Пайпаслагичлилар (Тентаcулата) — денгиз ва чучук сувда яшайдиган умуртқасиз ҳайвонлар типи. Селомик ҳайвонларнинг мустақил гуруҳи ҳисобланади. Ўтроқ ҳаёт кечиради. Билатерал симметрияли; селомик гавда бўшлиғи унча аниқ бўлмаган 3 та сегментга бўлинади. Оғизолди пайпаслагичлари яхши ривожланган. Ичаги илмоқсимон, анал тешиги орқа томонда оғиз тешиги яқинида жойлашган. Айириш органлари —1—2 жуфт метанефридийлар. Қон айланиш системаси ривожланган. Жинсий безлари селомда жойлашган. Личинкаси ҳалқали чувалчанглар трохофарасига ухшаш. Форонидлар, мшанкалар ва елкаоёқлилар синфларига ажратилади. 4,5 мингга яқин тури маълум. Кўпчилигини (4000) мшанкалар ташкил этади. Катта амалий аҳамиятга эга эмас. Баъзан сув ўтказадиган қувурларни тўсиб қўйиб, катта зарар келтириши мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил