Пай, ҳисса — фирма, компания, жамият, ширкатнинг умумий капиталида муайян жисмоний ёки юридик шахс ҳиссасига тўғри келадиган пул бадали суммаси ёки улуш. П. эгаси оладиган даромад, дивиденд, шунингдек, компания тугатилганда у оладиган мулк улуши ёки пул маблағлари П. миқдорига боғлиқ бўлади. П. бадаллари ширкат ёки компаниянинг П. фондини ташкил этади. П. пай гувоҳномасида қайд этилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил