Пайк Сенг-ҳо (талаффузи: Пак Синг Ҳо) (1997-йил 17-мартда туғилган) — Жанубий Кореялик профессионал футболчи, Жеонбук Ҳюндаи Моторс ва Жанубий Корея терма жамоасида ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди. 2005-йил май ойидан футбол академиясида футбол ўйнашни бошлаган Пайк 11 ёшида биринчи марта ўсмирлар жамоасида МВП мукофотига сазовор бўлган. У 13 ёшида „Барселона“ ёшлар жамоасида ўйнаган[1].

Пайк Сенг-ҳо
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Пайк Сенг-ҳо
Таваллуд санаси 1997-йил 17-март (1997-03-17) (29 ёш)
Таваллуд жойи Сеоул, Жанубий Корея
Бўйи 1.82 м
Амплуаси Яримҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Жеонбук Ҳюндаи Моторс
Рақами 8
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2010 Маэтан мактаби
2010—2016 Барcелона
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2016-2017 Барcелона Б 2 (0)
2017—2019 Пералада 54 (2)
2019 Гирона 3 (0)
2019—2021 Дармстадт 98 41 (2)
2021 Жеонбук Ҳюндаи Моторс 54 (6)
Миллий терма жамоа
2014—2017 Жанубий Корея У20 20 (7)
2019—2021 Жанубий Корея У23 5 (0)
2019 Жанубий Корея 13 (2)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 8-октябр учун)

Ёшлик йиллари

Пайк 2012-йил

2009-йилда Сеул Даэдонг бошланғич мактаби аъзоси сифатида у Элементарй Wеэкенд Лигасида 18 та ўйин ўтказган ва 30 та гол урган. Ўшандан бери у 22- Ча Бум-кеун футбол бош мукофотини қўлга киритиб, ажойиб истиқбол сифатида эътиборни тортган. Декабр ойида у Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги 1- Корея-Каталония кубогида Жанубий Кореянинг 14 ёшгача бўлган футболчилари терма жамоаси сафида иштирок этди ва ажойиб ўйин кўрсатгани учун каталон жамоаси томиндан шартнома таклиф қилинган[2][3]. Бироқ, у Суwондаги Самсунг Блуэwингс ёшлар жамоаси Маэтан ўрта мактаби томонидан аллақачон эгалланган эди[4].

Пайк Сенг-ҳо 2010-йилнинг апрел ойида ФC Барселонанинг 13 ёшгача бўлган ёшлар жамоаси Инфантил Ага ўтишдан олдин Сувон Самсунг Блуэwингс жамоасининг У-15 ёшлар жамоаси Маэтан Миддле Счоолда 2010-йил мартигача ўйнаган. 2011-йилнинг июл ойида Пайк ФC Барcелона ёшлар жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолаган[5]. Бироқ 2013-йил февралида ФИФА 6 нафар футболчини, жумладан Пайкни ҳам ФИФА қоидаларининг 19-моддасини[6] бузгани учун „Барселона“нинг ёшлар жамоасидан четлатган, бу эса Пайкни 2016-йил январигача „Барселона“нинг расмий ўйинларида иштирок этма олмаслигини кўрсатган. 2016-йил январ ойида интизомий жазо қўлланилганидан сўнг, у ФC Барcелона Жувениле А жамоасида ўйнаган ва 21-феврал куни иккинчи бўлимнинг 45-дақиқасида Леванте УД билан Сегунда Дивисиóн Б ўйинида заҳирадан майдонга тушиб профессионал дебют қилган[7].

Клубдаги фаолияти

Гирона

У 7 йил давомида „Барселона“да ёш футболчи сифатида ўйнаган, аммо катталар жамоасига кўтарила олмаган. 2017-йилнинг 21-июлида у „Гирона“га ўтган ва Сегунда Б дивизионида ўша пайтдаги „Гирона“нинг ўринбосарлари бўлган „ Пералада“ жамоасида ўйнаган. У 2019-йилнинг 10-январида Испания Кубогида илк жамоадаги дебютини ўтказган[8].

Дармштадт 98

2019-йил 31-августда Пайк Бундеслига 2 жамоаси Дармштадт 98 билан 3 йиллик шартнома имзолаган[9]. У „Дармштадт“да бир ярим йил ўйнаган.

