Paxtachi
Пахтачи (русча: Пахтачи) — Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Нишон туманига қарашли шаҳарча. 2009-йилда шаҳарча мақоми берилган[1].
| Шаҳарча | |
| 38°29′45″Н 65°45′16″Э / 38.49583°Н 65.75444°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Қашқадарё вилояти |
| туман | Нишон тумани |
| Қачондан бери шаҳарча | 2009 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Этимологияси
Шаҳарча номи пахта ва -чи қўшимчаларининг қўшилишидан таркиб топган. Нишон тумани ҳудуди қадимдан чўлдан иборат бўлган. ХХ асрнинг 60-йилллари якунида Аму-Қарши канали қурилиши натижасида кўплаб пахтакорлик хўжаликлари тузилган ва деҳқонлар учун янги аҳоли пунктлари барпо этилган. Пахтачилик мазкур ҳудуд аҳолисининг асосий машғулотига айланган, ҳамда янги ерлар ўзлаштира бошланган. Янги ўзлаштирилган ҳудудлар шу ердаги пахтакорлар ва уларнинг меҳнати эвазига Пахтачи деб ном олган. Пахтачи бу пахтакорлар яшайдиган аҳоли пункти, шаҳарчаси ҳисобланади[2].
Аҳолиси
2016-йил 1-январги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Пахтачи шаҳарчасида жами 5700 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилган. Бу 2013-йил 1-январдаги хатлов натижаларига қараганда 600 тага ортиқдир[3]. Аҳолининг асосий қисмини ўзбеклар ташкил этади, шунингдек, рус, татар, тожик, туркман, қозоқ, қорақалпоқ, корейс ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди.
Иқлими
Пахтачи шаҳарчасининг иқлими кескин континентал бўлиб, йиллик ўртача ҳарорат 14,8° даражани ташкил этади. Январнинг ўртача ҳарорати 0,2°, энг паст ҳарорати эса —15°, июл ойиники 28,8°, энг юқори эса ҳарорат 45° даражага тенг. Вегетация даври ўртача 230 кун бўлиши кузатилган. Октабр ойининг охирлари ва ноябр ойининг бошларидан ҳаво совийди ва намгарчилик бошланади. Ҳудуд аввалдан чўл зонасида эканлиги сабабли ҳам, қиши изғирин, ёзи эса жазирамали бўлади.
Ёғин миқдори
Шаҳарчада йиллик ёғин миқдори 180-220 мм ни ташкил этади.
Ўхшаш номлар
Самарқанд вилоятида Пахтачи номли туман, Хоразм вилояти Гурлан туманида Пахтачи шаҳарчаси мавжуд. Шунингдек Пахтаобод номли шаҳарчалар ҳам кўплаб топилади.
Манбалар
- ↑ ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 13.03.2009 г. Н 68 О ДОПОЛНИТЕЛНИХ МЕРАХ ПО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЮ АДМИНИСТРАТИВНО-ТЕРРИТОРИАЛНОГО УСТРОЙСТВА НАСЕЛЕННИХ ПУНКТОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
- ↑ То'ра Нафасов. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2009-йил — 208-209-бет. ИСБН 978-9943-354-60-9.
- ↑ Солиев А.С.; Таштаева С.К.; Эгамбердиева М.М.. Шаҳарлар географияси. Тошкент: Баркамол файз медиа, 2018 — 150-бет. ИСБН 978-9943-5519-4-7.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |