Пахта териш машиналари — очилган пахтани териш учун мўлжалланган қишлоқ хўжалиги машиналари. Ишлаш усулига кўра, пневматик, механик, пневмо-механик ва электромеханик турларга бўлинади. Пневматик Пахта териш машиналарим.да пахта ҳаво оқими ёрдамида терилади. Улар вакуумли, эжектор-шлангли, сўрувчи ва ҳайдовчи-сўрувчи машиналарга бўлинади. Бу машиналарнинг иш органлари турли сопло (сўргич) ва учликлардан иборат бўлади. Механик Пахта териш машиналарим. да пахта механик қурилма ёрдамида терилади. Булар иш органларининг турига қараб, шпинделли, игналар ўрнатилган лентали (кардали), илмокли, дискли бўлади. Механик (асосан, шпинделли) Пахта териш машиналарим. ғўза тупларига терим жараёнида бутун ҳажм бўйлаб ёки тупларни шаклига келтириб ён томонларидан қисган ҳолда текис ишлов берувчи турларига ажралади. Амалда шпинделли Пахта териш машиналарим. кенг тарқалган. Улар горизонтал ва вертикал шпинделли хилларга бўлинади. Горизонтал ва вертикал шпинделли Пахта териш машиналарим.нинг асосий қисми — пахта териш аппарати. У шпинделлар барабанлари, ажраткичлар, шпинделлар барабанларини айлантириш механизми, редукторлар, туп кўтаргичлар, кабул камераларидан иборат. Ҳозирги замон Пахта териш машиналарим.да терим аппаратлари дала релефини такрорловчи мосламалар билан жиҳозланган. Горизонтал шпинделли Пахта териш машиналари м.да шпинделлар ғўза туплари орасига ён томондан горизонтал ҳолатда киради ва ўқи атрофида айланиб, очилган пахтани ўзига ўраб чиқади ҳамда барабан билан бирга айланиб, ажраткич томонга ҳаракат қилади. Дисксимон ботиққавариқ шаклли ажраткичлар айланма ҳара-кат қилиб, шпиндел юзасидан пахтани сидириб, қабул камерасида йўнал-тиради, у ердан эса йиғилган пахта эжексия (сўриш) ҳисобига ҳаво ёрдамида бункерга юборилади. Вертикал шпинделли Пахта териш машиналарим.да шпинделлар бара-банга ёки занжирга ўрнатилади. Ғўза туплари 2 барабан орасидан қисилиб ўтади. Барабандаги шпинделлар ўз ўқи атрофида ва барабан билан бирга айланиб, пахтани ўраб олади. Шпинделга ўралган пахтани ажратиб олиш ва уни кабул камерасига ташлаш вазифасини ажраткич ўтайди. Шпинделнинг тескарига айланиши ва қилли чўткалардан тузилган айланиб турувчи ажраткич билан тозаланиши натижасида ажраткичдан келган пахта кабул камерасига уза-тилади ва қабул камерасида йиғилади. У ердан вентилятор пахтани сўриб, бункерга узатади. Бункер пахтага тўлгач, механизатор уни трактор тир-камаларгатўкади. Пневмомеханик Пахта териш машиналарим.да пахта ҳаво ва механик мослама ёрдамида терилади. Электромеханик машиналарда пахта электр майдони ёрдамида терилади.

Пахта териш машиналарим. дастлаб 1850-йил АҚСҲ да яратилди. Ўзбекистонда биринчи пневматик Пахта териш машиналарим. 1929-йил ихтиро этилган. Лекин у амалда унча иш бермади. 1933-йил СТЗ тракторига ўрнатиладиган эжекторшлангли машина ихтиро қилинди. Бу машинада 15 та ҳаво сўрувчи шланг бўлиб, ҳар қайси шлангни бир теримчи ушлаб, очилган пахтани унга рўпара қиларди. Пахта ҳаво ёрдамида сўрилиб, махсус идишга тўпланарди. Унинг иш унумдорлиги жуда паст эди. Шунинг учун бу машина амалда қўлланмади. Ўша йили биринчи горизонтал шпинделли машина яратилди. У 2 барабанли (1 каторли), кертик шпинделли бўлиб, тракторга тиркаб ишлатилган. Унинг ҳам иш унумдорлиги паст бўлган. 1935-йил „Универсал-1“ тракторига ўрнатиладиган1 барабанли, горизонтал шпинделли машина яратилди. Бу машина пахтанинг 40% ини териб, 15% ини тўкар, иш унумдорлиги паст эди. 1936-йил 2 қаторли, горизонтал шпинделли машина ишлаб чикарилди. Унинг иш аппарати 4 та барабандан иборат бўлиб, ҳар бир ба-рабанга 352 та конус шпиндел ўрна-тилган; машина пахтани ғўза тупининг Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводида 1937-йил биринчи пневматик машина ишлаб чиқарилган. Машинада бир неча сўриш туйнуклари бўлиб, пахтани ҳаво ёрдамида сўриб терарди. 1938-йил ихтирочи Л. М. Розенблюм вертикал шпинделли Пахта териш машиналарим. ихтиро этди. Унинг иш аппарати ўзиюрар шассига ўрнатилиб, ҳар бири 32 шпинделли иккита барабан ва тўртта чўткали ажраткичдан иборат эди. Машина пахтанинг 54—65% ини териб, 8—15% ини тўкарди. Машина бирмунча такомиллаштирилгач, терилган пахта 80, 8%, тўкилгани 16,5% бўлди. Асосий нуқсони терилган пахтанинг шпин-делдан қийин ажралиши ҳамда чўткали барабанга ўралиб қолиши эди.

1941-йилда ХВСҲ-4Б маркали 4 барабанли Пахта териш машиналарим. яратилди. Машина бир юришда ҳар туп ғўзадаги пахтани 2-марта терарди; бунда терилган пахта 75%, тўкилгани 8% эди. 1945-йилда ХВСҲУ маркали ўзиюрар машина яратилди. Бу машина 2 барабанли аппарат ва ўзиюрар шассидан иборат бўлиб, унинг шпинделлари фақат бир томонга айланарди. 1946 и. да диаметри 16 мм ли 42 шпинделли, Пахта териш машиналарим. хўжалик синовидан ўтказилди. 1947-йил конструктор М. Н. Марков бошчилигида СХМ-47 ва 1948-йил СХМ-48 русумли Пахта териш машиналарим. ишлаб чиқарилди. СХМ48 русумли Пахта териш машиналарим., асосан, иш аппарати, рама, 2 вентилятор, ҳаракат узатиш механизми, аппаратни кўтариш-тушириш механизми, туп кўтаргич, обтекател, бункер ва трактордан иборат эди. Машинанинг барча механизмлари тракторнинг қувват олиш валидан ҳаракатла-нарди. 1958—68 йилларда 2 қаторли ХТ-1,2 русумли, 1966-йилдан 2 қаторли 17ХВ-1,8 русумли кенг (90 см) қаторли, 1968-йилдан Т-28Х-4 тракторига ўрнатиладиган 4 қаторли 14ХВ-2,4 А („Узбекистан“) русумли ва 1972-йилдан МТЗ-50Х тракторига ўрнатиладиган 4 қаторли ХН-3,6 маркали, 1974-йилдан 6 қаторли ХВ-5,4 русумли Пахта териш машиналари м. ишлаб чиқарила бошлади.

Бу машиналар, асосан, териш аппа-рати, ҳаракат узатувчи редуктор, вентилятор, сув насоси, бункер, ҳаво трубалари, бошкариш тизими ва рамадан, териш аппарата эса рама, шпинделли ба-рабанлар, ажраткич барабанлар, шпинделларни айлантирувчи узатма, қабул камераси, иш тирқишини созловчи механизм, туп кўтаргич, редуктор, қўшувчи муфта, сакловчи мосламалардан иборат эди. 1976-йилдан бошлаб ишлаб чиқарилган барча турдаги Пахта териш машиналарим. иш унумдорлигини 18—20% га оширувчи, янги винтли гаркибий шпинделлар (квадрат кесимли мустаҳкам ўзакка бириктирилган винтли пружинасимон илаштарувчи элементдан тузилган) билан жиҳозлана бошлади. „Ўзбекистон“ русумли 4 каторли машина Т-28Х-4 русумли тракторга урнатилган. Бу машинанинг 2 варианта: 12 шпинделли ва 15 шпинделли барабанлар урнатилган териш аппаратли хиллари ишлаб чикарилди. Машинада 4 та териш аппарата икки ён томонга 2 тадан ўрна-тилган. Уни 60 см ва 90 см кагор ораларида юришга ростлаш мумкин. Ҳар бир қаторнинг пахтаси икки қайта териларди. Машина, асосан, рама, териш аппаратлари, ҳаракатни тақсимлаш редуктори, бункер, вентиляторлар ва бошкариш ти-зимидан иборат эди. Шунингдек, шпинделларни ювиш ва бакка сув куйиш, машинани мойлаш тизими билан ускуналанган. Барча маркадаги Пахта териш машиналарим. бир-биридан териш аппаратлари ва барабанлари, асосан, айрим қисмларининг тузилиши, шпинделларининг сони билан фарқданади.

Пахта териш машиналарим., асосан, АҚСҲ ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади. АҚШда горизонтал шпинделли, Ўзбекистонда вертикал шпинделли машиналар ишлаб чиқариларди. ХХ аср 70—80-йилларида ингич-ка толали, уруғлик пахталар учун ХВН, ХВА, ХВБ туркумдаги Пахта териш машиналарим. ҳамда 1977-йилдан эса пневмоподборшик ва тозалагич билан жиҳозланган МТЗ-80 трактори асосида ХНП-1,8 машиналари ишлаб чиқилди. 1992—94 йил эса ғўза тупига кўп марта ишлов берувчи янги турдаги терим аппаратлари билан жихрзланган ХС-25 русумли Пахта териш машиналарим. хўжаликларда ишлатила бошлади. ХХ аср 90-йиллари ўрталаригача Ўзбекистонда, асосан, вертикал шпинделли машиналардан фойдаланилган. Кейинги йилларда Ўзбекистон пахта майдонларида Америкада ишлаб чиқарилган горизон-тал шпинделли Пахта териш машиналарим. ҳам пайдо бўлди. „Ўзқишлоқхўжаликмашхолдинг“ компанияси (Тошкент) кршида 1997-йилдан бошлаб „ЎзКейсмаш“ қўшма корхонаси ташкил этилиб, пахтакорларга „Cасе20022 Cоттон Эхпресс“ русумли 2 қаторли Пахта териш машиналарим.ни етказиб бера бошлади. БМКБ — Агромаш ак-сиядорлик жамияти билан биргаликда „Тошқишлоқмаш“ аксиядорлик жамияти ХМГ-04, ХМГ-12 русумли 2 қаторли, горизонтал шпинделли Пахта териш машиналарим.ни ишлаб чикаради. Улар 90 ва 60 см ли пайкалларда пахтанинг ўртача ва ингичка толали навларини теришга мўлжалланган. „2022 Коттон Экспресс“ русумли машина эса 2 каторли, горизонтал шпинделли, ўзиюрар машина бўлиб, 90 ва 100 см ли пайкалларда пахтанинг ўртача навларини теришга мўлжалланган.

Ўзбекистонда Пахта териш машиналарим.ни яратиш ва уларни такомиллаштиришга доир на-зарий ва амалий ишлар, асосан, Ўзбекистон Фанлар академияси Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги институтида олиб борилади. Пахта териш машиналарим. яратиш ва уларни такомиллаштириш ишлари Ўзбекистонда Ҳ. Ҳ. Усмонхўжаев, О. В. Лебедев, А. Д. Глушченко, М. В. Сабликов, Д. М. Шполянский, О. А. Каримов, А. С. Садриддинов, Р. Д. Матчонов, М. Т. Тошболтаев ва бошқа олимлар, Г. И. Волков, Л. М. Розенблюм, М. Н. Марков ва бошқа конструкторлар номлари билан боғлиқ.масалан мен пахта тердим шерозбек мансуривич

Анвар Ризаев.<реф>ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил</реф.>

Манбалар