Жеонбук Ҳюндаи Моторс

Пайк 2021-йил март ойида ўзининг ватани Жанубий Кореяга қайтиб, Жеонбук Ҳюндаи Моторс жамоасига қўшилган[10].

Халқаро фаолияти

У Жанубий Корея терма жамоасидаги дебютини 2019-йил 11-июн куни Эронга қарши ўртоқлик ўйинида асосий таркибда ўтказган[11]

Фаолият статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Кубок Қитъа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Барcелона Б 2015—2016 Сегунда Дивизиóн Б 1 0 — — — 1 0
2016—2017 Сегунда Дивизиóн Б 1 0 — — — 1 0
Жами 2 0 — — — 2 0
Пералада 2017—2018 Сегунда Дивизиóн Б 34 1 — — — 34 1
2018—2019 Сегунда Дивизиóн Б 20 1 — — — 20 1
Жами 54 2 — — — 54 2
Гирона 2018—2019 Ла Лига 3 0 3 0 — 1 0 7 0
Дармстадт 98 2019—2020 2. Бундеслига 28 2 1 0 — — 29 2
2020—2021 2. Бундеслига 13 0 3 1 — — 16 1
Жами 41 2 4 1 — — 45 3
Жеонбук Ҳюндаи Моторс 2021 К Лига 1 25 4 1 0 7 0 — 33 4
2022 К Лига 1 29 2 3 0 5 1 — 37 3
Жами 54 6 4 0 12 1 — 70 7
Карерада жами 154 10 11 1 12 1 1 0 178 12

Халқаро майдондаги голлари

# Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 2022-йил 15-январ Мардан спорт мажмуаси, Анталия, Туркия  Исландия 3 — 0 5-1 Ўртоқлик
2. 2022-йил 21-январ Мардан спорт мажмуаси, Анталия, Туркия  Молдова 2 — 0 4-0 Ўртоқлик

Ютуқлари

Жеонбук Ҳюндаи Моторс

  • К лига 1 : 2021

Манбалар

  1. ↑ „[У-20父가 들려준 '축구천재'의 부활 스토리“] (ко). Спорц Чосун (2017-йил 24-май). Қаралди: 2021-йил 13-апрел.
  2. ↑ „유소년축구 대표, 스페인 카탈루냐컵 출전“ (ко). неwс.навер.cом. Қаралди: 2021-йил 13-апрел.
  3. ↑ „6년 만에 흩어진 바르사 3총사…"정상에서 만나자"“ (2019-йил 28-январ). 2019-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-апрел.
  4. ↑ ОСЕН. „"수원 이겨라" 바르샤 유스 백승호, 빅버드 찾아 '응원'“ (ко). мосен.мт.cо.кр (2012-йил 27-июн). Қаралди: 2021-йил 13-апрел.
  5. ↑ „'축구신동' 백승호, 바르셀로나 유소년팀과 5년 계약“ (ко). ҳанкюнг.cом (2011-йил 6-июл). Қаралди: 2021-йил 13-апрел.
  6. ↑ Ким. „'바르샤 코리안' 적신호…이승우 이어 백승호-장결희도 출전금지“. Спорц Донга (2013-йил 25-феврал).
  7. ↑ ОСЕН. „백승호, 바르사 Б 공식 데뷔“ (ко). мосен.мт.cо.кр (2016-йил 21-феврал). Қаралди: 2021-йил 13-апрел.
  8. ↑ Паик Сеунг-ҳо Дебуц ин Спаинъс Топ-Тиэр Леагуэ
  9. ↑ „СВ 98 верпфличтет Сеунг-Ҳо Паик“ (Герман). СВ Дармстадт 98 (2019-йил 31-август). Қаралди: 2019-йил 31-август.
  10. ↑ „Сеунг-Ҳо Паик верлäсст ден СВ Дармстадт 98 Ричтунг Сüдкореа“ (де). киcкер (2021-йил 30-март). Қаралди: 2021-йил 30-март.
  11. ↑ „Соутҳ Кореа в Иран гаме репорт“. ЭСПН (2019-йил 11-июн).

Ҳаволалар