Пахпардоз (форс, пах — қирра), ёйма пардоз — ўймакорликда пардоз тури; қирра ҳосил қилиш учун бўртма нақш юзаси бир томонга то заминига қадар қия кесиб пардозланади. Ганч, ёғоч ўймакорлигида, айниқса, занжира мужассамотида кенг қўлланади. П. натижасида нурсоя ўйини майин кўринишга эга бўлади. Шифти баланд бинолар (турар жой, жамоат бинолари)да бўртма шаклларга пардоз беришда чока пардоз билан бирга кенг қўлланади. П., айниқса, ХИВ—ХВ асрларда тош, ёғоч, терракота ўймакорлигида усталар томонидан кенг қўлланган. ХХ асрда уста М. Усмонов, А. Қулиев ва бошқа ижо-дида П.ни қўллаб жозибали нақш на-муналарини яратдилар. Самарқандда ёйма пардоз деб аталади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил