Pavianlar

Павианлар (Папио) — мартишкалар кенжа оиласига мансуб тор бурунли маймунлар уруғи. Танасининг уз. 75— 80 см, думи 50—60 см, оғирлиги 25 кг дан ортиқ. Жуни узун, баъзан ёл ҳосил қилади. Қуймич қадоғи катта, қизил. З— 5 ёшда вояга етади, бўғозлик даври 170 кун, одатда, битта бола туғади. Африка, Арабистон ва Сулавеси оролида учрайди. Қояларда пода бўлиб яшайди. Ўсимликларнинг илдиз мевалари, пиёзлари, ҳашаротлар, майда судралиб юрувчилар ва бошқа билан озиқланади. 5 тури (гамадрил, бабуин ва бошқалар) бор. Ерда ҳаёт кечиради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |