Paxtaobod
Пахтаобод — Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги шаҳар (1975 йил гача Қўқон қишлоқ шаҳарчаси). Туман маркази. Вилоят маркази (Андижон шаҳри)дан 44 км узоқликда жойлашган, яқин темир йўл стансияси— Тентаксой (1 км). Аҳолиси 23,2 минг кишидан иборат (2003).
Пахтаобод | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 40°55′30″Н 72°29′30″Э / 40.92500°Н 72.49167°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Андижон вилояти |
| туман | Пахтаобод тумани |
| Аҳолиси (2010) |
27 062[1] |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Пахтаободда туман ҳокимияти биноси, давлат, маъмурий, қурилиш ташкилотлари, автокорхона, нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси, 5 та умумий таълим мактаби, касб-ҳунар коллежи, мусиқа, спорт мактаблари, стадион, кутубхона, клублар, маданият ва истирохат боғи, музей, касалхона, поликлиника, дорихо-на, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор.
Пахтаобод — Андижон йўналишида автобуслар қатнайди.[2]
Табиати
Пахтаобод ҳудуди вилоятнинг шимолда, Норин ва Қорадарё воҳасидаги ясси текисликда жойлашган. Релефи ғарбдан шарққа баландлаша боради. Денгиз сатҳидан ўртача баландлиги 260 м. Тупроқлари, асосан, бўз тупроқ. Дарё бўйларида ўтлоқи бўз тупроқ, ботқоқ-ўтлоқи ва ботқоқ тупроқлар тарқалган. Адирлар эфемер ва эфемероидлар, захкаш ерларда қамиш, қўға, қиёқ ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан қизилқуйруқ, қумсичқон, жайра, қўшоёқ, кўрсичқон, қуён, бўри, тулки, қобон, бўрсиқ, калтакесак, илон ва бошқаларни, қушлардан эса чумчуқ, чуғурчиқ, сўфитўрғайларни учратиш мумкин. Ҳудуд орқали Қорадарё, Тентаксой, Мойлисой оқиб ўтади. Дарё ва сой қирғоқларининг айрим жойлари ҳарсанг тошлар билан мустаҳкамланган. Қишлоқ хо'жалиги экинлари Қорадарё, Мойлисойдан суғорилади. «Дўстлик» ва «Олмайдон» насос стансиялари қурилгандан кейин Норин дарёсидан ҳам сув олинадиган бўлди. Иқлими кескин континентал. Январнинг ўртача температураси —3,5°, июлники 26,7°. Энг паст температура —26°, энг юқори температура 42°. Вегетация даври 217 кун. Йиллик ўртача ёғин 300—400 мм. Ёғин, асосан, қишда ва баҳорда ёғади.
Хо'жалиги
Пахтаободда етакчи тармоқ қишлоқ хо'жалиги ҳисобланади. Пахтачилик, ғаллачилик, сабзавотчилик, полизчилик, боғдорчилик, чорвачилик билан шуғулланилади. Пахтаобод туманида пахта тозалаш заводи, «Интернейшнл» корхонаси, поябзал фабрикаси, темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси, 20 аксиядорлик жамияти, 14 жамоа, 71 кичик, 1099 хусусий корхона, 4 қурилиш ташкилоти, автокорхона, 953 савдо, 561 маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд. Пахтаобод туманида 13 та ширкат, 406 та фермер хўжалиги бор. Пахтаободдаги жами экин майдони 17,4 минг га, шу жумладан, 8,2 минг га ерга пахта, 6,8 минг га ерга дон, 280 га ерга картошка, 820 га ерга сабзавот экилади. 996 га ер мевазор, 92 га ер токзор билан банд[3].
Манбалар
- ↑ Wорлд Газеттеэр.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ ''Пахтаобод''[1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-06-21 санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |