Павсаний (? - милоддан аввалги тахминан 470) -Спарта саркардаси. Юнон-форс уруииари давридаги Платея яқинидаги жангда ғалаба қозонган (479). Икки марта форслар билан хиёнаткорона яширин музокара олиб боришда шубҳа остига олинган, тахминан 470 йил илотлар қўзғолонини тайёрлашда айбланган, ибодатхонага яширинган ва ўша ерда очликдан ўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил