини қуришда иштирок этган. Прут орқали темир йўл кўприги қуриб битказилгач, рус армиясида алоқа тизими бўйича муҳандис сифатида фаолият юритади. Уруш тугагандан сўнг, бир мунча вақт Болгарияда темир йўл тадқиқотлари билан шуғулланган. Бироқ, 1879-йилда, ўша пайтда Транскаспий минтақасида туркман-такаларга қарши урушга тайёрланаётган ҳарбий экспедиция таркибига юборилади.

Генерал М. Н. Анненков бошчилигида Павел Лессар Красноводск (ҳозирги Туркманбоши)дан Қизиларвот (ҳозирги Сердар)гача бўлган темир йўл қурилишида иштирок этади. 1880-йилнинг иккинчи ярмида генерал Петрусевич қўл остида дала қўшинлари таркибида муҳандис сифатида хизмат қилган ва Гўктепа (ҳозирги Ашхобод) йўналишидаги муҳим оралиқ нуқталарни эгаллашда қатнашган ва бир неча бор такалар билан тўқнашувларда жанг қилган.

Лессар Ахалтака воҳаси М. Д. Скобелев томонидан босиб олиниб, Туркманистон тинчлантирилгандан сўнг, Михайловский кўрфази (ҳозирги Красноводск қўлтиғи)дан Қизиларвотгача ва Ашхободдан Сарахсгача муҳандислик-геологик тадқиқотлар олиб боради. Эрон ва Афғонистоннинг чегарадош ҳудудларига бир неча бор разведка сафарларини амалга оширади. Транскаспий темир йўлида муҳандис бўлиб ишлайди. 1884-йилги Марвнинг босиб олиниш пайтида генерал А. В. Комаровга ҳамроҳлик қилади. 1885-йилда Кушкин жангидан кейин Туркманистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара чизиғини аниқлаш бўйича уч томонлама инглиз-афғон-рус комиссиясига тузилади.

Ўрта Осиёда олиб борган кузатишлари ҳамда „Известия ИРГО“да чоп этилган иши учун Лессар Россияси империяси география жамият томонидан кумуш медал (1882-йилда) ва кичик олтин медал (1883-йилда) билан тақдирланган. Шунингдек, тадқиқотларининг бир қисми Бош штабнинг Ҳарбий илмий қўмитаси томонидан махфий „Осиё бўйича географик, топографик ва статистик материаллар тўплами“да нашр этилган.

У 1890-йилда Бухоро амирлигига сиёсий агент этиб тайинланган ҳамда ушбу лавозимда 1895-йилгача фаолият олиб борган. Ушбу агентлик Россиянинг Новая Бухара қишлоғи (ҳозирги Когон шаҳри)да Транскаспий темир йўлининг Бухоро стансияси яқинида жойлашган эди[2]. Павел Лессар амирликнинг суд қисмини яхшилаш лойиҳаси устида ишлаган. 1893-йилги қонун суд масалаларида Бухоро амирлигидаги насроний хорижликларни рус фуқароларига, насроний бўлмаган хорижликларни эса бухорийлар билан тенг ҳуқуқли дея эърифот этди. Лессарнинг талабига биноан 1893-йилда Бухорога муҳандис сифатида Гелман тайинланди. Унинг зиммасига амирликнинг суғориш, йирик йўллар ва довонларни қуриш ва таъмирлаш, шунингдек, Зарафшон дарёси сувларининг Россия ва Бухоро ерлари ўртасида тақсимланишини назорат қилиш юкланган эди.

Бухородан кейин Лессар Лондонда Россиянинг Осиё ишлари бўйича сиёсий агенти сифатида меҳнат қилди.

1901-йил 29-сентабрда Лессар М. Н. Гирс ўрнига империянинг Пекиндаги фавқулодда ва мухтор элчи си этиб тайинланди. У 1902-йилнинг 8-апрел санасида Пекинда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, шаҳзода Син ва Ван Веншао билан Манчурия бўйича битим имзолайди. Шартномага кўра, ушбу мамлакат „Хитой империясининг ажралмас қисми“, дея тан олинади ва Россия ўз қўшинларини, бир ярим йил ичида, агар „ҳеч қандай тартибсизликлар юзага келмаса ва бошқа кучларнинг хатти-ҳаракати бунга тўсқинлик қилмаса“ у ердан олиб чиқиш мажбуриятини олади. Шунингдек, Шанхайгуан—Йингкоу—Синминтинг темир йўлини эгаларига қайтариш ҳам руслар мажбуриятининг бир қисми бўлган. Хитойда бўлган пайтида Лессар Япония билан боғлиқ сиёсий зиддиятларга кескин қаршилик кўрсатади. Хусусан, А. Н. Куропаткин, Ялу дарёсидаги рус ўрмонларига фақат тижорат характерини бериши кераклиги ҳақида шартларга қарши курашади.

