Пай, сингир — бириктирувчи тўқимадан иборат пишиқ тузилма. Шакли ва узунлиги (лента ёки пластинка) ҳар хил; мускуллар пай ёрдамида суякларга бирикади. Пайнинг пишиқ ёки чўзилувчанлиги, қайишқоқлиги у пайдо бўлган бириктирувчи тўқимага боғлиқ. Пай шунчалик пишиқки, кўндаланг кесимининг 1 мм2 10кг, чаноқни бел суягига бириктириб турадиган пайлар 350 кг, оёқ тагидаги узун пайлар эса 200 кг гача юк кўтара олади. Болалар пайи жуда нозик ва эгилувчан бўлиб, ёш улғайган сари ҳатто суякланиб кетади.

Пайларнинг бир қисми статик хусусиялар (гавдани тик сақлаш ва бошқалар)ни бажаришда иштирок этади. Кескин ҳаракат қилганда пайда турли ўзгаришлар рўй беради, унга бирор шикаст етиши натижасида пай ҳаддан ташқари чўзилиб кетганда (қаранг Пай чўзилиши), одатда, суяк тўқимаси билан бирга узилади. Кўпроқ болдир ва оёқ панжаси бўғими пайлари, баъзан тизза, тирсак бўғими пайлари шикастланади; бунда шикастланган бўғим қаттиқ оғрийди, шишади, ҳаракат қийинлашади. Пай шикастланганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш, у келгунча бўғимни бинт билан сиқиб боғлаб бўғимга ором бериш, уни қимирлатмаслик керак[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил