Pavel Yablochkov
Павел Николаевич Яблочков (1847-йил 2 [14]-сентябр, Саратов губернияси Сердобский уезди – 1894.19(31).3, Саратов] – электротехника соҳасидаги рус ихтирочиси, ҳарбий муҳандис. Ёйли лампа – „Яблочков шами“ни ихтиро этиб (1876), электр чироққа асос солди ва уни патентлади. Уни чўғлантириш учун ўзгарувчан токдан фойдаланди. Яблочков ўзгарувчан ток электр машинасининг оригинал конструксиясини ишлаб чиқди; у 1876-йилда трансформаторни ихтиро қилди. Яблочков ёйли лампаларнинг бир неча конструксиясини яратди. 1880-йилдан электр шам ўрнини Т.Эдисон ихтиро қилган чўғланма лампа эгаллади. Яблочков турли электр токи генераторлари – динамомашиналар, галвани элементларини ҳам лойиҳалаган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |