Пахтақанд ёки „шакарли пахта“ – юмшоқ асосга эга қандолатчилик маҳсулоти, кўринишидан пахта момиғига ўхшайди. Тез айланадиган металл барабан ёки конус устига элак орқали эритилган шакарни қуйиш орқали тайёрланади. Тайёрлаш жараёнида юпқа иплар ҳосил бўлиб, бир ўрамга йиғилади. Агар шакар сиропига озиқ-овқат бўёқлари қўшилса, рангли тусга киради[1][2].

Пахтақанд
Тури Конфет
Миллий ошхона АҚШ
Муаллифи Wиллиам Моррисон ва Жоҳн C. Wҳартон
Асосий компонентлари шакар, озиқ-овқат бўёқлари

Тарихи

Пахтақанд 1897-йилда стоматолог Wиллиам Моррисон ва қандолатчи Жон C. Wҳартон томонидан ихтиро қилинган. Биринчи марта 1904-йилги Бутунжаҳон ярмаркасида „Фаирй Флосс“ номи билан[3] кенг жамоатчиликка тақдим этилиб, ҳар бир қутиси 25 ¢ дан бўлган. Шундай қилиб жами 68 655 қути пахтақанд сотилган.

Истеъмоли ва хиллари

Пахтақанд тайёрланадиган машина

Пахтақанд оммавий тадбирлар, турли фестиваллар ва аттраксионларнинг одатий атрибути бўлиб[4][5][6], шакарли ипларни таёқчаларга ўрайдиган махсус машиналар ёрдамида тайёрланади. Шунингдек, дунёнинг кўп ҳудудларида енгил, кичик ўлчамда фабрикаларда ишлаб чиқарилади.

Ғарбий мамлакатларда (айниқса, АҚШда) зич ҳолатда тайёрланган ўрамларда ҳам ишлаб чиқарилади. Яқин Шарқда зич пахтақандга ўхшаш юмшоқ ҳолвалар: турк пишманиеси ва эрон пашмакининг версиялари ҳам тайёрланади. Татар ошхонасида пахтақанддан кўра зичроқ ва турк пишманиясидан юмшоқроқ бўлган талкиш-калява (кичик тескари йиғилган стакан шаклидаги ширин қипиқ) деб аталадиган ўзига хос ширинлик мавжуд. Ҳинд ширин соан папдиси Эрон ва Туркия юмшоқ ҳолваларидан ҳам зичроқ. Хитойнинг ширин аждаҳо соқоли ва корейс ширин асал тўпи (ккул-тараэ) пахтақандга жуда яқиндир.

Манбалар

  1. ↑ Сwарнс, Рачел Л.. „Ин Cоней Исланд, Wеавинг а Cонфеcтион Тҳат Тастес Лике Лонг-Аго Суммерс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2014-йил 27-июл). 2020-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 1-март.
  2. ↑ „Фоод Сcиэнcе: Cоттон Cандй“. Портагеинc.cом. 2013-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 28-июл.
  3. ↑ „Cоттон Cандй“. Тҳе Страигҳт Допе (2000-йил 7-феврал). 2013-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 30-ноябр.
  4. ↑ „Бест Оф Wорст -- Жулй 4тҳ Фоодс“. cбснеwс.cом (2008-йил 1-июл). — „Cоттон Cандй (1.5 оз сервинг) 171 cалориэс, 0 г фат, 45 г cарбс, 45 г сугар, 0 г протеин“. 2008-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 13-сентябр.
  5. ↑ Cартер, Дарла. „Энжой тҳе фаир, бут дон'т wреcк ёур диэт“ (2009-йил 21-август). 2013-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 13-сентябр. „А 5½-оунcе баг оф cоттон cандй cан ҳаве 725 cалориэс.“.
  6. ↑ „Cоттон cандй он а стиcк (абоут 1 оунcе) ҳас 105 cалориэс, бут wҳен баггед (2 оунcес) ит ҳас доубле тҳат нумбер: 210.“ (2006-йил 27-сентябр). 2013-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 13-сентябр.