Pavlovniya
Павловния – (лот. Паулówниа) ёхуд Одам ато дарахти, – Повловниядошлар (Паулоwниаcеаэ) оиласига мансуб, дарахт[1]. Барги тўкиладиган, баланд бўйли дарахт. Барги йирик, тахминан 70 см. Гули тожсимон, ним пушти, оч сиёҳранг бўлади. Танасининг диаметри 1 метргача етади. Уруғи пахта чаноғига ўхшаш, қобиқ билан қопланган бўлади.
Тарихи
Павловния ҳақида мил. авв. 2600-йиллардаги манбааларда айрим маълумотлар учрайди. Унинг ватани Япония ва у япон тилида „ҳаёт“ деган маънони англатувчи Кири номи билан танилган. Кири ҳар доим муқаддас дарахт ва омад рамзи ҳисобланган. Японияликлар уйининг ёнида павловния экиб, унинг шохларига бахт қуши – „феникс“ (Ҳумо қуши) қўнади ва бу оиламизга бахт келтиради, деб ишонишган.
1823-йилда немис табиацҳуноси Филип Франс фон Зиболд Японияга ташрифи чоғида ватанига Кири дарахтининг уруғларини олиб келади. Бу янги ўсимликни Голландиянинг севимли қироличаси шарафига унинг номи билан атамоқчи бўлади. Аммо „Анна“ деб аталувчи ўсимлик мавжудлиги боис, унинг шарифига, яъни отаси Павел И нинг номига атаб „Павловния“ дея номлайди[2].
Ўсиш шароити
Павловния ўсаётган муҳитига қараб, ҳар-хил баландликда қад ростлайди, максимал 30 метргача етиши мумкин[3]. Павловния Ўзбекистоннинг қуруқ ва иссиқ иқлимига ҳам тезда мослашади. У ҳатто таркибида 2% гача оҳак бўлган қуруқ тупроқларда ҳам ўсади. 5 йил ичида ушбу дарахт кутилган баландликка эришиши мумкин[4].
Хусусиятлари
Павловния жуда тез фурсатларда қайта тикланиш хусусиятига эга. Илдизининг умр кўриш муддати 70-100-йилни ташкил қилиб, саккиз йил давомида 4 ва ҳатто 8-9 маротаба кесилганда ҳам қайта униб чиқиш имкониятига эга. Ёғочи эса қимматбаҳо хомашё сифатида турли соҳаларда кенг қўлланади[5].
Саноатда қўлланиши
Павловниянинг хушбўй гулларидан парфюмерия саноатида, косметика соҳаларида ҳам фойдаланилади. Павловниянинг гектаридан 800 кг.гача ёки ундан ҳам кўпроқ асал олиш мумкинлиги исботланган. Баҳорнинг илк кунларидан майга қадар қийғос очилган гулларидан битта асаларилар оиласи 10-15 кг.гача асал йиғиб олади. Ушбу асалнинг сифати ҳам олий навли бўлиб, тиббиётда жуда кўплаб касалликларни даволашда ёрдам беради. Ёғочи ўтга чидамли (400 °C гача бардош беради), зараркунандаларга қарши тура олади. Павловниянинг намга бардошлилиги ҳам юқори. Ундан тайёрланган ёғоч эшик-ромлар мана шу хусусияти билан ёғингарчилик мавсумида шишиб қолмайди ва чиримайди[6].
Повловния Ўзбекистонда
Тахминан 2009-2010 йилларда Болгариядаги Пловдив университетида фахрий доктор сифатида маъруза ўқиган ўзбекистонлик олим, биология фанлари доктори, профессор Алишер Тўраев ўша ерда кўргани „павловния“ номли ғаройиб дарахтга қизиқиб қолади. Болгарларнинг павловния дарахтидан олинадиган пилет ёқилғисидан муқобил энергия манбаи сифатида фойдаланиши олимнинг кўпроқ диққатини тортди. Аксарият давлатларда газ муаммоси мавжуд бўлган ўша кезлари профессор Тўраев Павловния дарахтини юртимизга олиб келиб, биринчилардан бўлиб маҳаллий шароитда ўстиришни йўлга қўйди[7]. Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 27-августдаги „Республикада тез ўсувчи ва саноатбоп павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарори асосида мамлакатимиз тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, сув танқис, ер ости сувлари 30 метрдан пастда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонлар ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида павловния плантацияларини ташкил этилиб, кўкаламзорлаштириш йўлга қўйилган[8].
Павловния турлари
• Паулоwниа cаталпифолия – Каталпа павловнияси ёки Ёйдоқ павловния
• Паулоwниа элонгата – Узунчоқ павловния
• Паулоwниа фаргесии – Фаргес павловнияси
• Паулоwниа фортуне ҲЕМСЛ – Фартуней павловнияси
• Паулоwниа каwакамии – Каваками павловнияси
• Паулоwниа томентосо СТЕУД – Толали павловния
• Паулоwниа Шанг Тонг – Шанг Тонг павловнияси[9]
Кўпайтириш
Ўзбекистон шароитида Павловния ниҳолларидан кўпайтирилади. Профессор Алишер Тўраэв павловния ниҳол ва кўчатини ин-витро усулида тайёрлайдиган Марказий Осиёда ягона, „Де Нова Агро“ лабораториясини ташкил қилди. Лабораторияда павловния дарахти харидорларга уларнинг талабига қараб ниҳол ёки кўчат шаклида етказилади. Уларнинг асосий қисми Қозог'истон, Қирг'изистон, Индонезия, Украина, Россия каби хориж давлатларга экспорт қилинади.
Суғориш
Янги экилган ниҳоллар ҳафтада бир марта суғорилади. Бирданига 1 челак сув ниҳол атрифида ҳосил қилинган доирага қуйилади. 3 ёшдан кейин илдизи мустаҳкамлангани боис, суғориш талаб этилмайди. Фақат узоқ муддат қурғоқчилик кузатилса, вақти-вақти билан суғорилади.
Озиқлантириш
Кўчатлар мавсум давомида 1 ёки 2 марта озиқлантирилади. Бунинг учун органик моддалар (компост, мол гўнги, гумус ёки қуш гўнги) ва минерал ўғитлар биргаликда ишлатилади. Озиқлантирувчи эритма суғориш пайтида, сувга қўшиб, қуйилади[10].
Манбалар
- ↑ ҳттпс://ру.wикипедиа.орг/wики/%Д0%9Ф%Д0%Б0%Д0%Б2%Д0%ББ%Д0%БЕ%Д0%Б2%Д0%БД%Д0%Б8%Д1%8Ф, Павловния, 24.07.2022
- ↑ ҳттпс://wҳатфлоwер.ру/ҳоусепланц/павловния-адамово-дерево-описаниэ-полезне-свожства-посадка-вйрашҳиваниэ-уход/, Павловния (Адамово дерево): описаниэ, полезниэ свойства, посадка, виращиваниэ, уход, 20.05.2020
- ↑ ҳттпс://агросторй.cом/инфо-cентре/фанс/павловния-дерево-будушчего-/, Павловния – дерево будущэго, Павловния – дерево будущэго, Вадим, 03.12.2018
- ↑ ҳттпс://агро-олам.уз/павловния-дарахти-ҳақида-толиқ-малумот/, Павловния дарахти ҳақида тўлиқ маълумот, Алишер Тўраев, 28.10.2020
- ↑ ҳттпс://паулоwниа.про/ру/паулоwниа/, О Павловнии. Применениэ и свойcтва, бй Паулоwниа.про®>
- ↑ ҳттпс://лепланц.ру/паулоwниа/, Павловния (Адамово дерево, Дерево Принсесси, Драконово дерево), Редаксия ЛеПланц.ру
- ↑ ҳттпс://юз.уз/уз/неwс/дунёда-энг-тез-осувчи-павловния-дарахтини-озбекистонда-копайтириш-истиқболлари, Дунёда энг тез ўсувчи павловния дарахтини Ўзбекистонда кўпайтириш истиқболлари, Ирода Тошматова, 26.11.2020
- ↑ ҳттпс://хс.уз/уз/пост/ҳудудларда-павловния-плантациялари-ташкил-қилинади (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-11-14 санасида архивланган), Ҳудудларда павловния плантациялари ташкил қилинади, 29.08.2020
- ↑ ҳттпс://агро-олам.уз/павловния-дарахти-ҳақида-толиқ-малумот/, Павловния дарахти ҳақида тўлиқ маълумот, Алишер Тўраев, 28.10.2020
- ↑ ҳттпс://флоwерсбоок.ру/садове/деревжа-и-кустй/павловнижа.ҳтмл (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-11-14 санасида архивланган), Павловния, © 2021 – Энсиклопедия комнатних и садових растений, 14.10.2021