Павел Михайлович Лессар 1905-йилнинг апрел ойида Пекинда вафот этди.

Бугун Россия дипломатияси катта йўқотишга учради. Рус Империясининг фавқулодда ва мухтор элчиси П. М. Лессар Пекинда 55 ёшида вафот этди. У энг муҳим ва қийин пайтда вафот этди. Марҳум элчи тимсолида давлатимиз аллақачон ўзини кўрсата олган исте’додли ва ғайратли шахсни йўқотди. Сўнгги пайтларда газеталарда Хитойдаги элчимиз оғир касал бўлиб қолгани ҳақидаги миш-мишлар тез-тез учраб тураётган эди. Улар Лессарнинг ўтказган операцияси ва соғлиғининг яхшилангани ҳақида сўзлаб беришарди. Ва тўсатдан қисқа телеграф хабари келади. Хабар қисқалиги билан даҳшатли: "П. М. Лессар вафот этди!”. У касаллигининг жиддийлигини англаган ҳолда, Узоқ Шарқдаги нотинч вақтлардан омон қолишига ва Хитой билан ҳозирги муносабатларни муваффақиятли якунлашга ёрдам беришига умиди бор эди. Ҳозирги вақтда Хитой билан моҳирона дипломатик муносабатларнинг муҳимлиги ташқи ишлар вазирлигимиз томонидан жуда аниқ э'тироф этилган.

– дейди некрологлардан бири[3].

П. М. Лессарнинг жасади бўлган синк тобут 1905-йил кузида Порт Артур мудофааси қаҳрамони генерал Р. И. Кондратенконинг қолдиқлари билан бирга Мунич (талаффузи: Мюнхен) пароходи томонидан Одессага етказилди.

Адабиётлар

Павел Михайлович Лессар 1895-йилда.
  • Воэнниэ железнодорожниэ постройки русской армии в кампанию 1877—1878 гг. СПб., 1879
  • Воэнниэ пути сообщэния на индо-афганской границе. // „Сборник географических, топографических и статистических материалов по Азии“ (СМА). Вип. ХЛИ. СПб., 1890
  • Заметки о Закаспийском краэ и сопределних странах. // „Известия Императорского Русского географического общэства“ (ИИРГО). Т. ХХ. Вип. 1. С. 1—87. СПб., 1884
  • Мервскиэ хани. Положениэ Мерва и Атека в консе 1882 года. // СМА. Вип. ВИ. СПб., 1883. С. 62—82.
  • Оксус. Его древнеэ соэдинениэ с Каспийским морем. Ташкент, 1891
  • О распределении вод Келата и Дерегеза между этими ханствами и Атеком. Восточний берег Теджена у Серакса и южнеэ эго. // СМА. Вип. ВИ. СПб., 1883. С. 39—61.
  • Пески Кара-кум. Пути сообщэнии Закаспийской области с Хивою, Мервом и Бухарою. // СМА. Вип. ВИ. СПб., 1883. С. 83—121.
  • Поэздка в Серакс. // ИИРГО. Т. ХВИИИ. СПб., 1881 (Отделноэ изданиэ: СПб., 1882)
  • По поводу стати горного инженера А. Коншина „Путевиэ заметки о Каракумских песках“. // ИИГРО. Т. ХИХ. СПб., 1883 (совместно с А. Э. Гедройсем)
  • Пути из Асхабада к Герату (1882 г.) // СМА. Вип. ВИ. СПб., 1883. С. 1—38.
  • Сведения о Кафиристане // СМА. Вип. ХХИХ. СПб., 1888
  • Юго-западная Туркмения. // СМА. Вип. ХИИИ. СПб., 1885 (Отделноэ изданиэ: СПб., 1895)
  • Юго-западная Туркмения. (Земли сариков и салоров). // ИИРГО. Т. ХХИ, вип. 1. СПб., 1885. С. 1—79 (сокращённоэ изданиэ).

Манбалар

  1. ↑ Бил адъютантом командующэго 2-го резервного кавалерийского корпуса.
  2. ↑ Стансия возникла на месте бившего здес узбекского кишлака Хокан (Каган).
  3. ↑ "Настолний Календар-Справочник" – Киэв, 1907 г.

Қўшимча ўқиш учун

  • Сорока М. Е. Портрет российского дипломата: Павел Михайлович Лессар (1851—1905) // Новая и новейшая история. – 2012. – № 4. – С. 123—136.
  • Романов Б. А. Очерки дипломатической истории русско-японской войни. – М.—Л., 1955
  • Терентев М. А. История завоэвания Средней Азии. Т. 3. – СПб., 1903
  • Лессар, Павел Михайлович // Энсиклопедический словар Брокгауза и Ефрона : в 86 т. (82 т. и 4 доп.). – СПб., 1890—1907.

Ҳаволалар