Pavlo Tichina
Павло (Павел) Григоревич Тичина [1891.15.(27).1, ҳозирги Чернигов вилояти, Украина – 1967.16.9, Киев] – украин шоири, давлат ва жамоат арбоби. Украина Фанлар академияси академиги (1929), Украина Олий Мажлиси раиси (195359), СССР Олий Совети Миллатлар Совети раиси ўринбосари (195462). 1918-йил „Қуёшли кларнетлар“ шеърий китоби нашр қилинган. „Украинадан эсган шамол“ (1924), „Чернигов“ (1931), „Ягона оила туйғуси“ (1938), „Пўлат ва нафосат“ (1941) каби шеърий тўпламларида ватанпарварлик ва тинчлик мотивлари ифодаланган. „Котовский қиличи“ (1938), „Шевченко ва Чернишевский“ достонлари (1939) муаллифи. „Енгмоқ ва яшамоқ“ (1942), „Дўстни дафн этиш“ (1943) шеър ва достонлари Иккинчи жаҳон урушига багишланган. Урушдан кейинги даврда долзарб мавзудаги шеърий асарлар, болалар учун эртаклар ҳамда адабиёцҳунослик масалаларига оид мақолалар ёзган. „Танланган асарлари“ (1957,3 жилдли) учун Т. Г. Шевченко номидаги Украина Давлат мукофоти берилган (1962). Айрим шеърлари ўзбек тилига таржима қилинган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |