Пахтатикан (Cирсиум очролепидеум) — мураккаб-гулдошларга мансуб илдизбаргили кўп йиллик ўт. Пояси тик, юкрри қисми сершох, сербарг, бўйи 40-100 см. Барглари наштарсимон, бандсиз, аррали, саватча тўпгулга йиғилган. Июн-сентабрда гуллаб мевалайди. Меваси учмали уруғ. Асосан, илдиз бачкилари, илдиз бўлаклари, шунингдек, уруғидан кўпаяди. Йўқотиш қийин бегона ўт ҳисобланади. Ўрта Осиёда суғорма деҳқончилик ерларида кенг тарқалган. Пахтазор, сабзавот-полиз, донли экинлар ва беда орасида учрайди. Кураш чоралари: ерни кетма-кет ишлаш билан илдизларини кесиб, озиқданишини сусайтириш; кузги шудгоргача 2,4 -Д амин тузи, дон экинларида эса 2,4-Д гербицидларини пуркаш[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил