Павел Валеревич Павлов (1982-йил 12-июнда туғилган) – ўзбекистонли собиқ профессионал футболчи, ҳужумчи ампуласида ўйнаган.

Павел Павлов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Павел Валеревич Павлов
Таваллуд санаси 1982-йил 12-июн (1982-06-12) (44 ёш)
Таваллуд жойи Ўзбекистон ССР, УССР
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2003 Нефтчи 3 (0)
2004—2006 Сементчи - (40)
2007 Андижон 8 (1)
2007—2008 Локомотив 13 (2)
2009 Сўғдиёна 13 (2)
2009—2010 Шўртан 21 (1)
2011 Нефтчи Қўчқорота - (4)
Миллий терма жамоа
– Ўзбекистон У20
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

У 2003-йилда Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси таркибида Ўзбекистон олий лигасида дебют қилган. Мавсум давомида 3 та ўйинда майдонга тушган.

Павел кейинчалик „Сементчи“ жамоаси таркибига ўтган ва уч мавсум давомида биринчи лигада ўйнаган. 2005-йилги мавсумда 29 та гол билан турнир тўпурари бўлган.

2007-йилги мавсумдан бошлаб олий лигада клублари таркибида тўп сурган: „Андижон“, „Локомотив“ (Тошкент), „Сўғдиёна“ ва Ғзурнинг „Шўртан“ клублари шарафини ҳимоя қилган.

Павел фаолияти давомида Ўзбекистон олий дивизионида жами 58 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урган.

2011-йилда Қирғизистоннинг ўша пайтдаги чемпиони „Нефтчи“ (Қўчқорота) жамоасига келиб қўшилди. Бу жамоа билан у 2011-йилда „Дордой“га қарши ўйинда (2:1) голлардан бирини киритиб , Қирғизистон Суперкубоги соҳибига айланди, шунингдек, Қирғизистон чемпионати кумуш медали совриндори ва мамлакат кубоги финалчисига айланди. АФC Президенти Кубоги баҳсларида у Мянманинг „Яданарбон“ жамоасига қарши ўйинда (8:2) хет-трик қайд этиб, 5 учрашувда 5 та гол урди[1]. 2011-йилги мавсум якунида у ФФКР[2] га кўра Қирғизистон чемпионатининг легионерлар рамзий терма жамоасига киритилган.

Манбалар

  1. ↑ „НЕФТCҲИ ВС. ЙАДАНАРБОН 8 — 2“. 2019-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-феврал.
  2. ↑ „Составлена символическая сборная легионеров чемпионата Кыргызстана по футболу“. 2019-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-феврал.

Ҳаволалар