Павел Павлович Соломин (1982-йил 15-июнда туғилган.[1]) – ўзбекистонлик собиқ футболчи. Охирги марта „Обод“ да ҳужумчи сифатида ўйнаган. Ҳозир Тошкентдаги Вебстер университетининг футбол жамоасига устозлик қилмоқда.

Павел Соломин
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Павел Павлович Соломин
Таваллуд санаси 1982-йил 15-июн (1982-06-15) (44 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон ССР
Бўйи 174 cм (5 фт 8 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Рақами 4
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2003—2005 Oʻzbekiston Трактор 53 (23)
2005 Oʻzbekiston Пахтакор 12 (6)
2006—2007 Oʻzbekiston Трактор 32 (21)
2007 Rossiya Сатурн 2 (0)
2008 Oʻzbekiston Навбаҳор 23 (3)
2009 Oʻzbekiston Локомотив 23 (2)
2010 Indoneziya Сриwижая ФК 12 (5)
2010—2011 Indoneziya Путра Самаринда 15 (3)
2012 Oʻzbekiston Машъал 11 (5)
2013 Oʻzbekiston Шўртан 23 (3)
2014 Indoneziya Путра Самаринда 10 (2)
2015 Oʻzbekiston Шўртан - (-)
2016—2017 Oʻzbekiston Обод 38 (5)
Миллий терма жамоа
2006-2009 Ўзбекистон 15 (2)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

2006-йилги Ўзбекистон Олий лигасида 21 та гол уриб мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлган. 2007-йилги мавсумда Павел Россия Премер-лигасининг Сатурн жамоаси таркибига ўтган.

Павел 2010-йил 21-февралда Индонезиянинг „Сриwижая“ жамоаси билан шартнома имзолаган[2]. У Индонезиядаги биринчи голини Бонтанг ФC дарвозасига киритган[3]. 2010-йилда „Персисам Путра“ жамоаси Соломин билан шартнома имзолаган.

2012-йил мавсумда спорт формаси ушлаб туриш учун Ўзбекистон Иккинчи лигаси ўйинларида иштирок этган[4].

2012-йилнинг август ойида „Маш’ал“ билан шартнома имзолаган. 2013-йилда „Шўртан“ига кўчиб ўтган. 2014-йилда Павел яна Индонезияда, Персисам Путра жамоасида ўйнаган[5][6]. 2016-йилда Ўзбекистонга қайтган ва Обод клуби таркибида ўйнаган[7].

Халқаро

Соломин футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифи бўлган[8]. 2006-йил 6-сентябрда Гонконг – Ўзбекистон (0:0) да миллий терма жамоадаги дебютини ўтказган. У миллий терма жамоадаги илк голини 2007-йилнинг 22-июлида Саудия Арабистони – Ўзбекистон (2:1) ўйинининг 80-дақиқасида, Азизбек Ҳайдаров ўрнига майдонга тушганидан икки дақиқа ўтиб гол урган. Соломин миллий терма жамоа таркибида 2007-йилги Осиё Кубогида иштирок этган. Павел миллий терма жамоа либосида жами 15 ўйин ўтказиб, иккита гол урган.

Мураббийлик фаолияти

2021-йилнинг 19-май куни Тошкентдаги Вебстер университети қошидаги футбол жамоаси мураббийи сифатида шартнома имзолаган[9].

Фаолият статистикаси

Халқаро

Катталар терма жамоаси олдидаги мақсадлар

№ Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 2007-йил 22-июл Жакарта, Индонезия Saudiya Arabistoni Саудия Арабистони 2-1 Мағлубият 2007-йилги Осиё кубоги
2 2007-йил 24-декабр Бангкок, Таиланд Koreya Xalq Demokratik Respublikasi Шимолий Корея 2-2 Дуранг Ўртоқлик учрашуви

Ютуқлар

Индивидуал

  • Ўзбекистон олий лигаси тўпурари: 2006 (21 гол)[10]

Клуб

Пахтакор

Манбалар

  1. ↑ „Бугун мавсум-2006 тўпурари Павел Соломин 37 ёшга тўлди“. 2022-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  2. ↑ „Павел Соломин Индонезия клубига ўтди ва дебют ўйинида гол урди“. 2022-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  3. ↑ „Соломин промисес то рисе уп Сриwижая“. Гоал.Cом. Қаралди: 2010-йил 22-феврал.
  4. ↑ „Павел Соломин 2-лигада ўйнаяпти“ (ўзбекча). стадион.уз (23-май 2012-йил). Қаралди: 23-май 2012-йил.
  5. ↑ „Соломин ва Крушельницкий Малайзияда“. 2022-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  6. ↑ „Павел Соломин Малайзиядан қайтиб келди“. 2022-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  7. ↑ „Биласизми? Толипов билан Соломин “Оқ-Тепа”да“. 2022-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
  8. ↑ „Узбекистан - Реcорд Интернатионал Плаерс“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион. Қаралди: 2008-йил 1-октябр.
  9. ↑ „WУТ Студент Говернмент Ассоcиатион“. Телеграм. Қаралди: 2023-йил 12-июн.
  10. ↑ „Олий лиганинг барча снайперлари“. 2022-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.

Ҳаволалар